Санъатшунослик институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Тадқиқотнинг амалий натижалари


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/49
Sana24.12.2022
Hajmi0.8 Mb.
#1056693
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   49
Bog'liq
3. КАРИМОВА Н.Г. автореферат

Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: 
Ўзбекистон 
бадиий 
кинематографининг 
шаклланиши 
ва 
тараққиётининг турли босқичларида воқеа бўлган илғор ижодий тажриба ва 
тенденцияларни замонавий киножараёнга татбиқ этиш ва миллий киносаноат 
тизимини ташкил этишни янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва 
тавсиялар ишлаб чиқилган. 
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Жаҳон санъатшунослиги 
ва маданиятшунослигининг синалган методлари ва назарий ёндашувлари 
қўлланилганлиги, фото-кино архив ва ҳужжатлар архиви намуналаридан 
фойдаланилганлиги ва ишлаб чиқилган хулоса, таклифлар амалиётга жорий 
қилиниб, тегишли ташкилот ва муассасалар томонидан олинган 
натижаларнинг расмий тасдиқланиши билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот 
натижаларининг илмий аҳамияти хулоса ва натижаларни асослашда 
фанлараро, мажмуавий, тарихий-маданиятшунослик, санъатшунослик ва 
қиёсий-типологик ёндашувларни қўллаган ҳолда Ўзбекистон бадиий кино 
санъатининг ХX асрдан XXI аср бошигача бўлган ривожланиш тарихи илмий 
асослаб берилганлиги билан аҳамиятли. 
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ундаги маълумот ва 
хулосалар Ўзбекистон бадиий кино санъати бўйича олиб бориладиган 
истиқболдаги 
тадқиқотларда 
қўл 
келиши, 
ундаги 
методологик 
ёндашувлардан экран санъатининг бошқа турларини ўрганишда кенг 
қўлланилиши мумкинлиги билан характерланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
 
ХХ-XXI аср боши 
Ўзбекистон бадиий кинематографининг шаклланиши ва тараққиёти бўйича 
олинган натижалар асосида: 
миллий кинематографнинг тадрижий ривожига оид илмий 
хулосалардан Ф1-ФА-0-10304 (ФА-Ф1-Г032) рақамли “Марказий Осиё 
санъатида тарихий давомийлик: бадиий мактаблар, услублар ва 
технологиялар (қадимги даврлардан бугунги кунгача)” фундаментал 
лойиҳасининг “Томоша санъатлари” қисмини ёзишда фойдаланилган 
(Ўзбекистон Фанлар академиясининг 2019 йил 11 мартдаги 311255-1239-сон 
маълумотномаси). Натижада XIX–XX аср бошларига оид Ўзбекистон 
бадиий кинематографининг ўзига хос хусусиятлари ва жиҳатларини кенг 
кўламда ёритиш ва маълумотлар базасини шакллантиришга имкон берган
миллий кинематографнинг ўзига хос бадиий хусусиятлари бўйича 
олинган илмий натижалардан Ўзбекистон Бадиий академияси тизимида кино 
санъатига оид ўтказилган бадиий кўргазмалар илмий концепциясини 
тайёрлашда ҳамда VIII Тошкент халқаро замонавий санъат биенналеси 
медиа-лойиҳаларидан бирини самарали ташкил этишда фойдаланилган 
(Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2019 йил 14 мартдаги 03-09/56-432-сон 


12 
маълумотномаси). Илмий натижалар миллий кино санъати анъаналарини 
ривожлантиришга ва кенг тарғиб этишга хизмат қилган; 
Марказий Осиёда илк кино асарлар яратувчи марказ сифатида ташкил 
топиб, ўзида ҳам анъанавий маданий мерос қатламини, ҳам жаҳон 
кинематографининг илғор тенденцияларини мужассам этган миллий 
киносаноатнинг мамлакат ижтимоий-маданий ҳаётидаги ўрни, кино 
санъатида миллий ва маданий ранг-барангликнинг акс этишига оид хулоса ва 
тавсиялардан ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан олиб 
борилган “Ўзбекистон киносаноатининг ҳозирги ҳолатига оид таҳлил (2007–
2017)” мавзусидаги аналитик тадқиқотида фойдаланилган (ЮНЕСКОнинг 
Ўзбекистондаги ваколатхонасининг 2019 йил 4 февралдаги СМ-FU-TAS-
2019-001410-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши 
Ўзбекистон кино санъатига оид халқаро тадқиқотларнинг самарадорлигини 
оширган, хорижий экспертларга мамлакатимизда соҳага оид олиб 
борилаётган жадал ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тушунтиришда ва кино 
санъатини халқаро миқёсда кенг тарғиб қилишда муҳим ўрин тутган; 
ўзбек 
“овозсиз 
киноси”нинг 
шаклланишига 
улкан 
ҳисса 
қўшган миллий киноижодкорларнинг илк авлоди тавсифи, миллий кино 
мактабининг 
хусусиятлари 
таҳлилига 
оид 
илмий 
хулосалардан 
Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида “Кинолекторий” 
маърифий 
медиа-лойиҳасининг 
илмий 
концепциясини 
тузишда 
фойдаланилган (Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг 2019 йил 
13 мартдаги SCE-36/19-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан 
фойдаланиш ёш томошабинларнинг маънавий олами ва эстетик диди 
шаклланишига хизмат қилиб, қатор халқаро фестиваллар доирасида 
Ўзбекистон миллий кинематографини тарғиб этишга имкон берган; 
ўзбек муаллифлик фильмларида акс этиши, “оммавий” ва “элитар” 
кино асарларнинг ижтимоий-эстетик функциялари, экран асарларида эстетик 
ҳамда бадиий идеални шакллантиришга оид таклиф ва тавсиялардан 
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Кинотеатр” телеканалининг 
“Кинотаҳлил” ва “Kinohouse” кўрсатувлари сценарийларини тайёрлашда 
ҳамда миллий кино санъатимизнинг тарихи ва ҳозирги ҳолатига оид 
муаммоларни
ёритишда 
фойдаланилган 
(Ўзбекистон 
Миллий 
телерадиокомпаниясининг 
2019 
йил 

февралдаги 
08-14-43-сон 
маълумотномаси). Натижада миллий кино санъатининг тарихи ва ҳозирги 
ҳолатига оид фикрларни томошабинларга тўлақонли тарзда етказиб бериш 
имконияти берилган. 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling