Samarqand-2019 Зарарли дастурлар фанига кириш
Бут сектор вируслари (BootSector viruses)
Download 0.88 Mb.
|
1-Маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Макро вируслар (Macro viruses)
- Спам (Spam)
Бут сектор вируслари (BootSector viruses)Бу вируслар компьютернинг ишлай бошлаши (загрузка) учун фойдаланиладиган қаттиқ дискнинг махсус қисмини ишдан чиқаради. Бу вирус компьютерни зарарлаганидан кейин, компьютер ишламай қолиши мумкин. Одатда флоп дисклар орқали тарқалади. Макро вируслар (Macro viruses)Маcро вируслар бу – ўзларининг тарқалиши учун бошқа бир дастурнинг макро дастурлаш тилидан фойдаланадиган вируслардир. Улар одатда Microsoft Word ёки Excel ҳужжатларини зарарлайди. Руткитлар вируслар орасида ўзларининг энг хавфлилиги ва яширинишга усталиги билан алоҳида ажралиб туради. Руткитлар компьютерни ёвуз ҳакерлар томонидан қўлга олиниши учун фойдаланилади. Баъзи руткитларни антивирус дастурлари ҳам аниқлай олмайди, чунки улар ўзларини оператив тизим файллари сифатида кўрсатишади. Руткитлар одатда троянлар томонидан компьютерга ўрнатилади.Руткитлар вируслар орасида ўзларининг энг хавфлилиги ва яширинишга усталиги билан алоҳида ажралиб туради. Руткитлар компьютерни ёвуз ҳакерлар томонидан қўлга олиниши учун фойдаланилади. Баъзи руткитларни антивирус дастурлари ҳам аниқлай олмайди, чунки улар ўзларини оператив тизим файллари сифатида кўрсатишади. Руткитлар одатда троянлар томонидан компьютерга ўрнатилади.Руткит вируслари (Rootkit viruses) Ўзгарувчан вируслар (Polymorphic viruses) Бу вируслар нафақат ўз-ўзидан кўпаяди, балки кўпайган пайтда ўзларининг кодларини ҳам ўзгартириб туришади. Ўзгарувчан вирусларни аниқлаш ҳам баъзи антивируслар учун қийин кечиши мумкин. Вақт бомбаси ёки мантиқий вируслар (Time or Logic bombs) Бу вируслар муайян сана ёҳуд вақт келганида ёки фойдаланувчи томонидан муайян ҳаракат амалга оширилганида ишга тушадиган вируслардир. Мисол учун ҳазил кунида(1 апрел) ёки Янги йилда компютерингиздаги маълумотларни ўчириб ташлаб сизга "совға” тақдим этиши мумкин. Спам (Spam)Спам - номаълум инсондан, номаълум ташкилотдан реклама кўринишида келган кераксиз ва кутилмаган электрон хабар. Локал тармоқ ичида ҳам спам хабарлар бўлиши мумкин. Спамнинг ёмон томони шундаки, у кераксиз хабарлар билан электрон почтанни тўлдириб юборади, трафикни керак бўлмаган хабарларни очиш учун сарф қилишга олиб келади. Агар спам хабарларнинг сони жуда кўплаб ва катта тезликда келса, почта серверини ишдан чиқишига, интернет каналининг юкламаси ошиб кетишига ҳам олиб келиши мумкин. Спам жўнатадиган инсонлар ёки ташкилотлар спамерлар дейилади.Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling