Санъатшунослик институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
3. КАРИМОВА Н.Г. автореферат
41 ХУЛОСА Тарихий-маданий аҳамиятга эга ноёб материал ҳисобланувчи Ўзбекистон бадиий кинематографининг шаклланиш ва ривожланиш жараёни таҳлили қуйидаги қатор хулоса ва умумлашмалар қилишга имкон беради: 1. Мазкур диссертация ишида Ўзбекистон бадиий кинематографининг 1920-йиллардан бугунга қадар пайдо бўлиш, ўзгариш жараёнлари тадқиқ этилди ва умумлаштирилди. Амалга оширилган тарихий-киношунослик таҳлили миллий бадиий кинонинг юзага келиши ва ривожланиши билан боғлиқ маданий, тарихий ва эстетик шарт-шароитларини аниқлаш имконини берди. 2. Ўзбекистон Марказий Осиёда кино ватани ҳисобланади. 1897 йил Тошкентда биринчи кино намойиши бўлиб ўтди. 1908 йил Х.Девонов Хоразмда хроникал кинокадрлар суратга олишни бошлади. 1924 йил Бухоро (БХСР)да “Бухкино” рус-бухоро кино ташкилоти яратилди. 1925 йил Тошкентда “Шарқ юлдузи” номли биринчи кинофабрика очилди. Айнан шу ерларда – Бухоро ва Тошкентда 1920-йиллар ўрталарида нафақат Ўзбекистон миллий кинематографига, балки бутун Марказий Осиё ҳудудларида миллий кинематограф шаклланишига намуна бўлиб хизмат қилган илк бадиий фильмлар яратилди. 3. Кинематографнинг анъанавий муҳитга мослашуви турли динамикага эга эди, бироқ яхлит олганда жадал суръатда, босқичларни ўзаро бирлаштиб, давом этди. Мазкур жараёнга маҳаллий маданиятнинг алоҳида хусусиятлари, урбанизация жараёнлари, бадиий ҳаёт даражаси, четдан келган моҳир мутахассислар сингари омиллар таъсир кўрсатди. 4. Ўзбекистон бадиий киноси реалликни энг содда кўринишда тасвирлашдан то жиддий фалсафий умумлашмалар ва кино ишлаб чиқаришдаги тарихий воқеликларни қайта идрок этишгача бўлган йўлни босиб ўтди. 5. Ўзбекистон овозсиз киносининг шаклланиш жараёнларини таҳлил қилиш давомида ҳозиргача сақланиб келаётган иккита манба белгиланди – халқ анъаналари ва Европа бадиий тажрибаси. Ижтимоий-тарихий вазият билан шартлилик касб этган этномаданий ўзига хослик, аввало, фильмларнинг ҳиссий қурилмасида, жанрий боғланиш ҳамда визуал образларида намоён бўлиб, кейинги ривожланиш босқичларида мазкур концепциялар шаклланиши учун замин бўлди. 6. Диссертация тадқиқоти асосида хулосалар чиқарилди ва ўтказилган таҳлилнинг асосий натижалари келтирилмоқда, улардан шундай хулоса келиб чиқадики, экран ифодавийлигининг замонавий воситалари кино 42 тилининг пайдо бўлиши ва асосий бадиий ифодавий воситаларнинг шаклланиш даврида юзага келган, Ўзбекистон овозсиз киноси (1925-1935 йй.) даврида, кейинги давр кино санъати (1945-1950 йй.)да моҳир ижодкорлар, ўзбек поэтик киноси (1960-1970 йй.) вакиллари томонидан ижод намуналари сифатида яратилган изчил анъаналарга таянади. Айнан бугун, технологиялар компьютер инқилоби туфайли тақдим этилган аудиовизуал маконни ўзлаштириш бўйича ўша буюк техник имкониятлар нуқтаи назаридан Ўзбекистон кинематографининг овозсиз даврида эришилган даражасини ва миллий санъат хазинасига қўшган бебаҳо ҳиссасини тўлиқ англаш мумкин. 7. Кино тарихининг алоҳида босқичлари таҳлили жараёнида шундай хулоса чиқариш мумкинки, экран санъати юзага келишининг илк даврларида яратилган асосий қонунлар нафақат вақти-вақти билан пайдо бўлувчи йўналиш ва оқимларга, балки кинематографнинг маълум жанрлари ривожланишига, шунингдек, санъатнинг барча турларидаги ўзаро муносабатларга бевосита таъсир кўрсатган ва кўрсатиб келмоқда. 8. Ўзбекистон кинематографи ХХ аср сўнггига қадар социалистик тузум ғоявий тизимининг муҳим унсури бўлиб, кино санъати воситалари орқали жамият онгига тузум стереотипларини сингдирган ҳолда давлат сиёсатини акс эттирган. 9. Ўзбекистон бадиий кинематографининг 1925 йилдан 2018 йил давридаги ривожланиш жараёнида қаҳрамон образларининг маслакдошлар, комиссарлар, инқилоб ва меҳнат қаҳрамонларидан то ҳокимият нуқси урмаган, шунчаки, яшашни, севиб-севилишни, меҳнат қилишни ва оилавий бахт қувончини ҳис этишни истовчи оддий эркак ва аёлларга ўзгариши кузатилади. Аста-секин образлар доираси, персонажлар характери чуқурлашиб боради, образларни қаҳрамонлаштириш ва романтиклаштиришдан поэтик бўёқлардан холи бўлмаган ҳаётий ҳақиқатларга ўтиш амалга оширилади. 10. Ўзбекистон кино санъати атоқли кино режиссёр – Наби Ғаниев томонидан асос солинган ёрқин, ифодавий фольклор образларни яратиш анъанасини сақлаб қолди. Советлар даврида экранларга тарихий воқеаларни қайта идрок этишга, маданий мерос аҳамиятига, қадриятларни қайта баҳолашга, миллий тарихнинг очилмаган қирраларини юзага чиқаришга йўналтирилган этномаданий ўзига хосликка эга картиналар чиқади. 11. Миллий кино санъати усталарининг ижоди мисолида новаторлик хусусиятларининг намоён бўлиши – мақсадли вазифаларни, поэтик тузилмани янгича англаш, ҳар бир босқичда етакчилик қилувчи ўзига хос жанрий тизимнинг шаклланиши тадқиқ этилди. 43 12. Мустақил Ўзбекистон кинематографи миллий ва умуминсоний қадриятларни уйғунлаштиришга қаратилган маданий сиёсат йўлида ривожланмоқда. Шу боис кинонинг замонавий амалиётида жаҳон кино саноати тажрибасини ижодий ўзлаштириш, миллий маданият анъаналарига алоҳида эътибор қаратиш тенденцияси сезилади. 13. Кино санъатининг бу каби кўп тармоқли тараққиёти ўз натижасини берди – миллий бадиий кино талқиннинг турли хил эстетик ва бадиий моделларини намойиш этмоқда. Ўзбекистон замонавий кино усталарининг услубий йўллари спекторида – фольклор ва адабий анъаналар билан уйғунлашувчи миллий менталитетнинг ўзига хос сифатлари билан таъминланган модернистик ва минималистик услублар ўрин олган. 14. Диссертацияда тадқиқ этилган муаммолар хулоса чиқаришга имкон беради: Ўзбекистон бадиий кинематографининг ХХ ва XXI аср бошида мустақил бадиий ва ижтимоий-маданий феномен сифатида, жадал ривожланиб бораётган тизим сифатида шаклланиши ва ривожланишининг алоҳида жиҳатлари, аввало, тарихий-маданий шароитнинг мураккаб ва специфик эволюцияси, технологик янгиланишлар ва ички бадиий жараёнларни ҳисобга олган ҳолда концептуал очиб берилмоқда. Юқорида таъкидланганлар асосида Ўзбекистон бадиий кинематографини янада ривожлантириш учун қатор тавсияларни илгари суриш мумкин: 1. Касбий амалиёт эҳтиёжларига жавоб берувчи самарали кино таълими тизимини яратиш: Ўзбекистон кино саноатининг мутахассисларга бўлган эҳтиёжи борасида ижтимоий тадқиқот ўтказиш зарур; мамлакатдаги кино таълими ҳолати бўйича тадқиқот ўтказиш зарур. 2. “Ўзбеккино” МА негизида мамлакат кино саноатини мутахассислар билан таъминловчи доимий мониторинг гуруҳини ташкил этиш. Сайтда мониторингга бағишланган мунтазам янгиланиб турувчи бўлимни яратиш. 3. Касбий амалиётда таълим олаётганларни интеграциялаш: давлат студиялари тасарруфида амалга оширилувчи лойиҳаларда талабалар амалиётини ташкиллаштириш; талабаларнинг халқаро таълим дастурлари: фестиваллар, питчинглар ва шу кабиларда иштирок этишларини молиявий ва ахборий таъминлаш. 4. Касбий таълим ва томошабинларнинг мустақил таълим олиши учун кино маданияти анъаналарини ўзига хос сақловчи восита бўладиган Киноклублар тармоғини ташкил этиш. Ҳудудий киноклублар ва синематекалар тармоғини яратиш. Миллий ва жаҳон кинематографининг энг яхши намуналарини кўрсатиш шарти билан рақамли заллар учун грантлар тизимини киритиш. Тавсия қилинган фильмлар рўйхатини тузиш. 44 5. Стратегик истиқбол сифатида кино саноатининг ихтисослашган таълим муассасалари билан ҳамкорлигини кучайтириш. Бу орқали талабгор мутахассисларни тайёрлаш сифати сезиларли даражада ортади. 6. Кино саноати нафақат истеъмолчини мос маҳсулотлар билан таъминлайди, балки иш ўринларини таклиф этади, инновацион фикрлаш тандемини ташкил этган ҳолда турли ижодий уюшмалар билан алоқа боғлашга, рангтаҳрирлаш, рассом-аниматор, оператор ва бошқалар бўйича мутахассисларга жиддий эҳтиёж сезаётган ҳудудий ва хорижий бозорларни ўрганиш бўйича мониторинг тадқиқотларни олиб боришга ёрдам беради. 7. Ўзбек киносининг дунё маданияти майдонида бўлишини таъминлаш ҳамда ҳамдўстлик ва узоқ хориж мамлакатлари кинематографи билан алоқаларни мустаҳкамлаш учун МКФ доирасида намойиш этиш учун ўзбек фильмлари дастурини ишлаб чиқиш зарур, керакли аннотацияга эга касбий каталогларни тузиш, алоҳида маҳаллий минтақа ва уларнинг инфратузилмаси ҳақидаги маълумотларга эга Ўзбекистоннинг Кинематографик атласини ишлаб чиқиш. 8. Кино санъати соҳасидаги халқаро экспертлар, амалиётчи мутахассисларни жалб этган ҳолда ОТМ ўртасида кино таълимининг замонавий муаммоларига бағишланган илмий-амалий тренинглар, мастер- класслар тайёрлашни амалга ошириш. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling