Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган Ўук раиси Т. Шарипов Баённома №2022 йил «реал иқтисодиёт»


Download 1.71 Mb.
bet60/91
Sana09.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1468721
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   91
Bog'liq
ООСИ янги мажмуа тўлиқ -2021-22

Макроиқтисодий сиёсат (макроэкономическая политика, macroeconomic policy) – Мамлакат иқтисодиётининг барча соҳаларини ўз ичига қамраб олган давлат сиёсати.
Малакали ишчи (опытный рабочий, caft worker) – Ўз касбида юксак малакага эга бўлган ишчи. Масалан: дурадгор, слесарь, автомеханик ва ҳоказо.
Малакасиз ишчи (без опытный, without skilled) – Умумий кўникмаларга эга бўлган ишчи. Масалан: фаррошлар, ахлат йиғувчиларга нисбатан ишлатиладиган атама.
Маркетинг (маркетинг, marketing) – Маҳсулот ишлаб чиқаргандан то истеъмолчига етиб боргунгача бўлган тадбиркорлик фаолияти.
Масъулияти чекланган жамият (общество с ограниченной ответсвенностыю, limeted society) – Бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди таьсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорда улушга бўлинган хўжалик жамияти. Масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўлади.
Маъмурий-бошқарув харажатлари (административные расходы, office expenses) Бошқарув аппаратини сақлаш (таъминлаш) харажатлари; хизматдаги енгил автомобилларни сақлаш харажатлари; қоровулчилик ходимлари, қуриқчи тизимларни сақлаш харажатлари; хизмат сафари харажатлари.
Мақсадли солиқлар (обязательный налог, obligatory tax) – Давлатнинг муайян турдаги харажатларини қоплаш учун фуқаролар ёки тижорат фирмалари берадиган мажбурий тўловлар.
Маҳсулот (продукт, produce) – Бирор фаолиятнинг моддий натижаси (меҳнат; хизмат кўрсатиш; иш бажариш). Ишлаб чиқаришни истеъмол учун фойдаланиладиган ишлаб чиқариш воситалари ва истеъмол учун ишлатиладиган истеъмол предметлари; Масалан: ялпи маҳсулот, соф маҳсулот, саноат маҳсулоти.
Маҳсулотни маркалаш (маркировка изделия, product labeling) – Бирон бир маҳсулотнинг мазмуни ва фойдаланиш хусусиятини бирхиллаштириб ифодалайдиган ахборот бериш.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling