105-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“Болани парваришлаш таътиллари муддати ходимнинг хизмат стажига (шу жумладан мутахассислиги бўйича хизмат стажига ҳам) қўшилади, лекин ҳаммасини жамлаганда олти йилдан ошмаслиги керак. Бунда хизмат муддати ҳар бир куни бир кунга тенглаштирилган ҳолда ҳисобланади”;
161-банднинг учинчи хатбошиси “хизмат муддати” сўзларидан кейин “пенсия тайинлаш учун хизмат йилларини ҳисоблаш чоғида” сўзлари билан тўлдирилсин;
е) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 февралдаги “Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ–4212-сон қарорида:
а) 1-банднинг учинчи хатбошисида:
“Ички ишлар вазирлиги,” сўзларидан кейин “Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,” сўзлари билан тўлдирилсин;
“тақдимномаси” сўзлари “тавсияномаси” сўзларига алмаштирилсин;
б) 3-бандда:
биринчи хатбошисидаги “фарзандларига (кейинги ўринларда - ходимларнинг фарзандлари)” сўзлари “фарзандлари учун (кейинги ўринларда – ходимларнинг фарзандлари) беш фоизли квота ажратилади” сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“республика олий таълим муассасаларига – давлат гранти асосида олий таълим муассасалари бакалавриати (иккинчи таълимдан ташқари)га умумий белгиланган қабул кўрсаткичлари квотасидан ташқари;
ҳарбий таълим муассасаларига – курсант (ўқувчи)ларнинг умумий қабул сонидан”;
бешинчи хатбошидаги “уч” сўзи “беш” сўзи билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги “тақдимномаси” сўзи “тавсияномаси” сўзи билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“ходимлар, шу жумладан ҳалок бўлган ходимларнинг фарзандларини олий таълим муассасалари ва ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш учун тавсиянома (кейинги ўринларда – тавсиянома) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан вазирлик Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғининг илтимосномаси асосида берилади”;
Do'stlaringiz bilan baham: |