|
ИИВнинг Махсус тайёргарлик ўқув маркази фаолиятини қуйидаги чораларни назарда тутган ҳолда янада такомиллаштириш:
-махсус ва кинология бўлинмалари фаолиятига мос равишда, амалий машғулотларни кескин кўпайтирган ҳолда ўқув дастурлари ва режаларини қайта кўриб чиқиш;
-педагогик фаолиятни танқидий кўриб чиқиб, уни инструкторлик хусусиятларига мослаш-тириш ҳамда ўқув жараёнида ортиқча ҳужжатлаштириш талабларини камайтириш;
-инструкторлар таркибини махсус бўлинма-ларда хизмат қилган ёки жанговар ва жисмоний тайёргарлик соҳасида юқори натижаларга эришган ходимлар орасидан шакллантириш;
-республика ва халқаро миқёсида ўтказила-диган мусобақаларда муваффақиятли қатнашиш учун махсус бўлинмалар ўртасида ИИО ходим-ларини тайёрлаш жараёни, моддий-техника ва ўқув базасини ташкил этиш;
-ўқув жараёнида фойдаланиш учун махсус бўлинмалар томонидан қўлланадиган замона-вий қурол-аслаҳалар билан таъминлаш.
|
Идоравий норматив ҳужжат
|
2023 йил март
|
Ички ишлар вазирлиги (Ш.Сабиров, А.Абиджанов)
|