Samarqand-2019 Зарарли дастурлар фанига кириш


Download 0.88 Mb.
bet2/7
Sana13.04.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1349525
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-Маъруза

Зараркунанда дастурлар бир неча категорияларга бўлиниши мумкин. Шундай қилиб биз зараркунанда дастурларни 5 та категорияга бўламиз. Биринчи категория зараркунанда дастурларнинг эрта босқичи. Бу биринчи зараркунанда дастурларнинг келиб чиқиш вақти. Иккинчи босқич бу эрта Windows босқичи. Бу босқич Windowsнинг биринчи зараркунанда дастурларини тасвирлаб беради, биринчи почта қурти ва макро қуртлар. Учинчи қисм бу тармоқ қуртларининг ривожланиши. Бундай зараркунанда дастурлар Интернетда кенг тарқалганидан кейин машхур бўлган. Тўртинчи қисм эса руткитлар ва ransomwares (пул бериб қутқариб олиш). Булар 2010 йилгача энг хавфли зарарлантирувчи дастурлар эди. Кейин электрон жосуслик ва тўсқинлик қиладиган зараркунанда дастурлар пайдо болди. Бу зараркунанда дастурлар бир неча мамлакатларнинг махфий хизмати томонидан яратилган. Ва энг охирги босқич зараркунанда дастурларнинг эволюцияси.


1986 йилда бошқа платформаларда зараркунанда дастурлар бор эди, аммо 1986да персонал компьютерларда биринчи зараркунанда дастур пайдо бўлди. Бу Браин номли вирус эди. Браин дастури Покистонлик икки ака-ука Басит ва Анжад томонидан яратилган. Улар персонал компьютерлар хавфсиз эмаслигини исботлаб бермоқчи эдилар. Шундай қилиб улар компьютер дискиниг ишлашини қайтарадиган вирус яратдилар. Бу дастур компьютер дискини юклаш соҳасини зарарлантирган ва юклаш соҳага қўйилган ҳар бир эгилувчан дискни ҳам зарарлантирган. Зарарланган эгилувчан диск персонал компютерга қўйилганда у унинг дисководини зарарлантиради, шундай қилиб дисковод ҳар қўйилган дискни қайта зарарлантираверади. Браин вирусидан кейин бошқа вируслар яратила бошланган. Зарарлантирувчи дастурларнинг ривожланишида кейинги катта қадам Мутацион двигателнинг яратилиши (МТЕ). Мутацияли двигател Болгариялик хакер томонидан яратилган, у ўзини Дарк Авенгер деб атар эди. Бу асбоб вирусларга функсионал мутацияларни қўша олар эди, шундай қилиб антивируслар вирусни топиши мураккаблашган. Асосан, бу полиморфизм модулининг биринчиси эди, у ҳар қандай вирусни олиб узоқ вақтгача кўринмайдиган қилган.
2. Зараркунанда дастурлар (Malware) тарихи

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling