Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган Ўук раиси Т. Шарипов Баённома №2022 йил «реал иқтисодиёт»


Корхоналарни техник қайта қуроллантириш


Download 1.71 Mb.
bet58/91
Sana09.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1468721
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   91
Bog'liq
ООСИ янги мажмуа тўлиқ -2021-22

Корхоналарни техник қайта қуроллантириш – Алоҳида ишлаб чиқариш турларини замонавий талабларга асосан янги техника ва технологияларни киритиш, ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаштириш ва автоматлаштириш, эскирган қурилма ва ускунларни янгилаш ва алмаштириш, ишлаб чиқариш тузилмаси ва ташкил этилишини яхшилаш йўли билан, корхонанинг техник даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар мажмуаси. У ишлаб чиқариш интенсивлигини кучайтириш, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини яхшилашга йўналтирилган бўлади.
Корхонанинг инновацион салоҳияти – Корхонанинг янгиликларни жорий қилиш ёрдамида бозор шароитларида фаолиятнинг самарадорлигини ошириш мақсадида корхонанинг ўзига хос хусусиятлари билан белгиланадиган ривожланиш қобилияти. Корхонанинг инновацион салоҳиятининг ички инновация жараёнидаги барча босқичларнинг (ижтимоий меҳнат ва ресурсларнинг сарф меъёрлари асосида) бир маромда кечишига имкон беради.
Кредит (кредит, credit) – Пул маблағлари, товар ва хизматларни келишилган устама (фоиз) тўлаб қайтариб бериш шарти билан маълум муддатларга қарзга бериш. Кредит берилиш муддатларига кўра:
қисқа муддатли (1 йилгача); ўрта муддатли (1 йилдан - 5 йилгача); узоқ муддатли (5 йилдан ортиқ) бўлади.
Кредитор (кредитор, creditor) – Қарз берувчи.
Кризис (кризис, crisis) – Низонинг кескин шакли; мақсад ва маблағ, тактика ва стратегиянинг қаршилиги. Ишлаб чиқариш субъектларнинг кескин пасайиши билан белгиланади.
Курс (курс, rate) – Акция, облигация, бошқа қимматли қоғозларнинг олди-сотдисига қуйилган баҳо; қоғоз пуллар курси уларни олтин валютада ёки бошқа мамлакат валютасида акс этиши.
Кутилаётган инфляция даражаси – Мавжуд ижтимоий-иқтисодий ахборотлар, маълумотлар асосида алоҳида шахс ва корхоналар томонидан кутиладиган бўлғуси даврдаги инфляция даражаси.
Кўчмас мулк (недвижимость, real estate) – Ер, табиий ҳудудлар ва ер билан боғланган мулк. Ерга эгалик ҳуқуқлари ҳам кўчмас мулкга киради.
Л
Лизинг (лизинг, leasing) – Машина, асбоб-ускуналар, транспорт воситаларини, ишлаб чиқариш биноларини, иншоотларини узоқ муддатли ижарага бериш. Ижаранинг бир тури бўлиб, муайян даврдан кейин, ижара тўловларининг ҳаммаси амалга оширилгандан кейин ижарага олинган нарса, ижарачи мулкига айланади.
Ликвидлилик (ликвидность, liquidity) – 1) Нархларни ўзгариши билан йирик миқдордаги қимматли қоғозларни бозорнинг ўзлаштириш қобилияти; 2) компанияни тез ва осон сотиладиган асосий ёки оборот капитали элементлари.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling