Санъатшунослик институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Тадқиқот натижаларининг апробацияси
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
3. КАРИМОВА Н.Г. автореферат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги.
- Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
- ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ Кириш
- “Кинематографни ўрганишнинг тарихий-назарий аспектлари”
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 16 та
илмий анжуман ва семинарларда, 9 та халқаро конференция, 8 та республика илмий-амалий конференция ва семинарларида апробациядан ўтган. Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 40 та илмий иш чоп этилган, шулардан, 2 та монография, 1 та каталог, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий натижаларини чоп 13 этишга тавсия этилган илмий нашрларда 20 та мақола, жумладан, 15 таси республика ва 5 таси хорижий журналларда нашр қилинган. Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Тадқиқот кириш, бешта боб, асосий қисм, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Умумий ҳажми 225 бетни ташкил этади. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ Кириш қисмида мавзунинг долзарблиги ва зарурати асосланиб, мавзунинг ўрганилганлик даражаси, диссертациянинг мақсади ва вазифалари, объекти ва предмети келтирилган. Тадқиқотнинг илмий янгилиги ва амалий натижалари баён этилиб, олинган натижаларнинг ишончлилиги, ишнинг назарий ва амалий аҳамияти очиб берилган. Биринчи боб “Кинематографни ўрганишнинг тарихий-назарий аспектлари” деб номланган бўлиб, икки бўлимдан ташкил топган. Бобнинг “Бадиий кино илмий ўрганишнинг объекти сифатида” деб номланган биринчи бўлимида кино тарихини тадқиқ этувчи юртимиз киношуносларининг ва хорижий олимларнинг тадқиқот ёндашувларига асос бўлган омиллар таҳлил этилган. Маҳаллий мутахассислар тадқиқотларида асосан киножараённи тасвирлашнинг эмпирик ёндашуви устувор бўлиб, бунда режиссёр услубиятининг ўзига хослиги, актёр ижроси, сценарий ва оператор ишидаги профессионализмни аниқлашга асосланган фильм таҳлили етакчилик қилади. Тадқиқотчиларимиз ишларида киноасар ички поэтикаси, эстетик жиҳатлари билан боғлиқ комплекс масалаларнинг ўрганилиши уларнинг ютуқли жиҳатларидан ҳисобланади. Хорижий тадқиқотчилар (асосан кинотанқидчи бўлмаган тарихчи ва социологлар) ўзбек режиссёрлари ишларидаги ижтимоий, сиёсий ва дунёқараш билан боғлиқ муаммолар талқини жиҳатидан ўрганишмоқда. Бунда фильмга жамият ҳаётидаги реал ҳодисаларни акс эттирувчи, ифодаловчи қолип сифатида қаралади. Бундай категориядаги ишларда фильмларнинг айнан бадиий ўзига хослигини баҳолаш ва таҳлил қилишга эътибор кам бўлиб, уларда асосий урғу бадиий кино тараққиёти контекстида ижтимоий ҳаёт ифодасига қаратилади. Бу борада Ғарб социологлари учун муҳим бўлган сталинизм ва кинематограф, мустақиллик даври Ўзбекистон киносида миллий ва маданий ўзига хосликнинг акс этиши, оила ва гендер тенглик каби муаммоларга алоҳида эътибор берилмоқда. Хорижий ишларда асосан ҳудудлар кесимидаги тадқиқотлар етакчилик қилади. Хусусан, Марказий Осиё республикаларининг ҳар бирини кинематографияси алоҳида ўрганилмай, 14 минтақадаги ёш давлатлар кино санъати тарихининг илк даври қамралган ҳолда қиёсий таҳлил қилинади. Туркистон ўлкасида кинематографнинг пайдо бўлиши ҳамда илк шаклланиш даврини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Бу асосан, анъанавий ислом муҳитида янги европа типидаги маданиятнинг шаклланиш жараёнини ўрганиш билан боғлиқ. Россия империяси, унинг атрофи ва Туркистонда кинонинг тарқалишини илк босқичлари ўрганилган кўплаб илмий адабиётлар мавжуд. Уларда бирламчи кинокартиналар репертуари, “ҳаракатланувчи” фотографияга маҳаллий аҳолининг муносабати ҳамда Россия империясининг мустамлака ҳудудларда олиб борган маданий сиёсати акс этган. Бироқ, Россия кинематографияси тарихига оид нашрлардан Туркистонда кинонинг тарқалиши борасидаги материаллар ўрин олмаган. Мамлакатимиз тадқиқотчилари ишларида Ўзбекистонда киносаноатнинг вужудга келгунига қадар бўлган даври борасида Россия маданияти анъаналари билан боғлиқ кичик тарихий парчаларгина ёритилган. Умуман, Туркистон ўлкасида кинематографнинг роли борасида махсус адабиёт мавжуд эмас. Ҳудудда кинематографнинг ёйилиш тарихи умумий тавсифлар билан чекланилган. Бу умумий картина бадиий кино қачон, қайси шаҳарда, ким ва қандай шароитда кўрсатилгани, намойишни маҳаллий аҳоли қандай қабул қилгани каби муҳим аниқликлардан чекланиб қолган эди.Муаллифлар маълум сабабларга кўра, мусулмон аҳоли орасида янги санъатнинг мослашуви моҳияти ва аҳамиятига оид қатор саволларга тўхталишмаган. XIX аср охири ва ХХ аср бошларида Туркистон ўлкаси ҳамда Бухоро хонлигида кинематографиянинг тарихи ва Россия маданияти анъаналарининг сингишига оид архив материаллари қанчалик қизиқарли бўлмасин, ҳали- ҳануз амалда тўлиқ ўрганилганича йўқ. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви ҳужжатлари ҳамда ўша пайтдаги даврий нашрлар асосий манба сифатида дарак беради. Мазкур фактлар, материаллар, иллюстрацияларни ўзида мужассам этган газета ва журналларда Туркистон шаҳарларида кинематографнинг жадал тарқалгани ўз ифодасини топган. Жанрий ўзига хослик ва образли эмоционал моҳиятнинг шаклланиб бориши натижасида бадиий кинонинг ривожланиш жараёни ҳам ўзгариб борди. Бундай услуб, мазмун ва дунёқарашдаги эврилишлар сабаблари кўп жиҳатдан ижтимоий-тарихий хусусиятлар билан боғлиқ эди. Бунда тарихий босқичларнинг стратиграфик белгиланишининг ўзигина тадқиқот учун муҳим бўлиб қолмай, у фақат бадиий кинодаги тарихий тараққиёт суръатининг ўзига хослигини, турли даврлар кесимидаги устувор хусусиятларини аниқлаш имконини беради. Бадиий кинонинг мана шу 15 концептуал ўзига хосликлари ҳам унинг тараққиётини даврлаштиришни талаб қилади. Айни пайтда бадиий кинони даврлаштиришдан аввал, унинг мавжуд ҳолатига ҳар қанча таъсир кўрсатган бўлишига қарамасдан ижтимоий-сиёсий эврилишлар, жамият ҳаётидаги ҳамда сиёсатдаги ўзгаришларни ҳисобга олиш муҳим ҳисобланади. Бобнинг Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling