Санъатшунослик институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
“Бадиий кино мафкура кесимида”
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
3. КАРИМОВА Н.Г. автореферат
“Бадиий кино мафкура кесимида” бўлимида 1930- йиллар бадиий
кинематографида совет даври сиёсий-мафкуравий чегара ва тазйиқларига қарамай, миллий ўзликни излаш, илғор жаҳон киноси тажрибаларини татбиқ этиш имконини сақлаб қолгани далилланган. ХХ аср бадиий кинематографининг юзага келиши ва ривожланишини тадқиқ этиш кино жараёнини яхлит олганда ижтимоий-маданий ва бадиий воқелик сифатида ўрганиш муаммосидан иборат. Бу даврда Ўзбекистон бадиий кинематографи бош шиори “санъат шаклан миллий ва мазмунан социологик бўлиши керак” формуласи билан ифодаланган кўп миллатли совет санъатининг бир қисми сифатида асосан “социологик реализм ғоялари оқимида” шаклланди ва ривожланди. Кейинчалик юзага келган барча бадиий йўналишларга 1930-1940 йй.да асос солинган эди, шу боис мазкур даврдаги Ўзбекистон кино санъатини холис ва комплекс ўрганишга алоҳида эътибор қаратиш жоиз. Бундай ёндашув бутун ХХ аср давомида Ўзбекистон бадиий киносида кечган бадиий ўзгаришларнинг алоҳида хусусиятлари ва манбаларини ўта аниқлик билан белгилаш имконини беради. Тарихий кесимда 1930-1980 йй. бадиий кинематографи ўзининг ижтимоий-маданий ва бадиий мазмунида маълум бир тизимли яхлитликни акс эттиради. Кинематограф тоталитар давлат мафкураси томонидан сиёсий ва эстетик талаблар билан қатъий белгилаб қўйилган вазифаларни бажарар эди. Бадиий кино тез орада партия-давлат назоратининг объектига айланди, шу боис кинематографнинг бадиий моҳияти, аслини олганда, барибир кино жараёнининг иккинчи даражали сегменти бўлиб қолаверди. Худди шу мафкуравий шартли сабабга кўра, кино картиналарда миллий ўхшашликни ахтариш ва ифодалаш тенденцияси тўхтатиб қўйилган эди. Шундай қилиб, овозсиз даврдаги ўзбек бадиий кинематографи ўзининг шубҳасиз ютуқлари ва ажойиб муваффақиятларига эга бўлгани ҳолда, ижодий майлларни юзага чиқариш учун маблағлардан ниҳоятда чекланган, кинематографнинг ички вазифалари совет давлатининг ғоявий цензуралари билан сиқиб қўйилган эди. Ижтимоий утопиянинг кенг кўламли лойиҳалари – “саноатлаштириш”, “коллективлаштириш”, “саводсизликка қарши курашиш”, “аёлларни озод этиш учун курашиш”, “халқ душманлари” устидан олиб борилган баландпарвоз суд жараёнлари ва ҳ.к. – бадиий кинематографнинг ижтимоий вазифаларини ҳар қачонгидан ҳам долзарблаштирарди. Суратга олиш ишлари қатъий тасдиқланган тематик режалар ва қандай нуқтаи назардан 28 суратга олиш ва нималарга эътибор қаратиш кераклиги аниқлаштириб берилган кўрсатмалар бўйича олиб борилар эди. Бадиий кинематограф кино ишлаб чиқаришнинг асосий тури сифатида расман эълон қилинди. Хусусан, 1930-йиллардаги “Боғдоддан америка нави” (сценарий муаллифи ва режиссёр – Н.Кладо), “Юксалиш” (сценарий муаллифи – Н.Кладо, Н.Ғаниев, режиссёр – Н.Ғаниев), “Ажал қудуғи” (сценарий муаллифлари ва режиссёрлар – Н.Кладо, Н.Ғаниев, С.Петров, Д.Жиряков) сингари бадиий фильмлар томошабинларга юксалиш ва бахт-саодат муҳитини кўрсатиш асносида бу “бахт”га чанг солувчи ички ва ташқи душманлар борлигини ҳам эслатиб ўтган. Янги сюжет модели: характерлар қарама-қаршилигини синфий душманлар қарама-қаршилиги призмаси орқали очиб бериш усули юзага келди. Экран персонажларининг асосий типологик моделлари маълум бўлади: тарихий-инқилобий кино қаҳрамони, ишлаб чиқариш қаҳрамони, “зараркунанда”, тарихий-биографик фильм қаҳрамони, фольклор анъаналарига содиқ қаҳрамон. 1930-йилларда суратга олинган овозсиз фильмлар тарғиботга йўналтирилган бўлса-да, ҳиссий таъсирчанлик нуқтаи назаридан ҳатто ҳозир ҳам кучли таассурот уйғотади. Миллий кино асосчилари Наби Ғаниев, Сулаймон Хўжаев ўзларининг қисқа ижодий йўллари давомида юқори профессионал муаллифлик ва оммавий-томошабоп кинонинг бадиий-эстетик даражасига қадар кўтарила олдилар. Наби Ғаниевнинг “Рамазон” (1932), “Йигит” (1935), Сулаймон Хўжаевнинг “Тонг олдидан” (1934) фильмлари чиндан ҳам кишини ўзига жалб этади, ҳаяжонга солади, эсда қолади, қайғуришга мажбур қилади, айрим саҳналари эса ларзага келтириб, замонавий кинонинг энг яхши намуналаридан қолишмайди. Бу даврнинг энг муҳим жиҳати ишлаб чиқариш ва прокат ўртасида зиддият йўқлиги эди. Баъзи истисноларни ҳисобга олмаганда нимаики ишлаб чиқарилса, томошабинлар оммасига етиб борган. Бундан ташқари, 1938 йил 23 мартдаги “Кинематография ишлари бўйича Комитет ташкил этиш ва кино картиналар ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришни янада яхшилаш тўғрисида”ги қарорга асосан студияларнинг прокат ҳисобига кино ишлаб чиқаришни молиялаштириши тақиқланди – барча касса йиғимлари давлатга туширилган, студия ишчилари эса ўзлари яратган картиналарнинг муваффақияти ёки таназзулидан қатъий назар маош олишган. Шу тариқа томошабин кино жараёнининг фаол иштирокчисидан давлат томонидан тақдим этилган мафкуравий кино маҳсулотларининг сусткаш истеъмолчисига айланиб борди. 1930-йиллар оралиғи совет киноси тарихида ҳал қилувчи давр бўлди. Кинематограф тизими ўзининг тугал кўринишига ўтди. Кинематограф, ниҳоят, шахсга сиғинишнинг шаклланишида улкан 29 аҳамият касб этган партиявий мафкуранинг энг муҳим ва ғоят самарали тарғибот-ташвиқот қуролига айланди. Кино СССРда тамоман давлат тобелигига ўтказилди, кинематограф тизимининг ижодий, тижорий ва бошқа барча унсурлари минбаъд давлат манфаатлари ва қарашларига бўйсундирилди. Бундай тизим тоталитар тузумга содиқ хизмат қилгани ҳолда, кинематографнинг ўзи учун ҳалокатли бўлди. Рақобат учун кураш ва манфаатдорликнинг йўқлиги кино прокат тармоғининг сон ва сифат жиҳатдан ривожланишини сусайтирди. Қатъий маъмурий-буйруқбозлик чегаралари, ижодий эркинликнинг бўғилиши ва ниҳоят, 1930-йилларда кино санъатининг дурдоналарини яратишга имкон берган ижодий куч-ғайратнинг бу жараёнлар теграсида сўниб бориши эса охир-оқибат кино ишлаб чиқаришнинг жиддий равишда сусайиб боришига олиб келди. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling