Санъатшунослик институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Диссертация мавзусининг тадқиқот амалга оширилган илмий-


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/49
Sana24.12.2022
Hajmi0.8 Mb.
#1056693
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
3. КАРИМОВА Н.Г. автореферат

Диссертация мавзусининг тадқиқот амалга оширилган илмий-
тадқиқот муассасаси илмий-тадқиқот ишлари режалари билан 
боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Ўзбекистон Республикаси ФА 
Санъатшунослик институтининг илмий-тадқиқот ишлари режаларининг
А-1-ФА-0-19116 “Мустақил Ўзбекистон кино санъати: ижтимоий 
функциялари ва поэтикаси” (2012-2014 йй.); ФА- А1-Г023 П3-2014-
0912152733 “Ўзбекистон театр ва кино санъатининг шаклланиши ва 
ривожланиш жараёнлари ижтимоий-маданий эврилишлар кесимида” (2015-
2017 йй.) мавзусидаги фундаментал ҳамда амалий лойиҳалар доирасида 
бажарилган. 
Тадқиқотнинг мақсади жамиятни модернизациялаш жараёнида 
бадиий кино санъатини қўллаб-қувватлашни такомиллаштириш юзасидан - 
миллий кино меросни тиклаш ва кенг тарғиб этиш, бадиий фильмларда 
мустақиллик ғояларининг муқобилини акс эттириш сингари таклиф ва 
тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда ёшларни тарбиялашда кинематограф 
ижтимоий функцияларининг ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан 
иборат. 
Тадқиқот вазифалари: 
XIX аср охири - XX аср бошларида Ўзбекистон бадиий 
кинематографи шаклланишининг тарихий ва ижтимоий-маданий омилларини 
аниқлаш;
бадиий кинематографнинг совет даври сиёсий-мафкуравий чегара ва 
тазйиқларига қарамай, миллий ўзликни излаш, илғор жаҳон киноси 
тажрибаларини татбиқ этиш имконини сақлаб қолганлигини далиллаш;
миллий бадиий кино санъатининг ўзига хос хусусиятлари тадрижий 
ривожини илк таркиб топиш босқичидан то ҳозирги давргача бўлган услубий 
трансформациялар кесимида тавсифлаш;
кинофильмларнинг типологик моделларига оид жиҳатларни “анъана 
ва инновациялар” муаммоси кесимида ўрганиш ва баҳолаш; 
бадиий кино санъатининг шаклланишидаги ижодий-услубий 
давомийлик жараёнларини таҳлил этиш; 
замонавий жамиятнинг ижтимоий-маданий ҳаётида бадиий кинонинг
ўрни ва аҳамиятини белгилаш;
кинематографе Центральной Азии в контексте формирования культурной идентичности в регионе. Автореф. 
дисс… док. М., 2010. 


10 
бадиий кино санъатида қаҳрамон образи эволюцияси ва 
трансформацияси жараёнларини илмий тадқиқ этиш; 
Ўзбекистон 
замонавий 
бадиий 
кинематографининг 
устувор 
ривожланиш тенденцияларини аниқлаш; 
миллий 
кинематографнинг 
бадиий-ифодавий 
хусусиятларини
замонавий киноижодкорларнинг салмоқли асарлари асосида таҳлил этиш; 
миллий кино санъати анъаналарининг тикланиши ва ривожланиши 
йўлидаги ташкилий-амалий муаммоларга танқидий ёндашиш ва уларнинг 
ечимига хизмат қилувчи тегишли тавсиялар ва таклифларни ишлаб чиқиш. 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling