Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган Ўук раиси Т. Шарипов Баённома №2022 йил «реал иқтисодиёт»


Download 1.71 Mb.
bet52/91
Sana09.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1468721
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   91
Bog'liq
ООСИ янги мажмуа тўлиқ -2021-22

Инвестиция (инвестиция, investment) – Ишлаб чиқариш (хизмат курсатиш)ни ривожлантириш мақсадида мамлакат ёки чет элларда иқтисодиётнинг турли тармоқларига узоқ муддатли капитал киритиш.
фойдаларнинг ўсиши ва янгиланишини белгилаб берувчи тадбирлар тизими.
Инвесторлар – Хусусий ва қарзга олинган мулкий ва интеллектуал қийматларни сарфлаш ҳақида қарор қабул қилувчи инвестиция фаолияти субъектлари. Инвесторлар объектлар ва инвестиция натижаларига эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Инвесторлар кредиторлар ва харидорлар ролини бажаришлари, шунингдек, инвестиция фаолиятининг бошқа иштирокчилари функцияларини бажаришлари мумкин. Одатда инвесторлар капитал қуйилмалар сарфланадиган соҳаларни аниқлайдилар, контракт ва шартномаларнинг шартларини ишлаб чиқадилар ва инвестиция актининг бошқа томонлари билан - контрактор, ҳукумат органлари, пировард маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва шу маҳсулотнинг истеъмолчилари билан ҳисоб-китобларни амалга оширадилар.
Индекс (индекс, index) – 1) Бирор иқтисодий ҳодисанинг изчил ўзгариб боришини кўрсатадиган рақамлар кўрсаткичи; 2) нарх, ном ва шундай кўрсаткичлар рўйхати; 3) ҳарф ёки рақамларнинг ўнг томонига қуйиладиган ҳарф ёки сон кўрсаткичи.
Интеграция (интеграция, integration) – 1) Турли бўлимлар, элементлар ҳаракатининг бир бутунга бирлашиш жараёни; 2) иқтисодий интеграция - иқтисодий субъект (давлат, корхона, фирма)ларнинг иқтисодий, технологик муносабатларнинг ўзаро боғлиқлиги ошиши натижасида вужудга келади.
Инфляция (инфляция, inflation) – Лотинча “inflation” сўзидан олинган бўлиб, шиш, бўртиш, кўпчиш деган маънони англатади. Инфляция пулнинг қадрсизланиши, пул массасининг товар ва хизматлар массасидан устунлиги натижасида товар билан таъминланмаган пуллар пайдо бўлиши. Иқтисодиётда баҳоларнинг мунтазам ошиб бориш жараёни.
Инфляция даражаси (норма инфляции, rate of inflation) – Маълум вақт ичида (ой, йил) нарх даражасининг фоиздаги ўзгариши.
Инфратузилма (инфраструктура, infrastructure) – Такрор ишлаб чиқариш шартларини таъминловчи ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш тармоқлари комплекси: йўллар, алоқа, транспорт, маориф, соғлиқни сақлаш ва бошқалар.
Истеъмол (потребление, consuption) – Истеъмол қилиш, фойдаланиш, ишлатиш; ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнининг сўнгги фазаси бўлиб, аҳолининг иқтисодий талабларини таъминлаш жараёнида ижтимоий маҳсулотлардан фойдаланиш.
Истеъмол бозори (потребительская рынок, consumer the market) – Аҳоли истеъмоли учун зарур бўлган товарлар ва хизматларни айирбошланиши.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling