Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган Ўук раиси Т. Шарипов Баённома №2022 йил «реал иқтисодиёт»


Download 1.71 Mb.
bet51/91
Sana09.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1468721
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   91
Bog'liq
ООСИ янги мажмуа тўлиқ -2021-22

Зарурий маҳсулот (важный продукт, important product) – Ишчи ва хизматчиларнинг зарурий иш вақтида яратилган ва ишчи кучини меъёрий ҳолатда сақлаш ва қайта тиклаш учун зарур маҳсулот.
Заҳирa (запас, reserve) – Фирма омборларида сақланаётган товарлар.
Заҳиралар (запасы, reserves) – Банкдаги омонатларнинг қатъий белгилаб қуйилган қисми, ундан кредитлар бериш учун фойдаланиш мумкин эмас.
И
Ижара (аренда, lease) – Мулкий ёлланиш бўлиб, унда ижарага сўровчига маълум мукофот пул эвазига яъни ижара ҳақи учун шартнома асосида мулк вақтинча фойдаланишга бериш.
Ижарачи (арендатор, holder) – Шартномада келишилган доирада ижарага берувчининг мулкидан вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини оладиган шахс бўлиб, у бунинг учун ижара берувчига ижара ҳақи тўлайди.
Ижара ҳақи (арендная плата, rent payents) – Вақтинча фойдаланиш учун берилган мулк, иморат ёки ер учун ижарачининг ижарага олувчидан оладиган ҳақи (мукофот). Ижара ҳақининг миқдорига ижарага олинган мулк қийматидан ажратиладиган амор­тизация ажратмалари ва шартно­ма асосида белгиланадиган мулкдан фойдаланганлик натижасида тушадиган даромаднинг бир қисми (одатда, банк фоизидан кам бўлмайди) киради.
Имидж (имидж, image) – Хўжалик фаолияти доирасида корхона ёки ташкилотнинг иш тарзи, услуби.
Иммиграция (иммиграция, immigration) – Ишчи кучининг айнан шу мамлакатга доимий яшаш учун кириб келиши.
Импорт (импорт, import) – Ички бозорда сотиш мақсадида товар, маҳсулотларни чет элдан келтириш; хориж фирма ташкилотлари хизматидан пулли фойдаланиш; чет эл товар ва капиталини кредит ва заём кўринишида мамлакатга келтириш.
Импорт харид самараси (польза покупки импорта, benefit of purchase of import) – Мамлакатда товар ва хизматларнинг ички нархлари ташқи нархларга нисбатан ошиб бориши, импорт маҳсулотга бўлган талабнинг ошиши.
Инвентаризация Корхоналар, фирмалар, ташкилотларда мулк ва товарларни рўйхатдан ўтказиш; натура ҳолидаги бойликларнинг мавжудлиги ёки ҳолатини, маблағларни мунтазам текшириб туриш, шунингдек, уларнинг моддий бойликларни ҳисобга олиш қайдномаларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадларида даврий қайта ҳисобга олиш.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling