Самаркандский филиал Ташкентского международнога Университета Кимё


Фалсафа билан философия сўзлари бир хил маънога эга


Download 14.33 Kb.
bet2/3
Sana30.04.2023
Hajmi14.33 Kb.
#1413556
1   2   3
Bog'liq
Aнтик давр фалсафаси

Фалсафа билан философия сўзлари бир хил маънога эга

  • Бу сўз Гераклитнинг фалсафий таълимотида нарсаларнинг табиатини тадқиқ этишга нисбатан қўлланилган, тадқиқотчининг ўзи эса "философ" деб аталган.
  • Кейинчалик "философ" сўзи ҳар тарафлама, кенг, тушунарли ва ҳаққоний фикр юритишга интилувчи кишига нисбатан қўлланилган.
  • Тарихий маълумотлар юнонча "пҳилосопҳиа" сўзи арабчага "фалсафа" бўлиб ўтганлиги, араблар бу фанни "ҳикма" деб аташи, русчага "философия" тарзида ўтганлигини тасдиқлайди, демак фалсафа билан философия сўзлари бир хил маънога эга.

Фалсафага ҳақида фан тарихида турлича, ҳатто бирбирига қарамақарши қарашлар мавжуд.

  • Фалсафага ҳақиқатга элтувчи таълимот сифатида ёндашган сократчилар мактаби вакиллари нуқтаи назаридан курасак, "ҳақиқатга муҳаббат", "ҳақиқатни севиш" деган маъно келиб чиқади.
  • Фалсафага ҳамма фанларнинг бошланиши, оламнинг асл моҳиятини ва универсал қонунларини очувчи фан деб ёндашишдан тортиб уни ўз тадқиқот объекти ва предметига эга бўлмаган мавҳум ва ўта умумлашган, инсон учун фойдасиз билимлар мажмуи деб ҳисобловчилар ҳам учрайди.
  • Инсоният фойдаланаётган барча билимлар Фалсафадан бошланиб, фалсафий хулоса билан якунланади. Фалсафани фан даражасига олиб чиққан Платон уни "мавжудликни, мангуликни ва доимийликни билиш", Аристотел "нарсаларнинг сабаблари ва асосий тамойилларини тадқиқ этувчи фан" деб билган, стоиклар уни назарий ва амалий тафеилотларга интилиш деб, эпикурчилар унга "ақл воситасида бахтга эришиш йўли" деб қараган.
  • Форобий Фалсафани "ҳикматни қадрлаш" ёки фикрлаш санъати деб билган. Ўрта асрлар христиан Ф.сида у "табиий акл нури воситасида эришиладиган дунёвий донолик" (теология эса илоҳийлик нури воситасида эришиладиган илоҳий донолик) деб таърифланган.

Ф. Бекон ва Р. Декарт Фалсафани "тушунчалар шаклига бурканган яхлит, ягона фан" деб ҳисоблашган.

  • Ф. Бекон ва Р. Декарт Фалсафани "тушунчалар шаклига бурканган яхлит, ягона фан" деб ҳисоблашган.
  • Х. Волф Фалсафани "барча мумкин нарсалар ва уларнинг қай маънода ва нега мумкинлиги ҳақидаги фан" деса,
  • Кант Фалсафага "дунёни қандай тушуниш ҳақидаги, бутун билишнинг инсон ақлининг туб мақсадларига муносабати ҳақидаги фан" сифатида ёндашишни таклиф этади.
  • Фихте Фалсафага "қалб маърифати, маънавий маърифат" деб баҳо берган бўлса,
  • Шеллинг воқеликнинг бутун кулами ва теранлигини ўз тажрибасига кура билиб олишни Фалсафа деб ҳисобланган.
  • Гегел предметларни фикран қараб чиқишни Фалсафа деб атаб, унга "ўз-ўзига эргашувчи ақл хақидаги фан" сифатида таъриф берган.
  • Шопенгауэр дунёнинг бутун моҳиятини абстракт, ялпи умумий ва равон шаклдаги тушунчаларда ифодалаш Фалсафанинг асосий вазифаси деб билди.

Download 14.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling