Акция индекслари (индекцы акций, index of stocks) – Акциялар курсининг ўзгариб боришини кўрсатадиган рўйхат. Масалан, Доу-Джонс индекси; DAX-30 индекси (Франкфурт фонд биржаси) ва бошқалар.
Акция курси (курс акций, share rate) – Акциянинг фонд биржасида сотиладиган баҳоси. Акция курси муайян акция келтирадиган даромад (дивидент)нинг ссуда фоизига нисбати асосида белгиланади.
Амортизация (амортизация, amortization) – Аста секин эскираётган асосий фондлар қийматини ишлаб чиқарилаётган маҳсулот қийматига ўтказиш. Пул маблағларининг мақсадли жамғарилиши ва уларнинг кейинчалик эскирган асосий фондлар ўрнини тўлдириш учун қўлланилади.
Амортизация ажратмалари (амортизационные отчесления, capital consumption allowances) – Бу асосий фондларнинг эскириш ўрнини секин-аста тўлдиришдир. Амортизация ажратмалари тўлиқ ва қисман тикланишларга, яъни асосий фондларни капитал таъмирлашга ишлатилади. Тўлиқ тикланадиган амортизация ажратмалари фақат жисмоний эскиришини эмас, балки асосий фондларнинг маънавий эскиришини ҳам қоплаши керак. Чунки техник жиҳатдан эскирган объектлар гарчи жисмонан ишга яроқли бўлсада, иқтисодий жиҳатдан яроқсиз бўлиб қолади.
Амортизация нормаси (норма амортизации, amortization norm) – Амортизация ажратмалари йиллик сўммасининг асосий капитал қийматига нисбатининг фоизи.
Амортизация фонди (амортизационный фонд, amortization fund) – Асосий фондларни оддий ва кенгайтирилган тарзда ишга туширишга мўлжалланган пул маблағлари.
Антимонопол сиёсат (антимонопольный политика, antimonopoly polity) –
Аралаш мулк (смешанный имущество, mixed property) – Турли мулк шаклларининг синтезидан ташкил бўлади.
Асосий капитал (основной капитал, basically capital) – Ишлаб чиқариш жараёнида бир неча доиравий айланишлар давомида қатнашиб, ўзининг қийматини тайёрланаётган маҳсулот (хизмат)га бўлиб-бўлиб аста секинлик билан ўтказиб борадиган ишлаб чиқариш воситалари.
Do'stlaringiz bilan baham: |