Санъатшунослик институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


“Замонавий кинематографда янги тенденциялар”


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/49
Sana24.12.2022
Hajmi0.8 Mb.
#1056693
TuriДиссертация
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   49
Bog'liq
3. КАРИМОВА Н.Г. автореферат

Замонавий кинематографда янги тенденциялар” бўлимида сўнгги 
йилларда экран анъаналарининг янгиланиб бориши ва янги давр қаҳрамони 
концепциясининг шаклланиши ўз тадқиқини топган.
Минтақада кино бозорининг ҳолатига оид таҳлилий тадқиқотларда 
Ўзбекистоннинг истиқболли мавқеи ва имкониятлари ҳақида сўз юритилса-
да, бугун республикада шу истиқболга эришиш учун ечимини топиш зарур 
бўлган қатор муаммолар мавжуд. Хусусан, кинотеатрларнинг замонавий
тармоғи ва малакали кадрлар етишмаслиги, соҳага оид норматив-ҳуқуқий 
базанинг мукаммал эмаслиги, кўп ҳолларда фильмларни молиялаштириш 
тизимининг бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги шулар 
жумласидандир. Бугун жаҳонда 170 минг рақамли кинозаллар мавжуд экан, 
бу 41 минг аҳолига бир кинотеатрнинг тўғри келишидан далолат беради. Шу 
кўрсаткичдан келиб чиқадиган бўлсак, бугун Ўзбекистонда 700 дан ортиқ 
рақамли кино намойиши учун майдончалар бўлиши керак. Амалда эса, 
республикада 210 кинозал мавжуд бўлиб, озгина қисми рақамли холос.
Кейинги йилларда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган фильмлар 
намойиш қилинадиган залларга борадиган кўп сонли томошабинлар 
аудиторияси шаклланди. Бу эса бизнинг миллий кинематографиямизни 
Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари киносидан алоҳида ажратиб 
кўрсатадиган жуда муҳим ижтимоий ҳодисадир. Айни ҳолатни хорижлик 
ҳамда мамлакатимиз кино экспертлари бир неча бор эътироф этишган. Ушбу 
ҳодисанинг ўзбек кинематографида юзага келиши бир неча омил билан 
боғлиқдир. Бу, биринчидан, психологик омил билан боғлиқ бўлиб, 
томошабинларимиз экрандаги қаҳрамонларда ўзини кўришга, кино тили 
воситасида ўзининг ҳаёти ҳақида нималар дейилганини билишга қизиқади. 
Бошқа мамлакатларда бундай қизиқиш унчалик кузатилмайди. Бундан 
ташқари, бизда ноёб маданият – узоқ асрлар давомида шаклланган ва ҳозир 
ҳам ўзбек халқи маънавий ҳаётини тўлдириб турган миллий томоша тизими 
мавжуд. Яна бир муҳим омил – ўзбек томошабинидаги эзгуликнинг ёвузлик 
устидан ғолиб келишини кўрсатишга асосланган фольклор анъаналари 
асосида шаклланган воқеликни мифопоэтик идрок этишдир.
Ўзбек кинематографистлари драматургия ва киноэстетикадаги 
қолипларни бартараф этишга интилиб, ҳаёт воқелигининг мураккаб 
жиҳатлари, инсон қалбининг қарама-қаршиликларга тўла оламини намоён 
этишга ва шу асосда саҳнада замонавий қаҳрамон образини гавдалантиришга 
ҳаракат қилдилар. Кинематографчилар санъатнинг бошқа соҳаси вакиллари 
сингари ҳозир юртимизда ҳаёт қандай кечаётгани, замондошларимиз қандай 
орзулар, ташвишлар билан яшаётганини кўрсатишга интилдилар. Бу 
мустақиллик даври ўзбек киносида етакчи тамойилга айланди. Албатта, 


40 
замонамизнинг долзарб муаммоларига бағишланган мавзуни ўзлаштириш 
аста-секинлик билан кечди: дастлаб мазмуни анча саёз, жўн фильмлар, кейин 
эса миллий анъанавий услубларни инкор этадиган, янгича ифода воситалари 
қўлланган жиддий картиналар суратга олинди.
Сўнгги беш йил мобайнида давлат томонидан ажратилган 
сармояларга 70 дан ортиқ бадиий фильм суратга олинган бўлса, хусусий 
студиялар томонидан 200 дан зиёд бадиий фильм суратга олинди.
2012-2018 йиллар давомида ўзбек бадиий фильмлари 55 халқаро 
кинофестивалларда иштирок этди.
Замонавий ўзбек бадиий кинематографи халқнинг маиший турмуши 
ва этномаданий ҳаётини кўрсатиш асносида умуминсоний қадриятлар ва 
замондошимизнинг ички оламини кўрсатишга алоҳида эътибор қаратмоқда. 
Фильмларда, асосан, оила, никоҳ, турли авлод вакилларининг ўзаро 
муносабати тўғрисида сўз юритилади. Ш.Аббосов (“Дилор, Дилор, дил ва 
ор...”, 2015), З.Мусоқов (“Ҳазонрезги”, 2015; “Дадам бетоб”, 2016), 
Р.Маликов (“Тоға”, 2014, “Сабот”, 2017), Ё. Тўйчиев (“Ҳаётда”, 2015; 
“Маъсума”, 2016), А. Мингноров (“Зурриёд”, 2016), У. Ҳамдамов (“Иссиқ 
нон”, 2018) каби режиссёрларнинг фильмлари воқеликни ёрқин ифодалаши 
ва қаҳрамонларнинг психологик портретини таъсирчан гавдалантириши 
билан бошқа фильмлардан ажралиб туради.
Ўзбек кинематографи диний экстремизм, наркомания, ноқонуний 
йўллар билан бойлик орттириш сингари ҳозирги пайтда жамият ривожига 
тўсиқ бўлаётган салбий иллатларга жиддий эътибор қаратди. Кинорежиссёр 
Ҳ.Насимовнинг “Алданган аёл” (2014), “Тубанлик” (2012) “Гумроҳлар” 
(2014), "Ажал жодуси" (2015) фильмлари, Р.Саъдиевнинг “Сотқин” (2015), 
“Барон” (2016) кенг кўламли лойиҳаларида ушбу муаммолар ёрқин 
ифодаланди. Ушбу фильмларда миллий ўзига хосликни гавдалантириш, 
халқимизга хос маънавий-ахлоқий хусусиятларни акс эттириш ва уларни 
умуминсоний қадриятлар билан боғлаш алоҳида бўртиб туради. Миллий 
кинонинг 
мавзулар 
доираси 
кенгайиб, 
фильмларда 
кўпчиликни 
ўйлантираётган долзарб муаммолар кўтарилди. 
Мазкур бўлимда сўнгги йилларда мамлакатимизнинг ижтимоий 
тараққиётида давр талабига жавоб бера оладиган ғоявий-бадиий етук 
киноасарлар яратиш, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, киноиндустрияни 
изчил ривожлантириш ва унинг мукаммал моддий-техник базасини яратишга 
оид стратегик ислоҳотларнинг жамиятни демократик модернизациялаш ва 
маданий юксалтиришдаги аҳамияти ифодаланган. 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling