Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган Ўук раиси Т. Шарипов Баённома №2022 йил «реал иқтисодиёт»


Download 1.71 Mb.
bet49/91
Sana09.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1468721
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   91
Bog'liq
ООСИ янги мажмуа тўлиқ -2021-22

Доимий нархлар (постоянные цены, fixed prices) – Базис йилга нисбатан пул бирлигининг харид қобилияти ўзгаришини ифодаловчи нархлар.
Доимий харажатлар (постоянные затраты, fixed inputs) – Ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш сарфлари
Ё
Ёлланма ходимлар – Иш берувчилар билан келишилган микдордаги иш ҳақи эвазига белгиланган иш вақти давомида топширилган хизматни бажариш мажбуриятларини олиб меҳнат шартномалари асосида ёлланиб ишлайдиган ишчи ва хизматчилар.
Ёпиқ иқтисодиёт (закрытая экономика, closed economy) – Халқаро савдода иштирок этмасдан товар (хизмат)лар ва капитал оқимлари миллий чегарадан ташқарига чиқмаган ҳолда амалга ошиши.
Ёпиқ турдаги акциядорлик жамияти (акционерное общество закрытого типа, close joint-stock company) – Акциялари фақат ўз муассислари ёки олдиндан белгиланган доирадаги шахслар орасида тақсимланадиган акциядорлик жамияти.
Ж
Жами таклиф (совокупный предложения, aggregate supply) – Муайян нархлар даражасида ишлаб чиқарилиши ва таклиф қилиниши мумкин бўлган товар ва хизматларнинг реал ҳажми.
Жами талаб (совокупный спрос, aggregate demand) – Уй хўжаликлари, корхоналар, ҳўкумат ва чет эллик харидорларнинг баҳоларга маълум даражасида иқтисодиётда ишлаб чиқарилган якуний товар ва хизматларнинг умумий ҳажмига бўлган талаби.
Жамоа мулки (коллективная собственность, collective ownership) – Мулкчиликнинг бир шакли сифатида жамоага бирлашган кишилар томонидан моддий ва маънавий бойликларни биргаликда ўзлаштиришдир. Масалан, ижара корхоналари, жамоа корхоналари, кооперативлар, акционер жамиятлари, хўжалик ширкатлар, ассоциациялар ва ижтимоий ташкилотлар киради.
Жамоат бирлашмаси (общественное объединение, public association) – Mаънавий ёки ўзга номоддий эҳтиёжларни қаноатлантириш учун ўз манфаатларининг муштараклиги асосида қонунда белгиланган тартибда бирлашган фуқароларнинг ихтиёрий бирлашуви. Масалан: касаба уюшмаси, сиёсий партиялар ва бошқалар.
Жамғарма (сбережения, saving) – Аҳолининг келажак эҳтиёжларини қондириш ва келажакда ҳарид қилиш учун сақлаб қуйилган пулли даромадлари; унинг ҳажми ихтиёрдаги даромадидан, истеъмол харажатларини айириш йўли билан аниқланади.
Жамғарма банк (сберегательный банк, saving bank) – Кредит муассасаси бўлиб, унинг асосий вазифаси аҳолининг пул жамғармалари ва вақтинча эркин пул маблағларни жалб қилиш ва аҳолига кредит беришдан иборат.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling