Санъатшунослик институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
“Бадиий кинода жанр-услубий изланишлар векторлари”
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
3. КАРИМОВА Н.Г. автореферат
“Бадиий кинода жанр-услубий изланишлар векторлари”
бўлимида фильмларда миллий ва маданий ўзликни англаш доирасидаги изланишларнинг эволюцияси ҳамда сюжетлар қатлами, визуал ифодалар сингари турфа хусусиятлари аниқланган. Шунингдек, маълум тарихий босқичларда мелодрама, комедия, мусиқали комедия, драма, киносаргузашт, тарихий-биографик, фольклор-этнографик жанрларга эҳтиёжнинг ортиб бориши ёхуд айрим жанрлар инқирози сабаблари очиб берилган. 33 Ўзбек киносининг янги шакллари “ярқ этган” 1960-йиллар билан солиштирганда, кейинги ўн йилликларда анча вазминлиги, аввалги тематик ва стилистик топилмаларнинг давом эттирилиши кузатилди. Эътибор ўзига хосликдан типологик доирага кўчди. Инсон кинематографчиларни кўпроқ у ёки бу ижтимоий тип, у ёки бу муаммонинг аломати сифатида қизиқтира бошлади. Агар кўпгина киноленталарнинг воқеалар юз берадиган жойи шаҳарнинг кўп қаватли уйлари, заводлари, обод даҳалари бўлган бўлса, Д.Салимовнинг “Шум бола” (1976), М.Абзаловнинг “Чинор остидаги дуэль” (1978), “Суюнчи” (1982), Р.Ботировнинг “Ажойиб хаёлпараст” (1977) фильмлари қаҳрамонлари бошқа муҳитда ҳаракат қилади. Мазкур фильмларнинг персонажлари – ўзбек қишлоғининг асл вакиллари. Одатдагидек, фильмларнинг асосини комедия вазиятлари ташкил қилади. Комедиявийлик ва таъсирли енгил истеҳзо қиссанинг умумий негизига бирлашиб, фақатгина кўнгилочар характерга эга бўлмайди. Хусусан, М.Абзаловнинг “Чинор остидаги дуэль”, “Суюнчи”, “Келинлар қўзғолони” фильмларининг персонажлари баъзида кулгили, уларнинг характерида халқ фольклор илдизлари сезилади. С.Аҳмад ва Р.Муҳаммаджонов драматургиясига таянилганлиги режиссёрга гўёки таниш материалда янги бўёқлар, миллий кинематографияда тадқиқ қилинмаган характерларни яратишга имкон берди. 1970-йиллар қаҳрамонлари ўтмишдошларидан фарқли атроф муҳитда ўз ўрнини ҳис қилмайди, шунинг учун воқеликнинг “интерьер”ини англаш билан бирга, ўз дунёсини ўйлаб топади. Режиссёр Р.Ботировнинг “Ажойиб хаёлпараст”, А.Хачатуровнинг “Тўйлар муборак”, М.Абзаловнинг “Суюнчи”, А.Ҳамроевнинг “Водиллик келин” фильмларида антиқа қаҳрамонлар юзага келиб, маишийликдан умуман йироқ ҳаёлий олами, орзумандлиги ва кундалик ташвишлар орасида зиддиятни вужудга келтиради. Агар ХХ аср ўрталарида ўзбек кинорежиссёрларининг фильмларида реалистик тенденциялар ва воқеликнинг ижобий баҳоланиши очиқ устунлиги кузатилган бўлса, 1980-йиллар охирига келиб, жамиятнинг ижтимоий-сиёсий тузумидаги ўзгаришлар туфайли ҳам маънавий, ҳам ижтимоий қатламлардаги салбий ҳодисалар ҳақида ҳикоя қилувчи қатор фильмлар яратилди (“Алвидо, ғўр ёшлигим”, “Карахтлик”, “Бир қадам чапга, бир қадам ўнгга”). 1980-йиллар иккинчи ярмида “ҳикоятнамо” қиссага мурожаат кўпроқ сезилди. Мазкур қадимий жанр тажрибаси экран санъатига ихчам, сиғимли бўлишга, бир қарашда тасодифийликдан кенг умумлашмага ўтишга имкон берди. Бунга далил сифатида “Сени эслайман” (реж. А.Ҳамроев, 1986), “Маҳлуқ ёки бошқа кимдир” (реж. А.Фатхуллин, 1988), “Самаррадаги учрашув” (реж. Н.Аббосов, 1989), “Катта урушдаги кичик одам” (реж. 34 Ш.Аббосов, 1989) каби қатор фильмларни кўрсатиш мумкин бўлиб, уларда ҳикоят бугунги кунни мангулик билан боғлайди. “Тош санам” (реж. И.Эргашев, 1988), “Гум-гум” (реж. Д.Давлетов, 1989, “Қорақалпоқфильм”) сингари асосига кўра аччиқ ва драматик картиналарнинг услубий партитурасида истеҳзо ва эксцентрика муҳим роль ўйнайди. 1980-йиллар иккинчи ярми ва 1990-йиллар боши кино жараёни қарама-қарши ва мураккаб. “Карахтлик” (реж. Э.Эшмухамедов, 1988), “Палов” (реж. С.Бобоев, 1987), “Бўрилар” (реж. С.Назармуҳаммедов, 1987), “Маҳлуқ ва бошқа кимдир” (реж. А.Фатхуллин, 1988), “Бархон” (реж. С.Бобоев, 1989), “Самаррадаги учрашув” (реж. Н.Аббосов, 1989), “Сиз кимсиз?” (реж. Ж.Файзиев, 1989) каби “антиутопия” хусусиятли ривоят- фильм экранларга чиқди. Мазкур фильмлар қаҳрамонлари маънавиятсизликнинг ташвишли аломатлари, ишончнинг яхшилик ва адолат томон қулашини ўзида мужассам этади. Улар кескин ўзгаришлар даврининг ахлоқий иқлими, ёшлик орзуларини аста-секин йўқотаётган авлод ҳақида ҳикоя қилади. Мазкур ишларда атроф воқелик, жамият муаммоларига нисбатан муаллифнинг шахсий, субъектив нуқтаи назари устунлик қилади, “ёруғ совет келажаги” ҳақидаги умум қабул қилинган хомхаёл тасаввурлар ва бадбуруш чорасизлик ҳолати ўртасидаги катта ёриқ алоҳида таъкидланади. Ғоя муаммосига урғу берилиши, “оғриқли нуқталар”га эътибор қаратилиши каби хусусиятлар Ўзбекистон кинематографчиларининг ижодида намоён бўлди. Мавжуд ижодий ва концептуал анъаналардан воз кечилиши ҳамда очиқ мулоҳазага таянадиган ўзгача ёндашувларнинг таклиф этилиши ҳаётнинг ўткир қарама-қаршиликларини “ўз ҳолича” кўрсатилиши ва реал воқеликнинг “шок ҳолатга келтирадиган” вазиятлари томон йўналиш олинишига сабаб бўлди. Томошабинга кучли таъсир ўтказиш қобилиятига эга “кескин реализм” усули муаллифларни худди нимранг, ассоциатив йўлларни излашдан озод этди. Натижада экран тили ўзига хослигини йўқота бошлади. Экранда акс этган “қайта қуриш” даври қаҳрамон ва жамият конфликтини ўткирлаштириб, уларнинг кескин тўқнашув нуқталарини намоён этди. Турғунлик йилларида шаклланган социалистик жамият ривожидаги “типик” ижобийлик, ва аксинча, олға интилишдаги салбий ҳолатларнинг “нотипиклиги”, тасодифийлигини енгиб, кинематография воқеликнинг салбий томонларига каттароқ эътибор қарата бошлади. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling