Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган Ўук раиси Т. Шарипов Баённома №2022 йил «реал иқтисодиёт»


Download 1.71 Mb.
bet46/91
Sana09.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1468721
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   91
Bog'liq
ООСИ янги мажмуа тўлиқ -2021-22

Давлат донорлари (государственные доноры, public the donor) – Ўз давлати бюджетидан маблағ билан таъминланадиган давлат ташкилоти. Масалан: АҚШ халқаро ривожлантириш агентлиги (USAID).
Давлат инвестицияларини чегириб ташлаш (вытеснение государственных инвестиций, replacement of the public investments) – Давлат харажатлари қисқариши ёки солиқларнинг ошиши, фоиз ставкаларининг пасайишига олиб келади, бу ўз навбатида давлатнинг инвестиция қилиш харажатлари ошиш жараёни.
Давлат истеъмоли (государственное потребление, public consumption) – Хусусий секторда ишлаб чиқилган маҳсулот ва хизматларга кетган давлат истеъмол харажатлари.
Давлатнинг иқтисодий вазифалари (экономические задачи государство, еconomic tasks the public) – Иқтисодий тизимнинг амал қилишига шарт-шароит яратиш ва иқтисодиётни тартибга солиш ҳамда иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи.
Давлат монополияси (государственный монополия, public monopoly) – Давлат қонун йўли билан фаолиятнинг бирон-бир соҳасида ҳукмронлик қилиш, бирон-бир товарни одатда кенг истеъмол қилинадиган товар ва хизматларнинг ягона ишлаб чиқарувчиси ва сотувчиси ҳуқуқининг берилиши.
Давлат мулки (государственное имущество, public property) – Мулк давлатга тегишли бўлиши, мулкка эгалик қилиш, фойдаланиш ва уни тасарруф этиш давлат эхтиёрида бўлиши.
Давлатнинг ташқи қарзи (внешний государствен­ный долг, еxternal public debt) – Давлатнинг хориж мамлакатларидан олган қарзи. Давлат харажатлари ошиб кетса, унинг қарзи орта боради. Ташқи қарз амалда қайтариладиган қарздир.
Давлат тасарруфидан чиқариш (разгосударствление, privatisation) – Давлат корхоналарини ва ташкилотларини жамоа, масъулияти чекланган жамиятларга, давлатга қарашли мулк бўлмайдиган бошқа корхоналар ва ташкилотларга айлантириш.
Давлат томонидан сотиб олиш (государственные закупки, public purchases) – Давлат бюджети ҳисобидан ички ва ташқи бозорда ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматларнинг сотиб олинган қисми.
Давлат қарзи (государственный долг, public debt) – Давлатнинг тўланамаган заёмлари ва уларнинг берилмаган фоизларини акс эттирган барча қарзларнинг умумий сўммаси. Давлат қарзи икки хил бўлиши мумкин: ташқи ва ички қарз.
Даврий ишсизлик (временная безработица, tempory unemployment) – Иқтисодиётнинг кризис ҳолатидаги ишсизлик. Мавсумий характерга эга бўлиб, бозор иқтисодиётига ўтиш даврида даврий ишсизлик кучайиб боради, бироқ кейинчалик ишсизликка барҳам берилади.
Даромадлар (доходы, incomes) – Корхонанинг даромади. Натурал ва пул кўринишида бўлади. Даромад солиқли ва солиқсиз турларга бўлинади. Даромад тушунчаси давлат ҳақида гап кетганда, миллий даромад, корхона даражасида (ялпи даромад, соф даромад) ва алоҳида шахслар кўрилганда аҳолининг пул даромадлари, фуқароларнинг реал даромадлари ва шахсий даромад шаклида бўлиши мумкин.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling