Санъатшунослик институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/49
Sana24.12.2022
Hajmi0.8 Mb.
#1056693
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   49
Bog'liq
3. КАРИМОВА Н.Г. автореферат

Тадқиқот объектини Ўзбекистон бадиий киносининг ХХ асрнинг 
илк палласида “овозсиз кино” сифатида вужудга келган даврдан то бугунги 
кунга қадар бўлган ривожини тавсифловчи технологик, бадиий, ижтимоий-
маданий жараёнлар ташкил қилади. 
Тадқиқотнинг предметини ХХ–XXI аср бошида яратилган ўзбек 
бадиий фильмларининг мазмун-мундарижаси, услубий ва эстетик тадрижи, 
миллий кино мактаби генезиси, Ўзбекистон киносаноатининг ривожланиш 
жараёнлари ташкил этади.
Тадқиқот усуллари. Тадқиқотнинг назарий-методологик асосини 
замонавий киношуносликда мавжуд тарихий-маданий, таҳлилий, қиёсий-
типологик санъатшунослик усуллари билан бир қаторда Ўзбекистон бадиий 
кинематографини муҳим маданий-тарихий феномен сифатида баҳолаш 
имконини берувчи фанлараро ёндашув ташкил этади.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
Марказий Осиёда илк кино намойишлари ва суратга олиш ишлари,
илк кинофабрика ва миллий кино мактаби Ўзбекистон ҳудудида ташкил 
этилиб, минтақада бадиий кино санъатининг шаклланишига туртки бергани 
далилланган; 
кино санъатининг совет даври сиёсий-мафкуравий чегара ва 
тазйиқларига қарамай, миллий ўзликни излаш, илғор жаҳон киноси 
тажрибаларини татбиқ этиш имконини сақлаб қолгани далилланган; 
кинодраматургия, тасвирий ечим, профессионал кинорежиссуранинг
миллий кино ишлаб чиқаришга оид “муаллифлик фильми”, “мейнстрим”, 
“арт-мейнстрим”, “артхаус”, “оммавий кино” сингари типологик 
моделлари аниқланган; 
турли даврларда ўзбек бадиий кинематографида қаҳрамон образи 
“омма қаҳрамони”,“курашувчан қаҳрамон”,“давр қаҳрамони”,“оддий 
инсон” сингари типологик моделларида намоён бўлгани аниқланган; 
маълум тарихий босқичларда мелодрама, комедия, мусиқали комедия,
фольклор-этнографик жанрларга эҳтиёжнинг ортиб бориши ҳамда тарихий-
биографик, киносаргузашт, киноривоят, ишлаб чиқариш жанрлари инқирози 
сабаблари далилланган;
сўнгги йилларда мамлакатимизнинг ижтимоий тараққиётида давр 
талабига жавоб бера оладиган ғоявий-бадиий етук киноасарлар яратиш, 
кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, киносаноатни изчил ривожлантириш ва 


11 
унинг мукаммал моддий-техник базасини яратишга оид стратегик 
ислоҳотларнинг жамиятни демократик модернизациялаш ва маданий 
юксалтиришдаги аҳамияти очиб берилган. 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling