Санъатшунослик институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


“Мустақиллик даври Ўзбекистон кино санъати”


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/49
Sana24.12.2022
Hajmi0.8 Mb.
#1056693
TuriДиссертация
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   49
Bog'liq
3. КАРИМОВА Н.Г. автореферат

Мустақиллик даври Ўзбекистон кино санъати” деб номланган 
бешинчи боб замонавий бадиий кинематографнинг муҳим тарихий 
янгиланиш давридаги ҳолатига оид уч бўлимдан ташкил топган.


35 
“Киножараённинг янги модели: инвестициялар, прокат тизими
томошабин” бўлимида замонавий киносаноат – давлат ва хусусий студиялар 
фаолияти, кинопрокат тизимидаги ўзига хослик, репертуар ва томошабинлар 
аудиториясининг шаклланишига бевосита таъсир ўтказувчи ижтимоий-
иқтисодий омиллар аниқланган.
Кинематография намояндаларининг ижодда ўзини намоён этишига 
тўсқинлик қилиб келган қатъий қолиплардан халос бўлгани Ўзбекистон 
Республикасида мустақиллик даврида кино санъатида эришилган энг муҳим 
ютуқлардан биридир. Мамлакатдаги кино жараёнини давлат томонидан 
бошқариш зарур эканлиги мустақиллик йилларида қабул қилинган қатор 
қарорларда тўла асослаб берилди ва бу амалиётга жорий этилди. Сўнгги 
йиллар мобайнида кинотармоқ қайта тикланмоқда. Кинотеатрлар аста-
секинлик билан ўзининг асосий фаолиятига қайтиб, кинокартиналарни 
намойиш қилиш билан шуғулланмоқда. Кинопрокат муассасалари миллий 
фильмлар намойишидан даромад ола бошлади ва бу ўзбек миллий 
кинематографининг равнақ топишида муҳим омилга айланди. 
1992-2000 йилларда 400 дан зиёд аудио-визуал ишлаб чиқариш 
лицензиясига эга хусусий ташкилотлар рўйхатдан ўтди. Тажрибадан келиб 
чиқиб айтиш мумкинки, корхоналар сони фильмлар сифатига кафолат бўла 
олмади. Бозор муносабатлари кўплаб хусусий студияларда суратга олинган 
“тижорий” 
фильмларнинг 
яратилишига 
туртки 
берди. 
Бундай 
киномаҳсулотларнинг аксарияти оммавий томошабин эҳтиёжларинигина 
ҳисобга олган бўлиб, оқибатда Ўзбекистонда бошқа Марказий Осиё 
республикаларидан фарқли равишда миллий фильмларимизнинг кўп сонли 
томошабинлар аудиторияси майдонга келди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги
“Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги ПҚ-3176-сон қарори ва Ўзбекистон кино саноатини янада 
ривожлантириш учун алоҳида ўрин эгаллаган Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2018 йил 24 июлдаги “Миллий кино саноати 
ривожланишининг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ- 3880-сон 
қарори, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 372-сон 
“2018-2019 йилларда замонавий кинотеатрлар яратиш бўйича чора-
тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ҳамда масала бўйича бошқа меъёрий-
ҳуқуқий ҳужжатлар киножараён тараққиётига самарали туртки берди.
Ўзбекистон 
Республикаси 
Давлат 
статистика 
қўмитаси 
маълумотларига кўра, 2018 йилга келиб, мамлакат аҳолиси 32 млн. кишини 
ташкил этди. 2,3 млн. аҳолига эга бўлган Тошкент шаҳри МДҲ 
давлатларининг энг йирик беш шаҳридан бири ҳисобланади. Бинобарин, 


36 
«Невафильм Research» тадқиқот компаниясининг сарҳисобига кўра, 
Ўзбекистон кинонамойишлар бозори Марказий Осиёнинг энг истиқболли 
ҳудудларидан биридир
23

Айни вақтда республикада икки тоифадаги кинотармоқ – замонавий 
овоз ускуналари билан таъминланган рақамли заллар ҳамда ҳануз DVD 
форматида намойиш этувчи видеозаллар фаолият олиб бормоқда. Сўнгги 
йилларда жорий этилган ислоҳотлар натижасида кинонамойишлар бозори 
жадал ривожланмоқда. 2000 йилдан 2018 йилга қадар кинозаллар сони 
қатор кинозаллари мавжуд замонавий савдо-ҳордиқ мажмуаларининг барпо 
этилиши натижасида 2-3 маротабага ортди. Шунинг билан биргаликда
статистик маълумотлар бу борада мавжуд нотекис тақсимланувга, 
вилоятларда яроқли кинозаллар сонининг камайиб бораётганига, хусусан, 
Самарқанд, Бухоро, Фарғона вилоятларида давлат тасарруфидаги 
кинозалларни реконструкциялаш ва рақамли модернизациялаш муаммолари 
мавжудлигидан далолат беради.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling