Жамғармалар (вклады, deposits) – Банк ёки бошқа молиявий муассасага сақлаш мақсадида топширилган пул маблағлари.
Жамғарма муассасалари (экономия учреждений, saving institutions) – Молиявий муассаса; унда шахсий жамғармалар сақланади ва улар учун фоизлар тўланади.
Жамғармачи (вкладчик, depositor) – Омонат кассасига (банкка) пулини (жамғарма) жамғарувчи шахс.
Жарима (штраф, fine) – Қонунни, шартномани ёки белгиланган қоидани бузганлиги учун кўриладиган тадбир, пул тўлови; жарима.
Жисмоний шахс (физическое лицо, physical body) – Иқтисодий фаолиятда қатнашувчи ва бу жараённинг тўла ҳуқуқли субъекти сифатида фаолият кўрсатувчи шахс. Жисмоний шахс ўзининг номидан иш юритади, фирма ёки корхона каби ҳокимиятда руйхатдан ўтиш мажбуриятидан озод.
Жорий инвестиция (текущие инвестиции, current investment) – Эркин сотиладиган ва бир йилдан кўп бўлмаган муддатда эгалик қилишга қаратилган капитал.
Жорий конъюнктура – Муайян даврда товарларга бўлган талаб ва таклифнинг таркиби, динамикасини шакллантирувчи иқтисодий шароит ва омиллар мажмуи. Жорий конъюнктура айни даврдаги миллий ва жаҳон иқтисодиётининг у ёки бу омилларидан таркиб топган вақтинчалик вазиятни ифодалайди.
Жорий тўлов балансини молиялаш (финансирование текущего платежного баланса, current account financing) – Жорий тўлов балансидаги дефицитни, давлат активларини чет мамлакатларига сотиши ёки ички заёмлар ҳисобидан қоплаши.
З
Заём (заём, borrowed money) – Қарз; заём берувчи ва заём олувчи ўртасида тузиладиган келишув, битим. Заёмлар бир неча турларга бўлинади: давлат заёми, ютуқли заём, муддатсиз заём, ташқи заём, тилла заём, ҳукуматлараро заём, очиқ заём ва бошқалар.
Зарарлар (убытки, damages) – Корхона ёки хўжалик фаолиятида ишлаб чиқариш харажатларининг даромадидан ошиб кетган қисми.
Зарарсизлик нуқтаси (безубыточный точка, break-even a point) – Бу шундай ишлаб чиқариш ҳажмки, бунда умумий ишлаб чиқариш харажатлари сўммаси сотувдан келган умумий пул даромади билан тенглашади, яъни зарар ҳам, фойда ҳам тенг бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |