Санъатшунослик институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


“Кино миллий ўзига хосликни шакллантирувчи омил сифатида”


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/49
Sana24.12.2022
Hajmi0.8 Mb.
#1056693
TuriДиссертация
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   49
Bog'liq
3. КАРИМОВА Н.Г. автореферат

 “Кино миллий ўзига хосликни шакллантирувчи омил сифатида” 
деб номланган иккинчи бўлимда кинематографнинг йирик ижтимоий-
маданий хусусиятларни ифодалаш жиҳатидан келиб чиқиб, Ўзбекистон 
бадиий кинематографининг тарбиявий-маърифий, маданий, маънавий-
ахлоқий идеаллари, миллий қадриятлари, тарихий-ижтимоий жараёнлардаги 
инсонлар руҳий олами, ҳис ва ўйларини очиб берувчи, баҳоловчи мезон 
сифатида намоён бўлиши ифодаланган.
Ўзбекистон киномаҳсулотларига бўлган томошабинларнинг катта 
қизиқиши янги тарихий даврда долзарб аҳамият касб этган экрандаги 
образларнинг миллий хусусиятларини ифодаловчи воқеа ва қадриятлар 
ҳамда ўзига хос сюжет ва характерларнинг ёрқин тасвири билан изоҳланади.
Бугунги 
миллий 
тафаккурни 
шакллантириш 
жараёнларида 
кинематограф етакчи ўринга эга. Буни мана шундай интилишнинг ифодаси 
бўлмиш томошавий талқинлар мисолида ҳам кўриш мумкин. 
Ўзбекистон бадиий фильмларини қиёсий таҳлил қилиш асосида 
улардаги қаҳрамонлар хатти-ҳаракатлари ва феъл-атворлари, характер 
хусусиятлари, ҳаётий асослари, эътиқодларининг типологиясидан келиб 
чиқиб, қуйидагича таснифий гуруҳларга бўлиш мумкин: Ватанга муҳаббат, 
адолатга бўлган қаттиқ интилиш, кексаларга бўлган эҳтиром, анъаналарга 
риоя қилиш, меҳмондўстлик, оилавий қадриятларни асраб-авайлаш ва 
меҳнатсеварлик кабилар. Ўзбекистон бадиий киносида асосан миллатга хос 
23
Невафильм RESEARCH // выпуск №4. 2015., с.56. 


37 
бўлган характерни акс эттирган зукко, ишонувчан, саҳий, ҳазил-мутойибага 
мойил ҳамда ҳисларини самимий изҳор этувчи қаҳрамонлар яратилди.
1990–2000 йиллар иккинчи ярмида яқин ўтмишнинг муайян 
муаммолари акс эттирилиб, совет воқелигининг салбий жиҳатлари очиб 
кўрсатилган бир неча қисмли фильмлар пайдо бўлди. Жумладан, режиссёр 
Ю.Азимовнинг “Тонг отгунча” фильмида бир катта оила ҳаёти мисолида 
совет давридаги қишлоқлардан биридаги ачинарли ҳақиқий аҳвол 
гавдалантирилиб, 
меҳр-муҳаббат, 
садоқат, 
бағрикенглик 
инсонни 
улуғлайдиган 
фазилатлар 
экани 
кўрсатилган. 
Режиссёр 
С.Назармуҳамедовнинг “Ёлғиз ёдгорим” фильми бош қаҳрамони Адаш 
Карвон совет тузумининг барча азоб-уқубатларини бошидан ўтказади. 
Фильмда ўзбек халқига хос миллий хусусиятлар гавдалантирилган. 
Чўлпоннинг “Қор қўйнида лола” ҳикояси асосида суратга олинган шу номли 
фильм ёш режиссёр-кинематографчилар Ё.Тўйчиев ва А.Шаҳобиддиновнинг 
ижодий тандемидаги дебют – дастлабки муваффақият бўлди. Мазкур фильм 
Канн халқаро кинофестивалининг ахборот намойишида кўрсатилди.
Мустақиллик шарофати билан барча тўсиқлар бартараф қилиниб, 
миллий ўзликни англашга кенг йўл очилгач, муайян тарихий воқеликка 
асосланган ва психологик драма ёритилган фильмларни суратга олиш 
имконияти туғилди. “Ватан” (2005, режиссёр З.Мусоқов), “Ўтов” (2007, 
режиссёр А.Шаҳобиддинов) “Илова” (2011, режиссёр Ё.Тўйчиев), 
“Қўрғошин” (2011, режиссёр З.Мусоқов) фильмлари шундай асарлардир. 
Мазкур фильмларда ватанпарварлик ғояси ташвиқот-тарғибот тарзида очиқ, 
яланғоч ифодаланмайди. Ушбу умуминсоний қадрият фильмларнинг 
мазмунидан англашилиб туради. Уларда даврнинг мураккабликлари ва инсон 
тақдирининг чигалликлари ҳаққоний ва таъсирчан акс эттирилган.
Фильмларда миллий ўзига хослик этномаданий белгилар ва ташқи усуллар 
орқали эмас, тарихнинг талотўплари ва инсон тақдиридаги ўзгаришлар 
асосида кўрсатиб берилади. Ўзбек режиссёрлари ўз фильмларида миллий 
характерни теран очиб беришга эришмоқдалар. Ўзбекистон “янги кино”сида 
ҳаёт ҳақиқати турмуш тўғрисидаги тасаввурларимиз ўзгариши билан боғлиқ 
ҳолда талқин этмоқда. Кинорежиссёрлар ва сценарий муаллифлари ҳаёт 
воқелигини шахс ва жамиятнинг бевосита боғлиқлиги орқали кўрсатишга 
интилдилар. 2000-2016 йилларда Қ.Камолова, З.Мусоқов, С.Назармуҳамедов, 
Ё.Тўйчиев, 
Э.Аъзам, 
А.Шаҳобиддинов, 
Ҳ.Насимов, 
А.Мигноров, 
М.Абдухолиқов, А.Ғаниев, У.Ҳамдам, С.Каримов каби режиссёр ва 
сценарийнавислар фаол ижодкор сифатида ўз фильмларида давр талабига, 
мафкурамизга 
мос 
келадиган 
кишиларимизнинг 
дунёқарашидаги 


38 
ўзгаришларни акс эттирадиган янги мавзуларни ёритиб, янги жанр шакллари, 
ўзига хос янги услубларни қўлладилар. 
Киножараёнларда юзага келаётган объектив ва субъектив муаммолар 
(миллий лойиҳаларни молиялаштиришдаги етишмовчиликлар, кинога 
тикилган сармоянинг пастлиги, махсус эффектларнинг танқислиги, жаҳон 
кинобозоридаги рақобатнинг юқорилиги кабилар)га қарамай, ўзбек 
киносининг оммалашуви ўсиб бормоқда. Миллий бадиий фильмлар хорижий 
рақобатчиларига қараганда, булар ҳатто, Голливуднинг кино ва 
телемаҳсулотлари бўлса ҳам, мамлакат ичида уларга нисбатан катта 
тушумларга эга бўлмоқда. Бугунги кунда мамлакатда ишлаб чиқарилаётган 
кинофильмларга бўлган талаб кескин ўсиб бормоқда. Натижада эса, ўзбек 
кинематографистлари 
замонавий 
жамиятнинг 
ижтимоий-маданий 
хусусиятларига мўлжалланган ватанпарварлик, меҳнатни улуғлаш, ахлоқий 
ҳамда ҳуқуқий қоидаларга қатъий амал қилиш каби мавзу ва сюжетларга 
кўпроқ мурожаат этишмоқда.
Мустақилликка эришилганидан кейинги Ўзбекистон бадиий киноси 
муайян даражада ўзгарди. Бу аввало кинонинг ғоявий-бадиий манзарасида, 
унда совет воқелигининг фалсафий талқин этилишида намоён бўлди. 
“Отамдан қолган далалар” (1998, режиссёр Ш.Аббосов), “Ёлғиз ёдгорим” 
(1998, режиссёр С.Назармуҳамедов) фильмлари шундай асарлар сирасига 
киради. “Воиз” (1998, режиссёр Ю.Розиқов), “Чимилдиқ” (1999, режиссёр 
М.Абзалов), “Дилхирож” (2001, режиссёр Ю.Розиқов) каби фильмлар эса 
ижтимоий-танқидий руҳда бошланса-да, уларда “этнокино”га хос 
хусусиятлар устунлик қилади.
“Йўл бўлсин” (2005, режиссёр Қ.Камолова), “Чашма” (2006, режиссёр 
Ё.Тўйчиев), “Паризод” (2012, режиссёр А.Шаҳобиддинов), “Тоға” (2014, 
режиссёр Р.Маликов), “Қудуқ” (2015, режиссёр М.Абдухолиқов) фильмлари 
миллий киномиздаги энг яхши анъаналар 1991–2000 йилларда ҳам давом 
этаётганини намоён қилди. Ўзбек кинематографчилари халқимиз турмуш 
тарзида узоқ замонлар мобайнида шаклланган дунёқараш ва урф-удумлардан 
келиб чиққан ҳолда, анъанавий маданиятимизнинг ўзига хос оламини 
кўрсатишга муваффақ бўлдилар. Ушбу фильмларда замонавий кино тилида 
инсон қалби, унинг энг жумбоқ ва сирли дунёси ҳақида ҳикоя қилинади. 
Уларда инсоннинг ўз ўтмишини, аждодларини эслаши ва ўзининг турмуши 
тўғрисида ўйлаши мавзуси янгича талқин қилинади. Мазкур бўлимда бадиий 
фильмларнинг томошабин маънавий оламига таъсири, экран асарлари 
воситасида маълум ахлоқий стереотипларнинг, миллий ва маданий ўзига 
хосликнинг шаклланиши каби мураккаб жараёнларининг моҳияти тадқиқ 
этилган.


39 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling