Санъатшунослик институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


“Туркистон ўлкасида кинематографнинг вужудга келишида


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/49
Sana24.12.2022
Hajmi0.8 Mb.
#1056693
TuriДиссертация
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   49
Bog'liq
3. КАРИМОВА Н.Г. автореферат

Туркистон ўлкасида кинематографнинг вужудга келишида 
ижтимоий-маданий шароит” деб номланган иккинчи боб уч бўлимдан 
ташкил топган бўлиб, унда кинематографиянинг ХХ аср бошларида 
Туркистон ўлкаси ва Бухоро амирлиги шаҳарларида кўнгилочар томоша, 
даромад манбаи ҳамда маърифий восита сифатидаги ёйилиши тадқиқ 
этилади.
Бобнинг “Туркистон ўлкасига кинематографнинг кириб келиши” 
бўлимида ўлкада пайдо бўлган биринчи кинотеатрлар хроникаси ёритилган. 
ХХ аср бошларида бизнинг ўлкамизга ҳам тараққий этган дунё қатори ишлаб 
чиқаришдаги ўзгаришлар, техник ўсиш, саноат ривожи ва шу билан боғлиқ 
ҳолда жадал урбанизация жараёнлари кириб келди. Янгиланишлар Чор 
Россиясининг мустамлакачилик сиёсати доирасида амалга оширилди. 
Мустамлака ҳудудлардаги ислоҳотлар хусусиятини ёритар экан, К.Пужоль 
қуйидагиларни қайд этганди“Энг аввал 1880 йили стратегик аҳамиятга эга 
бўлган транскаспий темир йўлининг қурилиши вақт ва масофа ўртасидаги 
муносабатни ўзгартира олган дастлабки технологик “портлаш” бўлди. 
Телеграф, велосипед, фотография, шаҳарни ёритувчи бошқа техника 
кашфиётлари эса Туркистон аҳолисининг кундалик ҳаётини ўзгартириб 
борди”
18
. Технологик янгиланишларнинг муҳим натижаларидан бири 
18
Пужоль К. Феномен модернизации: мусульманская устойчивость и адаптация при колониальном и 
советском режиме в Туркестане. Исламские ценности Центральной Азии: толерантность и гуманизм. 


17 
Туркистонда кинематографнинг пайдо бўлиши эди. Ушбу санъат тури 
тасвирий санъат ва театр қаторида маҳаллий аҳоли томонидан урф бўлган 
европа маданиятининг дастлабки турларидан бўлди. Тадқиқотчиларнинг 
маълумотларига кўра, Тошкентдаги биринчи киносеанс 1897 йилда намойиш 
этилган бўлиб, бу юқорида таъкидланганидек, ака-ука Люмьерларнинг 
Парижда ўзларининг илк фильм намойишларидан икки йилгина кейин 
амалга оширилган.
Кишиларнинг катта таассуротлари ҳам, реклама афишалари ҳам 1900 
йил бошларига қадар кинематографиянинг кенг оммалашишига ёрдам 
бермади. «Туркестанские ведомости», «Окраина», «Среднеазиатская жизнь»
каби газеталарнинг маълумотига кўра, 1907 йил бошига қадар намойишлар 
учун бинолар, турғун ҳолатлар каби тизимлилик мавжуд бўлмаган. Буни 
1900-1906 йиллар мобайнида Тошкентда бир неча боргина амалга оширилган 
сеанслар мисолида кўриш мумкин: 1900 йилнинг январ, февралида 2 та 
сеанс, 1903 йилнинг январида 1 та сеанс, 1904 йилнинг ноябрида 1 та сеанс 
ва 1906 йилнинг декабрида 1 та сеанс кўрсатилган. Англашилиб турганидек, 
уларнинг барчаси қишда, маълум жойлардагина – Ҳарбий кенгаш залида
(3 сеанс), шаҳар театрида (2 сеанс) ва билим юрти биносида намойиш 
этилган. 1910-1917 йилларда Тошкентда 15га яқин кинотеатр фаолият 
кўрсатган. Кўриниб турибдики, шаҳар аҳолиси ўртасида кинони 
оммалаштириш ташаббуси ўша пайтда генерал-губернаторлик пойтахти 
бўлган Тошкентда амалга оширилган. Қайд этиш керакки, Туркистон ўлкаси, 
хусусан, Тошкентда кинематограф цирк ҳамда ярмарка томошаларига 
рақобатчи сифатида вужудга келди. “Аттракцион кинолари” Том Ганнинг 
фикрига кўра
19
, “асар” сифатида ғоя етказувчи эмас, балки томоша 
кўрсатувчи, завқ берувчи кинолардир. Бу ерда кинотеатрнинг қатъий 
диққатни жалб этувчи маскан мақоми ўз аҳамиятини йўқотади. Кино 
ярмаркада намойиш этилувчи мюзик-холлар, водевиллар, иллюзион 
“мўъжизали шоу”лар воситасида томоша саноати замирида ривожланди. 
Кинонамойиш 
томошавийлиги, 
мислсизлиги, 
даҳшатлилиги 
ва 
мўъжизавийлиги билан аудиторияда ҳайрат уйғотиши керак эди. 
Аттракциондаги кинода ҳаракатдаги суратлар билан иллюзия ҳосил қилувчи 
бошқа аппаратлардан кўра анча сифатли намойишлар кўрсатилган. Қандай 
фильмлар кўрсатилиши эса, иккинчи даражали масала эди. “Ҳаракатланувчи 
тасвир” имкон қадар кўчма бўлиши; павильондаги хира ёруғликка қоришган 
Историко-философские и культурные аспекты / Материалы Международной научной конференции. - 
Ташкент, 2008. – СС. 35-36. 
19
Gunning T. The Cinema of Attraction: Early Film. Its Spectator, and the Avant-Garde 11 Early Cinema: Space, 
Frame. Narrative // Ed. T. Elsa esser. London: British Film Institute, 1990.-РP.56-62. 


18 
фонда амалга оширилувчи хатти-ҳаракатнинг фаоллигигина шаклларни аниқ 
кўриш имконини берган.1908 йилгача кинонамойишлар давомийлиги 15-30 
минутни ташкил этган бўлиб, биринчи фильм тасмаси ўн етти метр, яъни бир 
минутдан ҳам кам бўлган.
ХХ аср бошларида Тошкентдаги биринчи кинотеатр эгаси ва йирик 
намойишларни ташкил этувчилар Максимилиан Высокинский (Россиялик 
таниқли цирк арбоби), Х. Разматов, Н. И. Чариновлардир. Высокинский 
Фарғона, Қўқон каби бир қанча аҳоли турар жойларидаги кинотеатрлар 
ҳамда прокат ташкилоти филиалларининг эгаси эди. Россиялик йирик 
кинофабрика ҳамда прокат эгаси Григорий Либкен ҳам Тошкентда прокат 
ташкилоти филиалига эга бўлган.
Бу даврда кинематограф ва у билан боғлиқ бўлган ишлар – кино 
ишлаб чиқариш, уни намойиш қилиш ва тарқатиш; кинотеатрлар ташкил 
қилиш ва фаолиятини юргизиш кабилар унчалик ҳам фаҳрли иш 
ҳисобланмасди. Кино пайдо бўлган дастлабки ўн йилликда у шунчаки 
томоша сифатида қаралди ва унинг репертуари ҳам “париж жанрлари” деб 
ном олган енгил-елпи номерлар ҳамда муҳаббат воқеаларидан иборат бўлди. 
Бироқ кинематографиянинг кейинги тараққиёти унинг ижтимоий 
функцияларини ошириб борди ва жамият ҳаётидаги маълум вазифаларини 
шакллантирди. 
Бобнинг “Дастлабки кино намойишлари ва кинотеатрлар” 
бўлимида Тошкент, Самарқанд, Бухоро шаҳарларида амалга оширилган илк 
кино намойишлар архив манбаларига асосан таҳлил қилинган. 1868 йилда 
Туркистон генерал-губернаторлиги пойтахтига айланган Самарқанд шаҳрида 
ХХ асрнинг дастлабки ўн йиллигида ташкил этилган кинонамойишлар 
ҳақида маълумотлар келтирилган. Янги Самарқанднинг шаҳарсозлик режаси 
уч асосий йўналиш – Тошкент, Каттақўрғон кўчалари ва шаҳарнинг эски 
ҳамда янги қисмини ажратиб турувчи Абрамов бульваридан иборат эди. 
Шаҳар кўчалари бир-бирига кўндаланг жойлашган бўлиб, кўчанинг бош 
қисмлари ўзаро бирлашганди. Улар орасида Кауфман (ҳозирги Мустақиллик) 
кўчаси янги Самарқанднинг бош кўчаси ҳисобланган. Бу ерда нуфузли савдо 
уйлари, турли фирмаларнинг конторалари, ресторанлар, меҳмонхоналар, 
шунингдек, аҳоли уйлари мавжуд эди. Айнан мана шу қурилишлар бу 
ерларда кинотеатрлар вужудга келишига замин яратди. Улардан энг машҳури 
Кауфман кўчасида жойлашган эди. Кинотеатрларнинг фаолият хусусиятлари, 
маъмурий тартиби ва эгалари ҳақида гувоҳлик берувчи ҳужжатлар сақланиб 
қолган.
Тарихий 
ҳужжатларнинг 
гувоҳлик 
беришича, 
Бухорода 
кинематографиянинг кенг оммалашиши 1910 йилларнинг бошларига бориб 


19 
тақалади. Бу бевосита Россия Императорлик сиёсий агентлиги (бошқача 
айтганда Россиянинг Бухоро амирлигидаги элчихонаси)дан ёзма рухсат олиб 
очилган кинотеатр фаолияти билан боғлиқ эди.
Россиянинг минтақадаги доимий вакиллиги ташкил этилишини сўраб 
Туркистондаги рус амалдорлари бир неча бор мурожаат қилишади ва ниҳоят, 
1886 йилнинг 1-январида Чор ҳукумати Бухорода Россия Императорлик 
сиёсий агентлигини ташкил этишни тасдиқлайди. Мақоми жиҳатидан 
элчихонадан паст, бош консулликдан юқори турувчи бу агентлик одатда 
эркин, мустақил давлатларда фаолият олиб борарди. Сиёсий агентлик 
фаолияти фақатгина дипломатик алоқалар билангина чекланиб қолмай, у 
шунингдек, Бухоронинг ижтимоий ва маданий ҳаётида олиб борилган 
ислоҳотларда муҳим рол ўйнаб келган.
Гарчи мавқеига кўра, мафкура тарғиботчиси сифатида белгиланишига 
қарамай, кинематографга ишлаб чиқаришнинг бошқа турлари қатори 
тижорат нуқтаи назаридан қараларди. Масалан, ибодатлар ва исломий 
байрамлар вақтида фильмлар намойишига рухсат берилмас эди. Қизиқарли 
тарихий материаллардан бири россияликларнинг Бухоро шаҳарларида 
кинотеатрлар очишни сўраб амирликка қилган мурожаати бўлиб, унга 
Бухоро ҳукумати Россия Императорлик сиёсий агентлиги орқали жавоб 
берган.
Бухорода 
синематографни 
ташкил 
этишга 
оид 
дастлабки 
ҳужжатлардан бири сифатида 1912 йилнинг 18 январида 1245-рақами билан 
қайд этилган мактубни кўриш мумкин. У Бухородаги сиёсий агент 
томонидан Тошкент шаҳрининг руслар қисмидаги полиция нозирига 
йўлланган бўлиб, унда Тошкентдаги жаноб Макс ҳақида ва унга Бухоро 
ҳукумати томонидан “мартда бўладиган сайл вақтида Бухоро шаҳрида 
синематограф ташкил этиш” ҳуқуқи берилгани тўғрисида эслатилган эди. 
Бухородаги 
кинонамойишлар 
ҳақидаги 
материалларда 
кўрсатилишича, 1910-1916 йилларда Туркистон ўлкасининг бошқа 
шаҳарларида ҳам кинематографиянинг оммалашиши кўнгилочар, аттракцион 
кўринишида амалга ошган. Бу унинг маҳаллий аҳолининг анъанавий томоша 
муҳитига мослашишида қўл келди. ХХ асрнинг ўнинчи-ўн бешинчи 
йилларида Туркистон ўлкаси ва Бухоро хонлигида кинематографиянинг 
оммалашиши ва Россия маданиятининг тарқалишига оид архив материаллари 
ҳали-ҳануз ўрганилгани йўқ. Улар билан илк танишув кўрсатадики, жараён 
анча мураккаб бўлиб, кинематографчилар олдида тижорий масалалар билан 
бирга маърифий ва тарғиботчилик мақсадлари ҳам турарди.


20 
Кинематография Россия маданий сиёсатининг минтақадаги муҳим 
тармоғи ҳисобланиб, ҳукумат ва бошқарув хизматларининг алоҳида диққат-
эътиборида бўлиб келган.
Кинематография Совет даврида ривожланган бўлишига қарамай, 
унинг кенг ёйилиши ундан олдинроқ содир бўлгани борасида бобда 
атрофлича маълумот берилади. Ўлканинг энг йирик шаҳарлари – Бухоро, 
Тошкент, Самарқанд кабиларда советлар ҳукмронлиги ўрнатилган илк 
кезларда шаҳарларнинг европа миллатига мансуб аҳоли яшайдиган 
қисмидаги каби туб аҳоли яшовчи қисмида ҳам кинонамойишлар аллақачон 
одат тусига айланганди. 
Туркистон 
шаҳарларидаги 
илк 
кинонамойишларнинг 
ташаббускорлари асосан маърифий, мафкура тарғиботи билан боғлиқ 
ҳужжатли фильмларни кўрсатишса-да, барибир улар репертуарининг асосий 
қисми тижорат ҳамда кўнгилочар характердаги фильмларни ташкил этарди. 
Тошкент, янги Бухоро аҳолисининг рус миллатига мансуб томошабинлари 
орасида мелодрамалар, тарихий драмалар ҳамда триллерларни томоша 
қилиш оммалашганди.
Шу тариқа, ХХ асрнинг дастлабки ўн-ўн беш йилида 
кинематографиянинг ёйилиши Туркистоннинг Тошкент, Бухоро, Самарқанд 
каби илғор шаҳарларида Россиянинг бошқа шаҳар ва ҳудудлари билан 
деярли муқобил равишда фаол ривожланиб борди. 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling