Санъатшунослик институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
“Ўзбек бадиий кинематографиясининг поэтик тўлқини”
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
3. КАРИМОВА Н.Г. автореферат
“Ўзбек бадиий кинематографиясининг поэтик тўлқини” бўлимида
новаторлик изланишлар нуқтаи назаридан принципиал аҳамиятга эга бўлган киноасарларнинг, хусусан, поэтик кино йўналишининг ғоявий-эстетик асослари тарихий-қиёсий таҳлил этилган ва танқидий баҳоланган. 1950- йиллар давомида ўзбек бадиий киносида “шакл жиҳатдан миллий, мазмун жиҳатдан социалистик” бўлган аввалги давр схемасининг ўзгариши жараёни давом этди. Айнан шундай замонавийликка “оммавий интилиш” даврида бир-биридан тобора узоқлашаётган, қўпол қилиб айтганда, кинематографик 32 фикрлашнинг икки турли шаклларини ўзида мужассам этган режиссёрларнинг турли авлоди ва гуруҳи юзага келди. Улардан бири образ ифодасидаги ёндашувида консерватизм, тайёр схемаларга мойилликка интилган бўлса, бошқаси, тезкор ўзгараётган замонда миллий экранда ўз йўлини акс эттиришда янги изланишларни кўрсатди. Биринчи гуруҳга маълум қисмдаги таваккал билан Й.Аъзамов, З.Собитова, Л.Файзиевни киритиш мумкин бўлса, иккинчи гуруҳ вакиллари Ш.Аббосов, Р.Ботиров, Э.Ишмухаммедов, Д.Салимов, Қ.Камолова ва бошқалардир. 1960-1980-йиллар бадиий киносининг эстетикаси кинонинг табиий ҳужжатлилик имкониятларига мурожаат этди. Мазкур давр ҳаётий ҳақиқатга алоҳида эътибор, воқелик ҳамда инсон ички дунёси анализи воситаларининг изланишлари билан характерланди. 1960-йиллар ўрталарига келиб, миллий студияларда иштиёқи баланд янги “уйғониш” авлоди пайдо бўлди. У нафақат атроф реал воқелик билан, балки унинг маданий миллий анъаналар асосида вужудга келган драматургик модели билан мулоқотга кирди. Моделнинг тамомила янгиланиши жараёни “уйғониш” даври оммасида атроф реал воқеликка ишонч мустаҳкамланганида юз берди. Ёш ўзбек кинематографчилари 1960-йиллар оралиғида шундай усулдан фойдаландики, унда олам экранда ҳаётдан бевосита олиниб гавдаланди. Айнан ушбу даврда миллий кинонинг бадиий воситалари ва имкониятларининг изчил изланишлари, қаҳрамон сиймосини чуқурроқ ёритиш Ш.Аббосов, А.Ҳамроев, Э.Ишмухаммедов, Р.Ботиров, Д.Салимов каби режиссёрлар, О.Агишев, У.Назаров сингари сценаристлар, Д.Фатхуллин, Ҳ.Файзиев, Д.Салимов, Л.Травицкий, Г.Тутунов каби операторлар, Р.Вильданов, Ф.Янов-Яновский сингари композиторлар ижодида кузатилди. Шу давр авлодига умумий эстетик дастур остида бирлашган бир ижодий жамоа сифатида қараш керак эмас, бироқ унинг вакиллари ёшдаги ва ижодий иштиёқдаги фарққа қарамай, онгли равишда миллий кинематографияни дунё миқёсига кўтаришга уринди. Мазкур кинематографчилар орасига Ш.Аббосов, А.Ҳамроев, Э.Ишмухаммедов, Р.Ботиров, Д.Салимов, О.Агишев, У.Назаров, Д.Фатхуллин, Ҳ.Файзиев кирди. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling