Санъатшунослик институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
“Дастлабки бадиий фильмнинг яратилиши: “Бухкино””
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
3. КАРИМОВА Н.Г. автореферат
“Дастлабки бадиий фильмнинг яратилиши: “Бухкино”” бўлимида
миллий кино санъати шаклланишининг сарҳадлари очиб берилган. 1920- йиллар ўртаси Ўзбекистонда миллий кино ишлаб чиқариш юзага келиши учун зарурий техник база ва етарли миллий кинематографик кадрлар йўқ эди. Ёрдам ва номдор кино ишлаб чиқариш марказлари билан ҳамкорлик юритиш 24 зарур эди. Юзага келган вазиятни ҳисобга олиб, Бухоро Халқ Совет Республикаси Ҳукумати 1924 йил 13 февраль хусусий кино ишлаб чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади ва ёрдам сўраб Россия кино ташкилотларига мурожаат этади. БХСРнинг Севзапкино билан ўзаро амалий алоқалар ўрнатишдаги биринчи одими 1924 йил февралида – Ленинграддаги Севзапкино дирекциясига бориши чоғида элчи Юсуфзода томонидан амалга оширилди. 1924 йил 12 апрель БХСР Ҳукумати Ленинград кино ташкилоти “Севзапкино” билан шартнома тузди 20 . Мазкур шартнома асосида “Бухкино” рус-ўзбек киноширкати ташкил этилди. “Бухкино” ўша пайтдаёқ “Пролеткино” билан ҳам ўзаро ҳамкорлик қилишни бошлади ҳамда ўзбеклар турмушидан олинган илк ҳужжатли (тарғибот, маданий фильмлар) ва бадиий фильмлар яратиш бўйича ишлар авж олди. Айни вақтда сценарий асослари маориф нозирлиги томонидан тасдиқланган “Ажал минораси”, “Гули Сариқ” фильмларини суратга олиш бўйича тайёргарлик ишлари бошланди. “Бухкино” ширкати олдида турган асосий муаммо маблағ танқислиги билан боғлиқ эди. Ширкат иштирокчиларининг улушлари асосан кинодастурлар ва киноашёларни ташкил этганди. Бинобарин, киноижодкорларнинг саъй-ҳаракатлари билан ярим йил оралиғида “Ўрта Осиё бўйлаб” ва “Бухоро маданий тикланиш йўлида” хроникал фильмлари ва “Москвадаги Бухоро маориф уйи”, “Бешинчи Бухоро қурултойи”, “Биринчи Ўзбекистон қурултойи” сингари бир неча хроникал сюжетлар тасвирга олинди. 1924-1925 йилларда “Ажал минораси” фильмининг суратга олиш ишлари амалга оширилди. Фильмнинг илк намойиши 1925 йилнинг 8 декабрида Бухорода бўлиб ўтди. Фильмни советлар цензураси мафкуравий саёз, енгил-елпи сюжетларга асосланган асар сифатида аёвсиз танқид остига олсада, “Ажал минораси” кўплаб давлатларда намойиш этилди. Хусусан, Германия, Венгрия, Руминия ва Жанубий Америка мамлакатларида “Ҳарам асираси” сарлавҳаси остида намойиш этилди. 21 “Бухкино” ширкати фаолияти узоқ вақт давом этмаган бўлса-да, Марказий Осиёда тамал топган илк киноташкилот сифатида кино санъати тарихида муҳрланиб қолди. Ширкат томонидан яратилган киноматериалларда минтақанинг турли ҳудудларига оид тарихий воқеалар, Ўзбекистоннинг меъморий обидалари, фольклор ижодиёти ва амалий санъати ўз аксини топди. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling