Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган
-жадвал Бизнес-режанинг тахминий тузилмаси
Download 204.21 Kb.
|
Бизнес режалаштириш Амалий машғулот
4.3.-жадвал
Бизнес-режанинг тахминий тузилмаси
5-мавзу: Бизнес-режанинг асосланганлиги ва ишончлилиги Ақлий ҳужум ва масалани ечиш босқичлари Мустақил фикрланг, ҳаёлингизга келган барча ғоя, фикрларни қоғозга ёзинг. Барча ғоя ва фикрларни ёзинг, агар улар такрорланаётган бўлса, махсус белги қўйинг. Fояларни баҳоланг. Энг мақбул ғоя гуруҳ ғояси сифатида шакллантиради. Барча ёзилган ғоялар гуруҳ муаммосини ечиш учун гуруҳлаштириш мумкин. Гуруҳнинг умумий жавоби шакллантирилади. 1 – МАСАЛА. Режалаштирилаётган йил учун мамлакат маҳсулотини аниқланг ва унинг таркибидаги ўзгаришларни таҳлил қилинг
2016 да ишлаб чиқариш маҳсулотнинг моддий сиғими 2017 йилдагига нисбатан 9 фоизга пасайтириш режалаштирилган. Қуйидаги саволларга жавоб ёзинингБизнес-режани ишлаб чиқиш жараёнини бошқариш қайси элементлардан таркиб топади? Бизнес-режани ишлаб чиқиш жараёнини бошқаришда бажарилувчи асосий вазифаларни санаб беринг? Бизнес-режа қандай талабларга жавоб бериши лозим? Бизнес-режани ишлаб чиқишни ўз вақтида амалга оширишнинг аҳамияти нимада? Бизнес-режанинг ресурслар билан таъминланганлиги деганда нимани тушунасиз? Моддий ресурсларни тежашнинг асосий йўналишларини тушунтиринг. Бизнес-режанинг асосланганлиги ва ишончлилиги учун ким жавоб беради? Суғурталашнинг бизнесга қандай алоқаси бор? Бизнесда суғурталашнинг мақсади ва асосий йўналишларини айтиб беринг. 6-мавзу: Корхона тавсифи Бизнес-режа титул варағидан бошланади1. Бизнес-режани титул варағи ихчам, тушунарли ва жозибадор бўлиши, ортиқча тафсилотлардан ҳоли тузилиши керак. Унда корхонанинг номи манзилгоҳи, бизнес-режанинг номланиши ва тузилган вақти ҳамда муаллифлари тўғрисида маълумотлар кўрсатилади. Титул варағида маълумотларни ошкор қилмаслик бўйича махфийлик меморандуми баён қилинади, чунки бизнес-режа бўлимларида корхона иқтисодий хавфсизлигига салбий таъсир қилувчи маълумотлар рақобатчилар манфаатларига хизмат қилмаслиги керак. Бундан ташқари тақдим этилган бизнес-режа ҳамкор ёки инвесторда қизиқиш уйғотмаса муаллифга қайтарилиши тўғрисидаги талаб жойлаштириш мумкин. Бизнес-режанинг кириш қисмида унинг вазифалари ва уни бажарувчи шахслар кўрсатилади. Бундан ташқари ушбу лойиҳани ёки инвестицион ғояни амалга ошириш зарурати нима учун туғилганлигини таъкидлаб ўтиш мақсадга мувофиқдир. Бизнес-режа юқорида айтиб ўтилганидек, мураккаб тузилмага эга. Унинг бўлимлари таркиби бизнес турига боғлиқ ҳолда ўзгариши мумкин. Бироқ шунга қарамай, бизнес-режаларнинг деярли барча турлари таркибида энг муҳим бўлим сифатида резюме – корхона ва бўлажак бизнеснинг қисқача тарифланиши мавжуд бўлади. У фойдаланувчига бизнес-режанинг бошқа бўлимлари билан деталли равишда танишиб чиқиш мақсадга мувофиқлигини аниқлашга ёрдам бериши лозим. Резюме - бу корхона, тадбиркор ўз ишини кенгайтириши ёки янги иш бошлашда ўз олдига қўйган мақсадлари ва бизнеси тўғрисидаги қисқа ва тез ўқиладиган ахборотлардир. Резюмени ёки бошқача айтганда бизнес концепциясини бизнес-режанинг энг қисқа талқини сифатида ҳам тушуниш мумкин. Download 204.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling