1.Ўқув модулининг долзарблиги ва олий таълимдаги ўрни


Download 43.37 Kb.
bet1/17
Sana24.12.2022
Hajmi43.37 Kb.
#1052630
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
3-курс пед модул


1.Ўқув модулининг долзарблиги ва олий таълимдаги ўрни
Дерматовенерология ва болалар дерматовенерологияси модули ўқув режанинг клиник модуллар блокига тааллуқли бўлиб, 3-4 курсда ўқитилади.
Дерматовенерология ва болалар дерматовенерологияси модули бўлажак мутахассисни тайёрлашнинг илк босқичидан талабаларга касбий билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришни бошлайди, талабани назарий маълумотидан бошланғич амалий кўникмаларни фантомларда бажаришга ўргатиб ва орттирилган кўникмаларни замонавий тиббий технологиялар орқали клиник амалиёт билан уйғунлаштирган ҳолда қўллашга имкон яратади.
Дерматовенерология ва болалар дерматовенерологияси модули бўйича тузилган дастурда кўп учрайдиган тери касалликларини ўрганишга мўлжалланган бўлиб, унда касалликларнинг этиологияси, патогенези, клиникаси, клиник таснифи, оғирлик даражаси кўрсаткичлари, кечиш хусусиятлари, касалликларнинг асоратлари, қиёсий ташхисоти, лаборатор текширув усулларининг ташхисот учун аҳамияти, касаллик башорати, даволашга индивидуал ёндошиш, шунингдек, профилактика чора– тадбирлари каби масалаларга урғу берилган.
Модулни ўқитишда микробиология, эпидемиология ва вирусология, патанатомия, патфизиология, биохимия, педиатрия, неврология, фармакология фанлари назарий замин бўлиб хизмат қилади. Мазкур модул бошқа клиник фанларнинг назарий ва амалий асосини ташкил қилиб, ўз ривожида аниқ йўналишдаги клиник фанлар учун замин бўлиб хизмат қилади.
Модул дастури Ўзбекистон Республикаси Давлат таълим стандарти ва Педиатрия таълим йўналиши Малака талабларига асосланган ҳолда тузилган.
Мазкур модул дастури мавзулари тиббиёт олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичининг клиник модулларнинг дастур мавзулари билан узвий боғлиқ ҳолда яратилади.


2.Ўқув модулининг мақсади ва вазифалари
2.1. Модулнинг мақсади - талабаларга турли ёшдаги инсон организмининг анатомик – физиологик ҳусусиятларидан келиб чиққан холда, тери касалликлариннг этиологияси, патогенези ва патоморфологияси, клиник белгилари, касалликнинг таснифи, уларнинг эрта ва қиёсий ташхисоти асосларини биладиган, касалликларнинг оғирлик даражаси ва асоратларига қараб беморларни касалхонага ётқизиш кўрсатмаларини биладиган, шошилинч синдромли даволашни, диспансеризацияни ўтказа оладиган, аъзолар ва тизимларини текшириш усуллари ва уларнинг асосий касалликлари ҳақида билим, кўникма ва малакани шакллантира оладиган, махсус профилактика ва эпидемияга қарши курашиш усулларини пухта эгаллаган бакалавр педиатр шифокорларини тайёрлашдан иборат.


Download 43.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling