Санъатшунослик институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


“Инқилобий пафосдан поэтик ривоятгача”


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/49
Sana24.12.2022
Hajmi0.8 Mb.
#1056693
TuriДиссертация
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   49
Bog'liq
3. КАРИМОВА Н.Г. автореферат

 “Инқилобий пафосдан поэтик ривоятгача” деб номланган 
тўртинчи боб уч бўлимдан ташкил топган топган бўлиб, ўзбек бадиий 
киносининг 1950 – йилларда то 1990 йилларнинг бошларига қадар 
ривожланиш жараёнларини қамраб олади.  
Бобнинг “Анъана ва новаторлик муаммолари бадиий кино 
ривожи 
жараёнларида” 
бўлимида 
бадиий 
кино 
санъатининг 
шаклланишидаги ижодий-услубий давомийлик жараёнлари таҳлил этилади. 
1950-йиллар аввали ўзбек киноси ривожининг энг мураккаб даври 
саналиб, бу даврда ҳатто марказий – Москва ва Ленинград студияларида бир 
йилда икки-учта фильм ишланар, цензура назорати эса ҳар қачонгидан ҳам 
кучли эди. Табиийки, бундай шароитда миллий кинематографиянинг 
тараққиёти янада аянчли аҳволда қолган. Агар Ўзбекистонда 1945 йили бор-
йўғи битта, 1946 йили иккита, 1947-1948 йиллар мобайнида ҳар йили 
биттадан фильм суратга олинган бўлса, 1949-1950-йилларда бирорта ҳам 
бадиий фильм юзага келмади. Фақат 1952 йилга келиб, Ўзбекистонда миллий 
бадиий фильмлар яратила бошланди. Шундай қилиб, 1952-1955 йиллар 
давомида “Пахтаой” (реж. К.Ёрматов, 1952), “Бой ила хизматчи” (реж. 
Л.Файзиев, 1953), “Янги ҳовли” (реж. А.Бекназаров, 1954), “Опа-сингил 
Раҳмоновалар” (реж. К.Ёрматов, 1954), “Амирликнинг емирилиши” (реж. 
В.Басов, Л.Файзиев, 1955) сингари бир йилда ўртача биттадан фильм 
экранларга чиқди. 1956 йилдан кино саноатида аста-секинлик билан ўсиш 
кузатила бошланди. 1950 йил ўрталарига қадар шахсга сиғиниш ҳамда 
воқеликни афсоналаштиришнинг кучайиши мазкур давр ўзбек бадиий 
фильмларининг мазмунига салбий таъсир кўрсатди. “Фарғона қизи”, 
“Гулбаҳор”, “Саҳродаги воқеа”, “Опа-сингил Раҳмоновалар” каби фильмлар 
тоталитар даврнинг қолип ва андозаларини ўзида акс эттирди. Фильмларнинг 
ҳақиқатдан йироқлиги уларда кундалик ҳаётни бўрттириб кўрсатиш эмас, 


30 
ҳақиқий қийинчиликларни кўрсатишдан қочишда намоён бўлди. Оқибатда 
кинематограф томонидан замоннинг воқелигини ўзлаштиришга интилиш 
ижодий муваффақиятсизлик билан якун топди. 
1950-йиллар ўртасидаги шахсга сиғинишнинг барҳам топиши билан 
боғлиқ воқеалар ижтимоий ҳаётнинг янгиланишига сабаб бўлди, санъатнинг 
инсонга бетакрор индивидуаллик сифатида қизиқиши кучайди. 1950-йиллар 
охири – 1960-йиллар боши бадиий киноленталарни ишлаб чиқаришнинг 
ортиши, уларда жанр-услубий чегараларнинг кенгайиши, замонавий мавзуга 
жадалроқ мурожаат этилиши билан характерланади. Кинематографчилар 
ғоявий-тарғибот постулатларининг тўсқинликлари, воқеликнинг шахсий, 
чуқур инсоний тушунчаларни қўзғатадиган қатламларига чиқишни 
қийинлаштирадиган норматив драматургия ва киноэстетиканинг схема ҳамда 
қолипларини енгиб ўтишга интилди. Шу тарзда ёш қаҳрамон образи катта 
саҳнага чиқди. Шундай қилиб, кинематографнинг ҳаётни, инсонларни диққат 
билан кузатиш, мамлакатнинг қандай яшаётгани ҳақида сўзлашга ҳаракат 
қилиши ёшларнинг фаолияти ва ахлоқий психологик интилишларига 
бағишланган асарларнинг сони кескин ортишида акс этди. Мазкур тенденция 
режиссёрларнинг турли авлоди вакилларининг ишларида яққол намоён 
бўлди. Ушбу жараёнда ўзига хос босқичли, поғонали тараққиёт юзага келди: 
мавзуни ўрганиш ва нуқтаи назарларнинг хилма-хиллиги бўйича кучсиз, 
содда тажрибалардан тортиб, мазмун, ифода воситаларидан новаторлик 
ёндашуви билан фойдаланиш бўйича жиддий ва салмоқли картиналар орқали 
аввалги ижодкорларда мавжуд бўлган анъанавий услубият дадил равишда 
бузилди. “Иккинчи баҳор” (сценарий муаллифи В.Крепс, режиссёр – 
Л.Файзиев, 1959), “Рад этилган келин” (сценарий муаллифи С.Нуриддинов, 
Ф.Хўжаев, режиссёр – Й.Аъзамов, 1961) сингари фильмлар “конфликтсизлик 
назарияси” доирасида амалга оширилди. Уларнинг айримлари учун ёки аксар 
қимматли ғоялар, кенг дидактика, ёки ортиқча рационаллик характерлидир. 
1960-йиллар бошига келиб, ўзбек бадиий киносининг комедия жанри ўз 
ўрнига эга бўла бошлади. Томошабинларнинг кулгига ташналигини 
“Маҳаллада дув-дув гап” (реж. Ш.Аббосов, 1960), “Синчалак” (реж. 
Л.Файзиев, 1961), “Қайдасан, Зулфия?” (реж. А.Хамроев, 1964) каби 
фильмлар қондирди. Улар кино, театр ва эстраданинг машҳур санъаткорлари 
иштирокидаги фильмлар бўлиб, бироз аввал экранларга чиққанида 
“ғоясизлик”да айбланиши мумкин эди. Аслида “Мафтунингман” (реж. 
Й.Аъзамов, 1958), “Маҳаллада дув-дув гап” фильмлари қизиқарли ва 
кинокомедиянинг энг яхши анъаналари бўйича суратга олинган. 1950-йиллар 
охири ва 1960-йиллар бошидаги комедиялар ижтимоий муаммоларнинг 
ечимини енгил тарзда ифода этди. Шунинг учун унинг ифодачиси бўлган 


31 
қаҳрамонларни жозибали ва томошабинларнинг севимли актёрлари Раҳим 
Пирмуҳаммедов, Марям Ёқубова ва бошқалар ижро этди. 
Шуниси эътиборлики, ушбу даврдаги дунё кинематографида 
қаҳрамоннинг макон билан муносабати киноасарнинг ички, асосий сюжети 
шаклланишига фаол таъсир кўрсатди. ХХ асрнинг иккинчи ярмида дунё 
кинематографи фильм тузилишига кўплаб янги, инқилобий шаклларни олиб 
кирган француз “янги тўлқини”, итальян неореализмининг катта оқимини 
бошдан кечирди. Уларнинг тўлқинлари ўзбек бадиий кинематографига ҳам 
етиб келди. 1950-1960-йиллар оралиғида совет ва француз кинематографи 
ривожланиш йўллари унинг намояндаларининг интилишларидаги ўхшашлик 
ўзаро алоқалар, ижодий диалог учун имконият яратилган тарихий фурсатда 
юзага келгани туфайли бир-бирига яқинлашди. 
Муқаррар ислоҳотлар зарурати 1960-йиллар оралиғида Ўзбекистон 
кинематографиясига ёш кинематографчиларнинг кириб келиши билан 
боғлиқ бўлди. Бизнинг бадиий кинематограф учун асосий воқеа ўз миллий-
маданий анъаналарининг кашф этилиши ва унга мувофиқлик асосида ўзини 
оммага таништиришга уринишида кўринди. Миллий кинематографнинг 
юзага келишида унга мазкур анъаналарга қарши чиқиш ва охир-оқибат уни 
бузиб юбориш мақсадидаги тарғибот қуроли сифатида қаралган. Шу сабабли 
халқнинг асрий турмуш тарзи 1920-1930-йиллар киносида аксини топди, унга 
фош этилиши зарур бўлган сарқит ва бидъат сифатида қаралди, улардан 
тозаланган муҳитда ўтмиш билан ҳеч қандай боғлиқлиги бўлмаган тамомила 
янги дунёни қуришга эътибор қаратилди. Миллий анъаналарга кино 
тилининг муҳим ва семантик компоненти сифатида суяниш орқали уларни 
талқин қилиш Наби Ғаниев ижодида кузатилди. Умуман олганда, миллий 
маданият анъаналари бадиий кинематографда яширин тарзда, яъни тасвирий 
қатлам орқали намоён бўлди. Шундан “уйғониш” давридаги парадокс ҳолат 
юзага келди: миллий студияларда мавжуд бўлган кинематографик анъаналар 
миллий кинематографнинг кейинги тараққиётига имкон бермай, балки халал 
берди. Мазкур фонда янги авлод вакиллари ёрқин ва шиддат билан ўзини 
кўрсатди. 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling