Иқтисодий ислоҳотлар (экономические реформы, economic reforms) – Иқтисодиётда туб (ёки қисман) ўзгаришларга қаратилган тадбирлар.
Иқтисодий модель (экономическая модель, economic model) – Содда фикр, диаграмма ёки формула; ундан фойдаланиб, иқтисодий воқеаларни яхшироқ тушуниб олиш мумкин.
Иқтисодий мувозанат (экономическое равновесие, economic balance) – Иқтисодий жараёнлар, ҳодисаларнинг икки ёки бир неча томонининг бир-бирига тенг келиш ҳолати.
Иқтисодий мутаносиблик (экономическая равность, economic equally) – Иқтисодиётнинг турли томонлари ва соҳалари ўртасида миқдор ҳамда сифат ўлчамларининг мос келиши.
Иқтисодий ночор корхоналар – Муайян миқдорда капитал йўқотиш, ишлаб чиқариш майдонларининг қисқариши, ишсизлар сонининг ортиши, рақобатбардош бўлмаган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва бунинг учун катта миқдорда материаллар, хом ашё, ёнилғи, меҳнат ресурслари сарфлайдиган қолоқ, самарасиз корхона.
Иқтисодий ресурс (экономический ресурс, economic resource) – Маълум даврда маълум бир мамлакат ихтиёрида тўпланган ва мавжуд бўлган ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш), уларни истеъмолчиларга етказиб бериш ва истеъмол жараёнида қўлланиладиган восита, заҳиралар ва имкониятлар манбаи.
Иқтисодий ривожлиниш (экономическое развитие, economic development) – Кўп ўлчамли жараён бўлиб, жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ва маънавий тараққиётида ўз ифодасини топиши.
Иқтисодий уклад (экономический уклад, economic way) – Турли мулкчиликка асосланган хўжалик юритишнинг шакллари ва тури.
Иқтисодий цикл (экономический цикл, economic cycly) – Иқтисодий ривожланишнинг бир ҳолатидан, бирин-кетин депрессия, жонланиш, юксалиш фазаларини босиб ўтиб, олдинги ҳолатига қайтиб келгунга қадар ўтган давр.
Иқтисодий юнионизм (экономический юнионизм, еconomic unionism) – Самуэл Гомпрес тамойили, унга биноан сиёсат ёки ижтимоий ислоҳотлардан кўра иш хақи юқорироқ ва меҳнат шароити яхшироқ бўлган иш жойини қидирган афзал.
Иқтисодий ўсиш (экономический рост, economic growth) – Ялпи ички маҳсулот миқдорининг мутлоқ ва аҳоли жон бошига ҳамда иқтисой ресурс харажатлари бирлиги ҳисобига кўпайишида ва сифатининг яхшиланишида ифодаланади.
Й
Do'stlaringiz bilan baham: |