Санъатшунослик институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
3. КАРИМОВА Н.Г. автореферат
“Бадиий
экран ривожланиш жараёнининг даврлаштирилиши” деб номланган бўлимида олиб борилган таҳлиллар натижасида бадиий кино тараққиётининг, хусусан, Ўзбекистон бадиий кинематографияси ривожининг асосий босқичлари аниқланди. Ўзбекистон бадиий киноси ўзининг тарихи ҳамда шаклланиш босқичларига эга. Бу босқичларни қуйидагича белгилаш мумкин: Биринчи босқич, 1900 йил бошидан 1925 йил ўрталаригача бўлган давр бўлиб, бу Туркистон шаҳарларида янги маданий ҳодиса бўлган синематограф (кейинчалик кинематограф)нинг тарқалиши ҳамда ҳудудларда хусусий ишлаб чиқаришнинг ажралмас бўлагига айланган кинопрокат тизимининг инфраструктураси шаклланиши жараёни бўлди. Иккинчи босқич, 1920 йилнинг ўрталаридан 1980 йилларгача бўлган даврни ўз ичига олади ва унда Ўзбекистон киносаноатининг вужудга келиши, кинопрокатдаги мафкуравийлик, кино соҳасининг тўлиқ давлат назоратида бўлиши ҳамда миллий хусусиятларнинг таркиб топиши кузатилди. Бу даврда ўзбек миллий кино мактаби соцреализм ғоялари асосида шаклланди ва ривожланди. Учинчи босқич, 1990-2000 йилларда Ўзбекистоннинг мустақиллиги шароитида шаклланган миллий кинематография эстетикаси ва жамият тафаккурининг таркибан ўзгариш жараёни бўлди. Кинонинг янги поэтикаси, янги давр томошабинлари ҳамда хусусий студиялар вужудга келди. Ушбу босқичнинг ўзига хос хусусияти шундаки, фильмлардаги миллий ўзига хосликни топиш борасида турли услубиятларга (муаллифлик ҳамда томошавийликка) асосланган тамойиллардан фойдаланилди. Бу босқичларнинг ҳар бири ўзига хос тарихий хусусиятга ва ўрганиш методикасига эга. Улар бадиий кинонинг эстетик ҳамда тарихий-маданий ўзига хослигидан келиб чиқиб характерланади. Биринчи босқичда бадиий кино импорт маҳсулот сифатида намойиш қилинди ва тарқатилди. У ўз даври маданий муҳитини ифодаловчи тарихий-архив ёндашуви билан характерланади. Ўзимизнинг бадиий кинокартиналаримиз ёритилган кейинги босқичларда бадиий-танқидий баҳолаш, киношунослик таҳлиллари кўпайиб борди. Бадиий кинонинг Ўзбекистондаги бир асрга яқин тарихи аттракцион, кўнгилочар намойишлардан то маҳаллий режиссёрлар, актёрлар томонидан 16 суратга олинган дастлабки бадиий фильмларгача бўлган йўлни босиб ўтди. Туркистон ўлкасида кинематографнинг пайдо бўлиши ҳамда илк шаклланиш даври тарихини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Бу хусусият анъанавий мусулмон муҳитида янги европа типидаги маданиятнинг шаклланиш жараёнини ўрганишга қизиқиш уйғотади. ХХ аср мобайнида кинематограф миллий хусусиятлар асосида шаклланди. Ўзбекистон бадиий киноси ўзининг томошабинларини жалб қилиши ва сарфланган маблағни қоплаши жиҳатлари билан миллий кинематографнинг ҳужжатли ҳамда анимацион каби бошқа турларидан олдинлаб кетди, шунингдек, ўзига хос образли ҳамда жанрий хусусиятларни кашф этди. Услуб, моҳият ва дунёқараш билан боғлиқ эврилишлар кўп жиҳатдан ижтимоий-тарихий хусусиятларга боғлиқ, бироқ бунда тарихий жараёнларнинг ифодаланишидан кўра, экраннинг ижодий тили, турли вақт кесимларида бадиий кинонинг ривожланиш суръатлари ва томошабин эҳтиёжининг сабабларини аниқлаш ҳам муҳим ҳисобланади. Буларнинг барчаси мураккаб жараён бўлиб, у ўз даври ижтимоий- сиёсий жараёнлари ва қадриятларига асосланган ҳолда даврлаштиришни амалга оширишга имкон беради. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling