Samarqand davlat arxitektura qurilish unversiteti


Ўзбекистонда энергия тежамкор қурилиш материаллари ишлаб чиқариш


Download 0.89 Mb.
bet3/7
Sana19.06.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1608731
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
16 мавзу Минрал боғловчилар асосида тайёрланган сунъий тош материаллар

Ўзбекистонда энергия тежамкор қурилиш материаллари ишлаб чиқариш
Сўнгги йилларда дунёда қурилиш жараёнида энергия тежамкор, инновацион қурилиш материалларидан фойдаланиш бино-иншоотнинг таннархи арзон бўлиши ҳамда қурилиш ишларини тез фурсатда, сифатли амалга оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қиляпти.
Ривожланган давлатларда ғишт ўрнига энергия тежамкор газобетондан фойдаланиш кенг оммалашган бўлиб, мамлакатимизда ҳам ушбу қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни кенг йўлга қўйиш, бу йўналишда жаҳон тажрибасини қўллашга алоҳида эътибор бериб келинмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги «Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4335-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда аҳолини арзон-уй жойлар қуришда фойдаланиладиган маҳаллий, энергия тежамкор қурилиш материаллари билан таъминлаш мақсадида Юритмизда газобетон ишлаб чиқариш бўйича бир қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Натижада янги корхоналар фаолияти йўлга қўйиляпти.
Ўзбекистонда энергия тежамкор қурилиш материаллари ишлаб чиқариш
Биргина 2020 йилда автоклав газобетон ишлаб чиқаришга ихтисослашган йиллик қуввати 1,650 минг метр куб бўлган 8 та корхона фаолияти йўлга қўйилган.
Тошкент вилоятининг ўзида йилига 200 минг метр куб ишлаб чиқариш имкониятига эга “Mega Block Investment” МЧЖ ва “Тошкент Темир Бетон” УК ишга туширилди.
Шунингдек, Бухоро ("Ханаду Гранд плюс" МЧЖ – йиллик қуввати 50 минг метр куб) ва Жиззах (“INTER GROUP AGRO EXPORT” МЧЖ – йиллик қуввати 100 минг метр куб) вилоятларида ҳам газобетон ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар амалга оширилган.
Оҳангарон шаҳрида Европа технологиялари асосида бунёд этилган “East mining invest” МЧЖ ҚК томонидан йиллик ишлаб чиқариш қуввати 500 минг метр куб бўлган корхона фаолияти йўлга қўйилди. Эътиборлиси, “Arton” компанияси томонидан Фарғона, Навоий ва Хоразм вилоятларида ҳам ана шундай корхоналар ишга туширилмоқда.
Ўзбекистонда энергия тежамкор қурилиш материаллари ишлаб чиқариш
Нима учун бу қурилиш материалига катта эътибор қаратилаяпти? Чунки газобетон — ғовак (тешик-тешик) бетоннинг бир тури бўлиб, замонавий қурилиш материали ҳисобланади. Уни баъзан “сунъий тош” деб ҳам аташади. Оддий бетондан фарқли, таркибида 1-3 миллиметрли пуфаклар мавжуд бўлиб, улар туфайли бетон енгил, етарли даражада мустаҳкам, иссиқ ва совуқдан яхши ҳимоялаш хусусиятларига эга бўлади. Шунингдек, табиий газни 8 марта кам сарфлаши, энергия тежамкорлиги ва энг асосийси, унумдор тупроқнинг ишлатилмаслиги билан пишиқ ғиштдан бир неча маротаба афзаллиги билан ажралиб туради. 1 метр куб ғишт 1800-2000 килограмм оғирликка эга бўлса, шу ҳажмдаги газобетоннинг оғирлиги атиги 500-700 килограмни ташкил этади.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling