Санъатшунослик институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


“Туркистон ўлкасидаги киносъёмкалар хроникаси”


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/49
Sana24.12.2022
Hajmi0.8 Mb.
#1056693
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   49
Bog'liq
3. КАРИМОВА Н.Г. автореферат

Туркистон ўлкасидаги киносъёмкалар хроникаси” бўлимида 
ўлкада амалга оширилган дастлабки кино суратга олиш жараёнлари борасида 
сўз боради. ХХ аср бошларида хорижий кинокартиналар намойиши билан 
бирга Туркистон ўлкасида ҳужжатли тасвирлар ҳам суратга олина бошланди. 
Бу картиналар бир томондан хорижий киногуруҳлар томонидан амалга 
оширилган бўлса, улар қаторида биринчи ўзбек оператори Х.Девонов ҳам 
ўзининг мустақил тасвирларини ола бошлаган эди. Улар суратга олган ишлар 
турли мақсад ва вазифаларга эга бўлган. 1905-1916 йиллар давомида 
Туркистон шаҳарлари ва ҳудудларини суратга олиш учун “Патэ”, “Эклер”, 
“Шимол айиғи” каби хорижий кинокомпаниялар вакиллари келди. Улар 
орасидан афсонавий француз кинооператори Феликс Месгишни алоҳида 
қайд этиш мумкин. У 1896 йилнинг иккинчи ярмида Люмерлар билан ҳамкор 
бўлган гуруҳга қўшилиб, турли сюжет ва кўринишлар акс этган сон-саноқсиз 
тасвирларни олди. Месгиш ўзининг киноаппарати билан Европа ва Осиё 
бўйлаб саёҳатлар қилди, Туркия, Россия, Мўғилистон ва Туркистонда турли 
сюжетларни суратга олди.
ХХ асрнинг биринчи ўн йиллигида Россия Туркистонга нисбатан 
барча чекка мустамлака ўлкаларга бўлгани каби геосиёсий муносабатларини 


21 
кучли ва ҳар томонлама амалга оширди ва бу, айниқса, Россия 
манфаатларига хизмат қилувчи кўчириш ишларида яққол намоён бўлди. 
Россия ҳукумати бу борада ўша давр учун янгилик бўлган техник восита – 
фотография ва кинематографдан унумли фойдаланди. Албатта, бу восита 
Россия фуқароларининг бу ўлкага кўчишлари учун қизиқишларини 
оширарди. Бу борада Россия темир йўлларининг Кўчириш Бошқармаси 
буюртмасига кўра, А.Ханжонков ва К° акционерлик жамиятининг
Туркистонда амалга оширган “кинематография тасвирлари дастури”ни айтиб 
ўтиш ўринли. 1913 йилда оператор Ф. Вериго-Даровский “Патэ” фирмаси 
буюртмасига кўра “Туркистонда моховлар учун лепрозория” фильмини 
тасвирга олди. Унинг Туркистон ўлкасига оператор сифатидаги кейинги 
ташрифларида “Ўлим минораси” (1925), “Сўнгги бек” (1930) фильмлари 
дунёга келди. Ўзбекистоннинг биринчи профессионал кинооператори бўлган 
Худойберган Девонов учун Россия ҳукумати томонидан олиб борилган 
ўзгаришларини лентага муҳрлашдан кўра, маҳаллий аҳолининг ҳақиқий 
турмуши ва ҳаётини тасвирлаш кўпроқ аҳамиятга эга эди.
1908 йилдан Хива хонлигида биринчи кинофотолаборатория иш 
бошлади. Х.Девонов томонидан суратга олинган биринчи киносюжет “Халқ 
сайллари” бўлди. Бу тарихий тасвирларда ХХ аср бошларидаги Хоразмда 
яшовчи халқлар – ўзбеклар, туркманлар, қорақалпоқлар, қозоқлар ва 
русларнинг кийимлари ҳамда дорбоз ўйинлари, ит, қўчқор ва хўроз 
уруштиришлар акс эттирилганди. Х.Девонов киноленталарга Хоразмнинг 
диққатга сазовор жойлари, тарихий обидалар, халқ ҳунармандчилигига оид 
қатор этномаданий характерга эга хроникал сюжетларни тасвирга олди. 1920 
йилда Хоразм Халқ Совет Республикаси ташкил топди. Х.Девонов ёш 
республиканинг молия вазири этиб тайинланди. Бу йиллар давомида ҳам у 
хроникал сюжетларни тасвирга олишда давом этди ва “Совкино” 
акционерлик жамиятининг киномухбири сифатида ҳамкорлик қилди. 1937 
йилда Х.Девонов халқ душмани деган айблов билан отиб ташланди. 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling