Биржа савдолари электрон тизими – Биржа аъзоларига республиканинг ҳар бир географик нуқтасидан аниқ вақт режимида узоқ масофадан туриб биржа савдоларида иштирок этиш имконини берадиган дастурий аппарат воситалари мажмуидан иборат глобал тақсимланган ахборот тизими.
Биржа чайқовчилиги (биржевой спекуляция, bourse speculation) – Битимни тузиш ва уни бажариш пайтидаги курслар орасидаги фарқдан чайқовчилик фойдаси олиш мақсадида биржада қимматли қоғозлар билан битимларни амалга ошириш.
Бирламчи маҳсулотлар (родовые изделия, generic products) – Савдо белгиларисиз ва фабрика маркаларисиз сотиладиган товарлар.
Битим (сделка, deal) – Ички хўжалик ва ташқи иқтисодий фаолиятлар соҳасида юридик ҳамда жисмоний шахслар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларни ўзгартириш ёки тўхтатишга йўналтирилган ҳаракат.
Бож (пошлина, tariff) – Божхона назорати томонидан четдан олиб келинадиган товарлардан чегарада ундириладиган пул йиғими.
Бозор (рынок, market) – Ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар (сотувчи ва харидорлар) ўртасида пул орқали айирбошлаш жараёнида бўладиган муносабатлар йиғиндиси.
Бозор интервенцияси (рынок интервенции, market of intervention) – Миллий ёки регионал бозорга ташқаридан суқилиб кириш, уни ўзига тобе этиш.
Бозор инфратузилмаси (рыночный инфраструктура, market infrastructure) – Бозор алоқаларини ўрнатиш ва уларнинг бир маромда амал қилишига хизмат кўрсатувчи муассасалар тизими. Масалан: банк, кредит уюшмалари, товар биржалари ва бошқалар.
Бозор иқтисодиёти (рыночный экономика, market economy) – Товар ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва пул муомаласига асосланган иқтисодий монополизмни инкор қилувчи, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга асосланган иқтисодий тизим.
Бозор конъюнктураси – Муайян вақт мобайнида товарлар бозорининг ҳолатини тавсифловчи вақтинчалик иқтисодий вазият бўлиб, қуйидаги белгилар орқали аниқланади: ички ва ташқи савдодаги ўзгаришлар; ишлаб чиқариш ва қурилиш динамикаси; товар захиралари ҳаракати; нархлар динамикаси ва бошқалар.
Бозор объекти (pыночный объект, market object) – Бозорга айирбошлаш муносабатларига жалб қилинган иқтисодий фаолиятнинг натижалари ва иқтисодий ресурслар, товар, пул ва унга тенглаштириладиган молиявий активлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |