Санъатшунослик институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Муаммонинг ўрганилганлик даражаси


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/49
Sana24.12.2022
Hajmi0.8 Mb.
#1056693
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
3. КАРИМОВА Н.Г. автореферат

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Бир асрдан зиёдроқ 
тараққиётга эга бўлган жаҳон кинематографиясида кино тарихи, назарияси ва 
танқидчилиги масалаларига оид фундаментал база шаклланди. Турли 
кинематография мактаблари ва миллий киносаноатларнинг шаклланиш 
жараёнлари ҳамда муаммоларини тадқиқ этиш жаҳон кино санъатини 
ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш имконини беради. 
Дунё киношунослигида бадиий кино санъатининг шаклланиш 
жараёнларини ўрганиш, асосан, киносемиотика, киносоциология, кино 
тарихига оид тадқиқотларда кўзга ташланади. Хусусан, С. Эйзенштейннинг 
“Танланган асарлар”и
4
, Л. Деллюкнинг “Фотогения” 
5
, С. И. Фрейлихнинг 
“Кино назарияси”
6
, С. Филлиповнинг “Киноязык и история”
7

К. Разлоговнинг “Жаҳон киноси”
8
, А. Базеннинг “Что такое кино?”
9

Р. Росенстоннинг “History on Film / Film on History”
10
асарларида бадиий 
кино образлар тизими ва визуал ифодавийлик тамойиллари асосида тадқиқ 
этилган.
Мазкур диссертация тадқиқотини амалга оширишда А.Ҳакимов, 
И.Мухтаров, 
Н.Аҳмедова, 
М.Тўлахўжаева, 
М.Ҳамидова 
сингари 
санъатшунос олимларнинг Ўзбекистон санъати ва маданияти назариясига 
оид фундаментал тадқиқотлари алоҳида аҳамият касб этди.
4
Эйзенштейн С.М. Избранные произведения // В 6 т. – М.: Искусство, 1964 – 1971.
5
Из истории французской киномысли: Немое кино, 1911–1933. – М.: Искусство, 1988. – 317 с. С. 80-88. 
6
Фрейлих С.И. Теория кино: от Эйзенштейна до Тарковского: учебник для вузов . – 4-е изд. – М.: 
Академический Проект: Фонд “Мир”, 2007. – 512 с. 
7
Филиппов С. Киноязык и история. Краткая история кинематографа и киноискусства. – М.: Клуб 
“Альма Анима”, 2006. – 208 с. 
8
Разлогов К.Э. Мировое кино. История искусства экрана. – М.: Эксмо, 2011. – 688 с. 
9
Базен А. Что такое кино? – М.: Искусство, 1972. – 384 с. 
10
Robert A. Rosenstone. History on Film. Film on History. – Malaysia: Pearson Education Limited UK, 1988. – 
182 p. 



Ўзбек киношунослигида бадиий кинематограф, унинг тарихи ва 
назарияси масалалари ХХ асрнинг иккинчи ярмидан тадқиқ этила бошланди. 
Бу борада амалга оширилган ишлар бадиий кино санъатининг ижодий 
йўллари ва жанр-услубий жиҳатлари, кино санъатининг бадиий маданият 
тизимидаги ўрни, кино ва адабиёт ривожланишининг бошланғич босқичлари, 
унинг бадиий жиҳатлари, фильмларнинг мифопоэтик хусусиятлари, ўзбек 
болалар киносининг тадқиқи ҳамда телевизион кинонинг назарий 
муаммоларига бағишланган
11

Хорижий тадқиқотчилар, асосан, тарихчи ва социологлар соҳани 
ўзбек режиссёрлари ишларидаги ижтимоий, сиёсий ва дунёқараш билан 
боғлиқ муаммолар талқини жиҳатидан ўрганмоқда. Мазкур ишларда асосан 
минтақалар кесимидаги тадқиқотлар етакчилик қилади. Хусусан, Марказий 
Осиё республикаларининг кинематографиялари алоҳида ўрганилмай, 
минтақадаги ёш давлатлар кино санъати тарихининг илк даври қамралган 
ҳолда қиёсий таҳлил қилинади
12
.
Ўзбекистон 
бадиий 
кино 
санъати 
Марказий 
Осиё 
кинематографиясининг умумий контекстида тарих фанининг турли 
йўналишларига ихтисослаштирилган тарзда ҳам мамлакатимиз
13
, ҳам 
хорижий тадқиқотчилар
14
томонидан қисқа шарҳларда тавсифланган. 
Хорижий тадқиқотчилар бу давр картиналарини ўзларининг ижтимоий-
маданий тезислари ҳамда кузатувлари учунгина таҳлил қилишган.
15
.
Мамлакатимизга мустақил давлат сифатида жаҳон ҳамжамиятининг 
ортиб бораётган қизиқиши ҳамда халқаро муносабатлардаги алоқаси 
натижасида хорижий ва МДҲ мамлакатлари кинотанқидчилари, тадқиқотчи 
олимларининг замонавий ўзбек киносига бағишланган мақолалари юзага 
келди.
16
Замонавий ўзбек бадиий киносининг айрим хусусиятларига 
бағишланган Қозоғистон, Россия ва АҚШда нашр этилган бир қанча 
мақолалар мавжуд
17
.
11
Тешабаев Д. Киноискусство советского Узбекистана М.1968., Тешабаев Д. Пути и поиски. Ташкент. 1973., 
Тешабаев Д. Узбекское кино: традиции и новаторство. 1979.
Тешабаев Д. Туган Реджиметов. М.1979., Акбаров Х. Адабиёт ва кино. Ташкент. 1984., Абул-Касымова Х., 
Тешабаев Ж., Мирзамухамедова М. Кино Узбекистана. Ташкент. 1985.
Абул-Касымова Х. Кино и художественная культура Узбекистана. Ташкент.1991., Разделы о кинематографе 
Узбекистана в книге “Искусство Узбекистана 1991-2000 гг.”. Ташкент. 2001.
12
Adams L.L. Cinema and theatre // History of Civilizations of Central Asia. Volume VI.UNESCO. Paris, 2005; Drieu 
C. Interdit aux Sartes, aux chienset aux soldats: la Russiecolonialdans le film de Sulejman Khozhaev Avant l'Aurore 
(Tong oldidan), 1933 // Cahiers d'Asiecentrale (En ligne), 17/18/ 2009; Kenez P. Cinema and Soviet Society: From the 
Revolution to the Death of Stalin. London, New-York, 2001; Feigelson K. Camérapolitique: CinémaetStalinisme// 
Théorème 8, Presses Sorbonne Nouvelle. Paris, 2005; Graham S. IusupRazykov and Contemporary Uzbek Cinema. 
2006. //http://www.kinokultura.com/articles.html; Dömez-Colin G. Cinemas of the Other: A Personal Journey with 
Film-makers from the Middle East and Central Asia. London: Intellect Books. Portland/Oregon, 2006. 
13
Назаров Р. Становление национального кино Центральной Азии (1920–1960-е гг. ХХ в.) // 
Этнографическое бюро. http: // ethnobs.ru/other/262/_aview_b18622. 
14
L.Adams. Cinema and theatre// History of Civilizations of Central Asia.Volume VI. UNESCO. Paris. 2005. Р. 809-812.
15
P.Kenez. Cinema and Soviet Society: From the Revolution to the Death of Stalin. 2001. 
16
Гульнара Абикеева, “Кино Центральной Азии. 1990-2001”. Алма-Ата. 2001, с. 215. 
17
Abikeyeva G. Uzbekistan: 'Chopping Board' or Serious Cinema? // Studies in Russian and Soviet Cinema. Bristol, 
Volume 4, Number 2, 2010. P. 221-226; Абикеева Г. Нациостроительство в Казахстане и других странах 
Центральной Азии и как этот процесс отражается в кинематографе. Алматы, 2006; Абикеева Г. Образ семьи в 



Таъкидлаш лозимки, ўзбек киношунослигида бадиий кино 
тараққиётининг алоҳида олинган босқичлари, мавзулари ва поэтикасига
қатор йирик намояндалари ижодига бағишланган муайян тадқиқотлар амалга 
оширилган. Лекин Ўзбекистон бадиий кинематографининг илк шаклланиш 
босқичлари ва бир асрдан ортиқ даврни қамраб олган тараққиёти 
жараёнларини шу вақтга қадар ижтимоий, маънавий салоҳиятга эга яхлит 
мураккаб тизим сифатида ёритадиган комплекс ишлар амалга оширилган 
эмас.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling