Санъатшунослик институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/49
Sana24.12.2022
Hajmi0.8 Mb.
#1056693
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
3. КАРИМОВА Н.Г. автореферат

Тадқиқотнинг 
республика 
фан 
ва 
технологиялар 
ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот
республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. “Демократик ва 
ҳуқуқий жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантириш
инновацион иқтисодиётни шакллантириш” устувор йўналишига мувофиқ 
бажарилган. 
Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий-тадқиқотлар 
шарҳи.
3
Кино санъати тараққиёти ва миллий кинематографияларнинг ўзига 
хос ривожланиш тамойилларига оид илмий изланишлар жаҳоннинг етакчи 
илмий марказлари ва олий таълим муассасалари, жумладан, University of San 
Francisco (АҚШ), University of Cambridge (Англия), Film and Television 
Institute in Potsdam (Германия), University of Sorbonne (Франция), Kioto 
University (Япония), Seoul of National University (Жанубий Корея), Россия 
Фанлар академияси ҳузуридаги Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти, 
Россия маданиятшунослик институтида, Т. Жургенов номидаги Қозоғистон 
миллий маданият академиясида олиб борилмоқда.
Бадиий кино санъатининг шаклланиши ва тараққиётига оид жаҳонда 
олиб борилган тадқиқотлар натижасида қатор, жумладан, қуйидаги илмий 
натижалар олинган: бадиий кинонинг ижтимоий-маданий функциялари, 
кинотаҳлил ва тавсифнинг интертекстуаллик тамойиллари татбиқ этилган, 
ижодкорлар авлодларининг янгиланишига асосланган даврлаштириш 
спецификаси аниқланган (University of Sorbonne, Франция); бадиий 
фильмнинг таҳлили ва талқинига фильм яратилган давр сиёсий-ижтимоий 
тамойиллари ва муаллифнинг бадиий концепцияси нуқтаи назаридан 
ёндашиш зарурати далилланган (University of Cambridge, Буюк Британия); 
3
www.wmin.ac. /uk., http://www.newrik. /ru., http://www.filmuniversitaet.de/en/university.html, http://sorbonne-
universite. /fr/en,  
http://cam.ac. 
/uk., 
http://www.kyoto-u.ac. 
/jp/en., 
http://www.snu.ac. 
/kr., 
http://www.vgik.info/ru., 
http://www.kaznai. /kz. 



миллий кино санъатининг шаклланишини ўрганишда адабиёт, фольклор, 
миллий маданиятнинг устувор аҳамияти, кино санъатининг театр, тасвирий 
санъат, меъморчилик ва бошқа санъатлар билан яхлит тизимни ташкил 
этиши асосланган (НИИК, ВГИК, Россия Федерацияси); бадиий кинонинг 
жанр-услубий кўринишлари ва муаллифлик фильмларининг ижтимоий 
ҳимоясига оид махсус тадқиқотлар амалга оширилиб, унинг ижтимоий-
социологик жиҳатлари илмий асосланган (University of San Francisco, АҚШ). 
Дунёда бадиий кинематографнинг шаклланиши ва ривожланиш 
жараёнлари бўйича қуйидаги устувор йўналишларда тадқиқотлар олиб 
борилмоқда: 
кинематографнинг 
тарбиявий, 
маърифий, 
интегратив 
функциялари ва уларнинг жамиятни модернизациялашдаги ўрни; бадиий 
кино миллий ва маданий идентикликни шакллантирувчи омил сифатида; 
турли давр бадиий фильм қаҳрамонларининг ижтимоий фикрни, бадиий 
дидни шакллантирувчи, ахлоқий-эстетик устуворликни таъминлашдаги ўрни; 
ёш авлодни миллий қадрият ҳамда анъаналар руҳида тарбиялашда кино 
санъатининг ўрнини янада мустаҳкамлаш. 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling