Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган


-расм. Бизнес-режани ишлаб чиқиш босқичлари


Download 204.21 Kb.
bet6/30
Sana22.06.2023
Hajmi204.21 Kb.
#1649965
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
Бизнес режалаштириш Амалий машғулот

4.1-расм. Бизнес-режани ишлаб чиқиш босқичлари.
4.2-жадвал
Корхона миссияси ва мақсадлари орасидаги фарқланиш.

Кўрсаткичлар

Миссия

Мақсадлар

1. Вақт мезони

Келажакда интилиш мавжуд, лекин вақт бўйича чекланишлар йўқ ва жорий ҳолатга боғлиқ эмас.

Доимо амалга ошириш муддатларини кўзда тутади.

2.Ахборотни йўналтирилганлиги

Корхонанинг ташқи мухитга - истеъмолчилар, жамият, минтақа, манфаатлари қадриятлари ва устуворликларига йўналтирилган.

Кўпинча фирманинг ички мухитига йўналтирилган ва ресурслар, заҳиралардан фойдаланишни яхшилашга йўналтирилган бўлади.

3.Таърифланиш хусусиятлари

Умумий атамаларда ифодаланади ва корхона образини, унинг маркасини, иш усулларини ёритиб беради.

Кўпинча фаолият натижаларининг аниқ натижаларини акс эттиради.

4.Ўлчовлилиги

Сифат жихатидан таснифланади, натижаларни нисбий акс эттириш устун туради

Асосан миқдорий ўлчовга эга бўлади, бирликда ва кўпликда ифодаланиши мумкин.

Бизнес-режа бу оддий бир ҳужжат эмас. У корхонанинг конституцион асосини ташкил этиб, унинг ишлаб чиқариш фаолиятини, келгусидаги ривожланиш стратегиясини белгилаб беради. Корхона стратегияси эса, маълумки, турли хил бўлади: кимдир маҳсулдор, яъни ишлаб чиқариш стратегиясини афзал кўрса, бошқаларга молиявий стратегия кўпроқ тўғри келади. Бозорга янги маҳсулдор ғоя билан киришга ҳаракат қилаётган янги корхона ва фирмалар одатда молиявий стратегияга катта эътибор қаратадилар. Бозорда маълум маънода барқарор ўринга эга бўлган бошқа корхоналар эса асосий эътиборни ишлаб чиқариш стратегиясига қаратадилар


Ҳамма корхоналар бир хил эмаслиги сабабли уларнинг ҳар бири учун бизнес-режани ишлаб чиқиш бўйича деталли тавсия беришнинг имкони йўқ. Шундай бўлсада, замонавий иқтисодиёт фанида бизнес-режанинг тахминий тузилмаси ишлаб чиқилган бўлиб, қуйида унинг айрим вариантлари келтирилган (4.3-жадвал).

Download 204.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling