Мустақил иши мавзу: Жаҳон метал бозори конъюнктураси ва


Download 250.88 Kb.
bet1/6
Sana01.05.2023
Hajmi250.88 Kb.
#1418557
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
металл бозори



МУСТАҚИЛ ИШИ


Мавзу: Жаҳон метал бозори конъюнктураси ва
нархни шаклланиши

Ижрочи: МXИ-11 гуруҳи


талабаси Ахмедова Д.М.


Режа:

Кириш
1. Металл тушунчаси ва жаҳон бозорида металл турлари


2. Жаҳон металл бозори конъюнктураси
3. Жаҳон металл бозорида нархларни шаклланиши ва унинг
динамикаси
4. Жаҳон метал бозоридаги биржалар рўйхати
Ҳулоса
Фойдаланган адабиётлар

Кириш

Қадим замонлардан бери металл инсоннинг кундалик ҳаётида ажралмас элемент бўлиб келган. Айнан металл электр энергия, транспорт, жиҳозлар ва цивилизациянинг бошқа имтиёзларидан фойдаланиш имкониятини берди. Ҳеч қандай материал металлдек куч, шакллилик ва кўп қирралиликнинг ўзига хос ноёб комбинациясига эга эмас. Ишлаб чиқарувчилар ва шу каби ҳар қандай соҳада бардошли, енгил дизайнларни амалга оширишга имкон берадиган металлнинг янги авлодлари ишлаб чиқарилиши давом этмоқда.


Бундан ташқари, ҳар доим кучлироқ ва юқори экологик стандартларга жавоб берадиган материаллар барча соҳаларда талаб қилинади. Шунинг учун металлургияни ҳар бир давлатнинг муҳим соҳаси деб ҳисоблаш мумкин. Металлургия кўплаб молиявий, моддий, энергия ва инсон ресурслари жалб қилинган оғир саноат соҳасидир. Замонавий металлургия сезиларли ривожланишга эришди. Илм-фан ютуқлари туфайли биз нафақат табиат томонидан бизга берилган металлардан, балки инновацион композит материаллар ва қотишмалардан ҳам фойдаланишимиз мумкин. Улар яхшиланган хусусиятлар ва кенг кўлами фойдаларга эга.
Бугунги кунда металларга бўлган эҳтиёж кундан кун кўпайиб бормоқда бу эса ўз навбатида ривожланган ва ривожланётган мамлакатларнинг ресурсларидан ўзаро фойдаланишни талаб этмоқда. Биз эса уларни жаҳон металургия бозорларида тўқнашишини кузатишимиз мумкин. Бундай жараёнлар жаҳон металургия бозорида мамлакатлар рақобатини кучайтиради.

  1. Металл тушунчаси ва жаҳон бозорида металл турлари

Металллар - бир қатор хусусиятларга кўра бирлаштирилган кимёвий элементларнинг умумлаштирилган номи. Даврий системадаги 118 та элементдан 97 таси метал ҳисобланади. Уларга 1,2,3-гуруҳдаги барча элементлар (водород ва бордан ташқари), 4-гуруҳ бош гуруҳчасида (углерод ва кремнийдан ташқари) ги барча элементлар, 5-гуруҳда иккита метал – сурма ва висмут, 6-гуруҳда битта метал – поллоний киради, 4-7гуруҳнинг ёнаки гуруҳчаларида барча элементлар метал ҳисобланади.


Металлларни таснифлашнинг бир неча турлари мавжуд. Келинг, асосий турдан бошлайлик - иккита катта гуруҳга бўлиниш: қора ва рангли. Қора металлар юқори эриш нуқтаси, зичлиги ва қаттиқлиги билан ажралиб туради. Рангли металлар, кўп ҳолларда, паст ҳароратларда эрийди ва электр ва иссиқлик ўтказувчанлигини оширади.
Бу бўлиниш табиатдаги элементларнинг тарқалиши билан боғлиқ. Қора элементларни қазиб олиш қазиб олинган металларнинг умумий массасининг 90 фоиздан ортиғини, рангли гуруҳ эса 5-10 фоиздан кўп бўлмаган қисмини ташкил қилади.
Металларни табиатда учрашига қараб қуйидагиларга ажратиш мумкин:

Download 250.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling