Саҳна ва экран санъати драматургияси
Download 27 Kb.
|
Ички тақриз Асадуллаев Ш.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Езгулик”(киносценарий) мавзусидаги битирув малакавий ишига ТАҚРИЗ
- Санъатшунослик ва маданиятшунослик” кафедраси доценти, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Қўчқор Норқобил
5150200 – Санъатшунослик “Саҳна ва экран санъати драматургияси” таълим йўналиши 5-курс сиртқи бўлим талабаси Асадуллаев Шоҳрух Дилмуроджон ўғлининг “Езгулик”(киносценарий) мавзусидаги битирув малакавий ишига ТАҚРИЗ Кино ва театр санъати бир-бирига чамбарчас боғлиқ. Улар яна бирлашиб адабиётга бориб тақалади. Сўз бойлиги, маъно, одоб-аҳлоқ барчаси келиб санъатга, санъат эса кинога ва театрга боғлиқ бўлади. Битирув курси талабалари кенг миқёсдаги санъат ичида ижод қилишлари, санъатни тушуниб ижод қилишлари ҳаракатлари, иштиёқлари бизларни ҳам ўз навбатида қувонтиради. Кино санъатида сценарий бир қанча қўйиладиган бадиий талаблардан ташқари бошқа долзарб талаблари ҳам бор-ки, уларсиз сценарийнинг моҳиятини тўлақонли тасаввур этиб бўлмайди. Кино ва насрий асар қай бири афзал деган қарашлар доимо бўлган. Насрий асарни афзаллиги ўқувчи уни биз ўзи ўқийди ва уни ҳаёлида тасаввур қилиб, уни ўзининг ақлий салоҳиятидан келиб чиқиб, ҳаёлан ўйлаб чиқади. Кинода эса фильм яратилиш жараёнида режиссёрнинг ўзини дунёқараши билан ишланиб, кенг омма эътиборига ҳавола этилади. Мана, драматурглар нима учун салоҳиятли ва тажрибали бўлиши кераклиги, унинг киносини бутун бошли авлод томоша қилиб, керак бўлса, маънавий озуқа олиши кераклиги ҳақида айтиб ўтилябди. Бу борада адабиёт, шеъриятнинг муҳим эканлиги бўлажак кинорежиссёр ва драматургларга айтилиб уқтирилаётгани рост гап. Ушбу киносценарий ҳам “Эзгулик” деб номланиб, шу номга арзийдиган асар бўлиб, унинг асоаий биринчи навбатдаги ғояси, қилмиш-қидирмиш, яъни ўғриликнинг охири вой бўлиши ҳақида. Яна ёш авлодга беэътибор бўлмаслик, бир болага етти маҳалла ота-она, қўни-қўшнига муносабат каби одатлар ёритилган. Эзгулик ёвузлик устидан ғалаба қозониши муқаррарлиги келтириб ўтилган. Ушбу киносценарий Шоҳрух Асадуллаевнинг профессионал ижодидаги илк қадами эканлиги, мавзу яхши танланганлиги, ўзига хос ёндошганлиги, характерли образлар очиб берилганлиги ўзгача касб этади. Мазкур битирув малакавий иши яхлит ҳолда тугалланган ва Давлат Аттестация Комиссияси талабларига тўлиқ жавоб беради. Битирув малакавий ишини ижобий баҳога тавсия этаман. “Санъатшунослик ва маданиятшунослик” кафедраси доценти, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Қўчқор Норқобил Download 27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling