Samarqand grand pharm sf


Download 19.17 Kb.
Sana20.06.2023
Hajmi19.17 Kb.
#1628949
Bog'liq
ички тақриз (2)


СамИСИ “Бухгалтерия ҳисоби ва менежмент” факултети
БҲ-119-гуруҳ талабаси Авалбоев Азамат Алишер ўғлининг
Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот аудити” (“SAMARQAND GRAND PHARM SF ” МЧЖ мисолида) мавзусидаги курс ишига


ХУЛОСА

Иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизациялаштиришнинг ҳозирги шароитида корхона ва ташкилотларда амалга ошириладиган молиявий муносабатларда солиқлар билан амалга ошираётган ҳисоб-китоблари муҳим ўрин тутади. Бундай ҳисоб-китобларнинг муҳим аҳамиятга моликлиги бухгалтерлар ва аудиторлардан республикамизда амалда бўлган солиқ қонунчилиги ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб, фойда, улардан ушланмалар, тўловлар ва ажратмаларнинг ҳозирда амалда бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган таснифий ҳамда тавсифий асосларини чуқур билишларини тақоза этади. Бу, ўз навбатида, бугунги кунда бухгалтерия ҳисоби ва аудит фанлари олдидаги ушбу муҳим масалани ҳал этиш вазифасини қўяди.


Курс иши мундарижаси мавзуни ёритади, унда мундарижасига киритилган саволларга жавоблар кетма-кетликда, яхши ва тушунарли тилда берилган. Иш SAMARQAND GRAND PHARM SF ” МЧЖ га бағишланган.
Курс ишининг хулоса қисмида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар умумлаштирилган.
Курс ишининг илова қисмида тадқиқотлар олиб борилган SAMARQAND GRAND PHARM SF ” МЧЖ ининг амалий материаллари ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва аудитга доир хужжатлар нусхалари келтирилган.
Курс ишининг ютуқлари сирасига юқоридагилардан ташқари қуйидагиларни ҳам киритиш мумкин.

  • у яхши тилда бажарилган, тегишли равишда расмийлаштирилган;

  • қўрилиш корхоналари даромадларига умумий ва аниқ тавфсифлар берилган

  • молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот аудити бўйича текширилиши лозим бўлган счётлар кенг ёритилган.

  • даромадлар аудити корхона фойдаси учун хизмат қилиши ёритилган.

Курс ишининг камчилиги эса корхонанинг амалий маълумотларидан кам фойдаланилган.
Курс иши, умуман олганда, талабга жавоб беради ва ҳимояга тавсия этилади.
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис
Институти “Бошқа тармоқларда
бухгалтерия ҳисоби” кафедраси,
асс. Бойкабулова И.
Download 19.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling