Санъатшунослик институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
“Бадиий кино миллий мактаби ривожланишининг тарихий-
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
3. КАРИМОВА Н.Г. автореферат
- Bu sahifa navigatsiya:
- “1917-1930 йилларда кинопрокат шаклланишининг ўзига хос хусусиятлари”
“Бадиий кино миллий мактаби ривожланишининг тарихий-
назарий аспектлари” деб номланган учинчи боб тўрт бўлимдан иборат. Боб ижтимоий, эстетик, тарихий-маданий ўзгаришлар жараёнида Ўзбекистон бадиий кинематографиясининг юзага келиши ва шаклланиш хусусиятлари тадқиқотига бағишланган. Унда бадиий жараёнларнинг асосий босқичлари, динамикаси таҳлил этилади, миллий мактабнинг шаклланиш манбалари очиб берилади. “1917-1930 йилларда кинопрокат шаклланишининг ўзига хос хусусиятлари” бўлимида ўлкада ўзига хос илк кинопрокат тизимининг шаклланиши жараёни тадқиқ этилган. 1917 йилги октябрь воқеаларидан сўнг 22 Туркистон халқининг барча ҳаётий негизлари ва дунёқарашида оммавий ислоҳотлар жараёни бошланди. Шунга кўра, кинематограф шаклланишининг иқтисодий ва ғоявий йўналишлари ҳам жиддий тарзда ўзгарди ва унинг ижтимоий вазифалари бутунлай янги ривожланиш векторини ташкил этди. Кинематографнинг тижорий тармоғи ривожланишида янги ҳокимият томонидан хусусий мулкни миллийлаштиришга асосланган иқтисодий ислоҳотларнинг эълон қилиниши муҳим аҳамият касб этди. Очиғи, бундай ёндашув шаклланиб улгурган бутун кинопрокат ва кинематографик бизнес тизимини ўзгартирди. Ижтимоий қайта қуришлар давлатнинг диндан ажралиб чиқиши, атеистик жамият яратишга интилиш, аёлларни озод этиш, умум дунёвий европача таълим бериш, ҳамма ерда саводхонликни жорий қилиш каби жараёнларни қамраб оларди. Буларнинг бари минтақа халқининг дунёни англаш ва фикрлаш тарзида туб ўзгаришлар ясади. Янги ҳокимият кинематограф устидан назорат юритишни бошлади. Совнаркомнинг 1919 йил 27 августдаги “Фотографик ва кинематографик савдо ҳамда саноатнинг Халқ маориф комиссарияти тасарруфига ўтиши тўғрисида”ги Декрети кинематографни давлат мулки дея расман эълон қилди. 1919 йил 27 август фото-кино савдо ва саноатнинг Халқ маориф комиссарияти тасарруфига ўтказилиши ҳақида декрет имзоланди. Мазкур ҳужжатдан сўнг Турккомиссия ва ТуркМИҚ декретни Туркистон республикаси ҳудудида кенг тарғиб этиш тўғрисида Қарор қабул қилди. 1920 йил 10 январдан бутун фото-кино саноат ва савдо Халқ маориф комиссарияти юрисдикциясига берилади. Ўлкадаги фото-кино бўлимлар ўз фаолиятини ушбу кўрсатмаларга мувофиқ бошлади. Унга кўра, фото-кино бўлим алоҳида фото-кино корхоналар ва бутун фото-кино саноатини миллийлаштириш ҳуқуқига эга эди. Шунингдек, унда корхоналар ва фото- кино маҳсулотлар, материаллар ва ускуналарни реквизиция қилиш ваколати ҳам мавжуд эди. Фото-кино саноат учун қатъий нархларни белгилаши зарур эди. Халқ маориф комиссариятининг вилоят ва уезд бўлимлари қошида ҳам шунга ўхшаш ташкилотлар тузилди. Бу даврда совет ҳокимияти кинони тарғибот-ташвиқот ишларида ва аҳолини мамлакат ҳаётидаги муҳим воқеликлардан хабардор қилишда фаол қўллай бошлади. Бунинг учун сайёр кино тармоғини кенгайтириш орқали шаҳар ва қишлоқ жойларида кинони жорий этиш бўйича улкан ишларни амалга ошириш керак эди. Кинохроникалар намойиши кўпинча тарғибот йўналишидаги титрлар билан тақдим этилган. Илмий билиш даражаси илгаригидан кўра анчайин оммалашди. Маърифий фильмлар тарғибот поездлари ва тарғибот аравалари ёрдамида шаҳар клублари, қишлоқлар ва ҳарбий тарғибот жойларида намойиш қилинган. Аксарият маърифий ва 23 ахборий картиналар тарғибот-ташвиқот хусусиятига эга эди. Улар қаторидан кўпроқ муайян ғоявий кампаниялар – ер ислоҳоти, коллективлаштириш, хотин-қизлар озодлиги учун кураш доирасида яратилган кўпсонли “киноагитлар” ва “киноплакат”лар ўрин эгаллади. Бу хилдаги асарлар намойиши кўпинча большевик тарғиботчиларининг маъруза ва шарҳлари билан олиб борилиб, таъсирчан ғоявий қуролга айланар эди. 1920-йиллар бошида янги иқтисодий сиёсат жорий этилиши билан кинематографнинг тижорий тармоғи жонланди. Янги иқтисодий сиёсат кинопрокат тизимида тижоратнинг тезкор тикланиши учун имкониятлар очди. Шу туфайли экранларда большевикча ғояларга асосланмаган фильмлар пайдо бўлди. Ўзбекистоннинг бугунги кунгача сақланиб қолган 1920-30- йиллар газеталаридаги афиша ва эълонларида асосан хорижда ишлаб чиқилган жангари фильмлар, мелодрамалар, комедия ва саргузаштлар эълон қилинади. Давлат “керакли” фильмлар ишлаб чиқарилишини ўша пайти маблағ билан таъминлай олмагани боис, ўз эҳтиёжларини мустақил таъминлашга қодир кинематограф тизимидаги бозор унсурлари устунлигига кўнишга тўғри келди. 1920-йиллар охирида вазият ижобий томонга ўзгара бошлади. Бу кўп жиҳатдан янги иқтисодий сиёсатнинг жорий этилиши билан боғлиқ эди. Кино ишлаб чиқариш ривожланишида асосан россиялик кинематографчилар томонидан кўрсатилган Ўзбекистон бадиий киноси бу даврда ўз зиммасига асосий таянч вазифасини олди. Айнан бадиий фильмлар прокатидан тушган йиғимлар кино корхоналарнинг асосий молия капиталини шакллантирар эди. Бунда бадиий картиналар учун аталган сценарийлар томошабинлар эътиборини тортиши учун жарангдор номлар, ёрқин персонажлар ва қизиқарли сюжет билан ёзилган. Масалан, “Ажал минораси”, “Мусулмон қизи”, “Иккинчи хотин” сингари фильмлар Европа мамлакатлари қатори Жанубий Америкада ҳам муваффақиятли намойиш этилган. 1920-йилларнинг иккинчи ярми – 1930-йилларнинг бошида мамлакатнинг ўзида кино ишлаб чиқариш нисбатан бўлса-да, ижодий эркинлик шароитида ривожланди. Наби Ғаниев, Сулаймон Хўжаев, Николай Кладо сингари истеъдодли режиссёрлар ижодий салоҳиятларини юзага чиқариш имконига эга бўлдилар. Улар реалликни ифодалашда ўз шаклларини топиш учун изланиш олиб борар ва техник услуллар борасида тажриба қилишдан чўчимас эдилар. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling