Санъатшунослик институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/49
Sana24.12.2022
Hajmi0.8 Mb.
#1056693
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
3. КАРИМОВА Н.Г. автореферат

 С. Ш. Алиева 
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш 
котиби, санъатшунослик фанлари доктори 
И. А. Мухтаров 
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш 
қошидаги Илмий семинар раиси
санъатшунослик фанлари доктори, профессор



Кириш (Фан доктори (DSc) диссертацияси аннотацияси) 
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Глобаллашув 
ва маданий интеграция шароитида жаҳон кино саноати бозорида янги 
иштирокчилар сонининг ортиб бориши натижасида кўплаб фильм ишлаб 
чиқариш марказларининг барпо бўлаётгани ҳамда кинотехнологияларнинг 
тезкор суръатларда ривожланаётгани дунё миқёсида кино санъатининг 
ижтимоий мавқеини янада мустаҳкамлади. Маълумотларга кўра “2040 йилга 
келиб, кино саноати иқтисодиётнинг дунёдаги етакчи бешта саноат 
секторидан бирига айланади”
1
. Ушбу нуқтаи назардан кинематограф 
миллатлараро маданий интеграцияни амалга оширувчи муҳим восита 
сифатида жаҳон ҳамжамиятининг барқарор ривожини таъминлашга, турфа 
халқларга хос маънавий ва ахлоқий хусусиятларни, умуминсоний 
қадриятларни тараннум этишга хизмат қилади.
Ҳозирги даврда жаҳон илмий амалиётида кино санъатининг тарихий-
бадиий потенциалини очишга қаратилган киношунослик кесимидаги илмий 
изланишларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш алоҳида ўрин 
тутмоқда. Жаҳон киношунослигида кино санъатининг ижтимоий-маданий 
вазифалари билан боғлиқ тадқиқотлар олиб борилмоқда. Уларда турли 
минтақа ва давлатлар бадиий кино санъати шаклланишининг ўзига хос 
хусусиятлари, ривожланиш босқичларига оид асосий йўналишлар ва 
тенденцияларни аниқлаш, шунингдек, ушбу кесимда фильмларни миллий ва 
маданий ўзига хосликни шакллантирувчи омил сифатидаги инъикоси, визуал 
образли тизими каби масалалар қамраб олинган. Бу йўналишдаги 
тадқиқотлар бадиий кинематографнинг ривожланишига, унда сифат 
ўзгаришлари ва бадиий изланишларни рағбатлантиришга таъсир қилади. 
Бадиий кинематографнинг жамият модернизациясига ҳамда оммавий онг 
шаклланишига улкан таъсири киношунослик соҳасида олиб борилаётган 
илмий тадқиқотларнинг долзарблигини таъминлайди.  
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 августдаги 
Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувда: “Агар биз 
аждодларимиз хотирасини улуғламоқчи, шу асосда ўзбек номини, 
Ўзбекистон номини бутун дунёга тараннум этмоқчи эканмиз, бу ишни 
биринчи навбатда кино санъати орқали амалга оширишимиз керак. Айнан 
кино санъати орқали жаҳон экранларини забт этишимиз, шу йўл билан дунё 
аҳлининг диққат-эътиборини қозонишимиз мумкин”
2
, деган мулоҳазалари 
бадиий кино санъати ва киношунослик илми олдидаги долзарб вазифаларни 
аниқ белгилайди. 
Ўзбекистонлик 
томошабинларнинг 
замонавий 
режиссёрлар 
асарларини доимий ва диққат билан кузатиб боришлари ҳамда кинотеатрлар 
1
“See the future. Top industry clusters in 2040 revealed”. Economic Views: Future industry clusters. PwC, 
September 2010. https: // www.pwc.com/jp/ja/japanknowledge/archive/assets/pdf/archive_see the future_en.pdf 
(accessed 5 March, 2019) 
2
Мирзиёев Ш.М. Адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш – халқимиз маънавий оламини 
юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидир // Халқ сўзи. 2017, 4 август. 



залларининг тўлалиги шундан гувоҳлик берадики, халқимизнинг 
мамлакатимиз киносига бениҳоя қизиқиши ва рағбати мавжуд. Шу ўринда 
миллий киносаноатнинг ривожи халқнинг маънавий қиёфаси, маданиятини 
шакллантириш ва жамиятни демократлаштиришнинг муҳим омили эканлиги 
диссертация мавзусининг долзарблигини белгилайди.  
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги
“Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги ПҚ-3176-сон қарори ва Ўзбекистон кино саноатини янада 
ривожлантириш учун алоҳида ўрин эгаллаган Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2018 йил 24 июлдаги “Миллий кино саноати 
ривожланишининг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3880-сон 
қарори, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 372-сон 
“2018-2019 йилларда замонавий кинотеатрлар яратиш бўйича чора-
тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда масала бўйича бошқа меъёрий-
ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур 
диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling