Санъатшунослик институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


“Марказий Осиёда илк кино ишлаб чиқариш маркази: “Шарқ


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/49
Sana24.12.2022
Hajmi0.8 Mb.
#1056693
TuriДиссертация
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   49
Bog'liq
3. КАРИМОВА Н.Г. автореферат

Марказий Осиёда илк кино ишлаб чиқариш маркази: “Шарқ 
юлдузи” бўлимида минтақада илк кинофабрика ва миллий кино мактаби 
20
Братолюбов С. К. На заре советской кинематографии (из истории кино организаций Петрограда–
Ленинграда 1918-1925 годов). - Л., 1976. 
21
Кино-газета. – 6 апреля 1926 года. - С.2. 


25 
Ўзбекистон ҳудудида ташкил этилиб, минтақада бадиий кино санъатининг 
шаклланишига туртки бергани далилланган. 
Марказий давлат органлари миллий республикалардаги кинематограф 
ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватласа-да, мафкуравий жиҳатдан 
жойларда хусусий миллий кино санъатининг ривожланишига чиндан 
қизиқиш билдирмаган. Совет мамлакатининг барча халқлари учун умум кино 
санъати шиори фаол бўрттирилди. Мазкур санъат “мазмунан социолистик ва 
шаклан миллий” бўлиши керак эди. Ушбу ислоҳотлар жараёнида шахсий 
кино ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш бўйича Ўзбекистонда чора-
тадбирлар 
қабул 
қилинади. 
Таъкидлаш 
жоизки, 
Ўзбекистон 
кинематографининг шаклланиш жараёни ўзининг дастлабки босқичидаёқ 
миллий драматургия ва профессионал театрдан ажратиб қўйилди. Агар театр 
соҳасида аллақачон кадрлар шаклланиб улгурган бўлса, бу борада кино 
ишлаб чиқариш ишларини ташкиллаштириш анчайин мураккаб кечди.
1925 йил мартида Халқ Маориф Қўмитаси “Ўзбекдавкино” ўзбек 
давлат фото-кино корхонаси тўғрисидаги Қонунни тасдиқлади. У миллий 
материаллар асосида бадиий фильмлар ишлаб чиқариш, фильмлар прокати ва 
кино тармоғи ривожланишини амалга ошириши керак эди. Маҳаллий кино 
ишлаб чиқаришга асосан совет мафкурасини тарғибот-ташвиқот қилувчи 
восита сифатида қаралган. Тошкентда, Шайхонтоҳурдаги Бегларбеги 
мадрасаси биносида “Шарқ Юлдузи” кинофабрикаси очилди (1936 йилдан – 
“Ўзбекфильм”, 1941 йилда Тошкент бадиий фильмлар киностудияси 
сифатида қайта номланди, 1958 йилдан яна “Ўзбекфильм” номини олди).
Ишлаб чиқариш киноплатформасини ташкиллаштириш кино 
санъатининг кенг оммалашуви билан бирга давом этди. Масалан, 
Тошкентдаги “Турон” кинотеатри маъмурияти ўзбек аёлларининг 
намойишларга бепул тушишлари тўғрисида қарор қабул қилди.
1925 йил августидан “Ўзбекгоскино” маҳкамаси мустақил ишлаб 
чиқаришга киришди. Ишлаб чиқариш мавзусида бир нечта буюртма 
фильмларни суратга олиш белгиланди. Айни пайтда, бадиий фильмлар 
бўйича келиб тушган сценарийлар устида ишлар олиб борилди, янги 
сценарийларни қабул қилиш ҳақида эълон берилди. Кино-лабораторияни 
кенгайтириш ишлари юритилди. “Мусулмонлар ва европаликлар орасидан 
актёр кадрлар” танлаб олинди
22

Киностудия фаолиятида кўп ўтмай икки йўналиш ажралиб чиқди: 
олдингидек шарқона экзотикага қурилган фильмлар ва эскилик сарқити 
билан курашувчи тарғибот картиналари. Биринчи йўналишдагилар 
22
Правда Востока, 12 июля 1926 года. 


26 
танқидчилар томонидан кескин қаршиликка учраса-да, томошабинлар 
орасида муваффақият қозонишда давом этарди. Бу ҳолат мазкур 
картиналарнинг инқилобгача стажга эга тажрибали “кассабоп” режиссёрлар: 
Вячеслав Висковский (“Ажал минораси”, 1925), Олег Фрелих (“Ёпиқ 
фургон”, 1928; “Мохов”, 1928; “Эшон қизи”, 1931), Чеслав Сабинский 
(“Сўнгги бек”, 1930) томонидан суратга олингани билан изоҳланар эди. 
“Мусулмон қизи” (реж. Д.Бассалиго, 1925), “Чодра” (реж. М.Авербах, 1927), 
“Иккинчи хотин” (реж. М.Доронин, 1927) сингари тарғибот фильмлари гарчи 
ўзида “шарқона экзотика” сифатларини жамласа-да, уларда ижтимоий 
интонация – хотин-қизларни озод қилиш ва диний хурофотлардан ҳоли этиш, 
кейинроқ эса саноатлаштириш ва коллективлаштириш учун кураш яққол 
кўриниб турарди.
Кино ишлаб чиқариш эндигина бошланган пайтлар Ўзбекистонда 
фаолият юритган аксарият кинематографчилар мусофир ёки “сургундаги”, 
яъни нимаси биландир Россия кино фабрика раҳбарларига ёқмаган кишилар 
эди. Шу тариқа, 1920-йиллар ўрталари “Шарқ Юлдузи” студиясида турли 
сабабларга кўра Ўзбекистонга келиб қолган режиссёрлар – В.Висковский, 
М.Доронин, Д.Бассалиго, В.Щербаков, К.Гертель, А.Усольцев, А.Кордюм, 
операторлар В.Добржанский, Ф.Вериго-Даровский, А.Дорн, А.Гинзбург, 
Г.Зельманович, Б.Франциссон, А.Булинский, рассомлар Б.Челли, П.Бетаки ва 
бошқалар турли даврларда фаолият олиб борди. Масалан, биринчи ўзбек 
овозли фильми “Қасам” (1937) Россия кинематографининг энг тажрибали 
операторларидан бири – Василий Симбирцев томонидан суратга олинган. 
“Ажал минораси” (1925), “Сўнгги бек” (1930) фильмларининг оператори 
Ф.Вериго-Даровский 1913 йилдаёқ ўлкамизда бўлиб, француз кино фирмаси 
“Пате” буюртмаси билан “Моховлар учун Туркистондаги лепрозорийлар” 
фильмини ишлаган. Улар орасида Михаил Авербах ва Николай Кладо 
сингари кино ўқув даргоҳларининг ёш битирувчилари ҳам бор эди. Баъзида 
режиссёрнинг ўзига хос услуби янги заминни кўргач, ғоят фавқулодда 
натижаларни берарди. Миллий кино ишлаб чиқаришнинг юзага келиши ва 
ёш кинематографчиларни ўқитишда малакали режиссёр, оператор ва 
актёрлар салмоқли ўрин тутди. Бироқ ижод йўлларида Европа анъаналарини 
сақлаб қолишди. Улар ўз ишларида ўзбек томошабинларининг эмас, балки 
тамоман Европа ва Россия кенг оммасининг дидини ҳисобга олишар эди. 
Кўпгина картиналар улкан кассабоп муваффақият қозонган эди, лекин бу 
муваффақият мазмун чуқурлиги ва бадиият қиммати билан эмас, балки 
“Ажал минораси”, “Мохов ” фильмларидагидек қизиқарли экзотик интригага 
эгалиги ёки кенг омма учун яхши таниш бўлмаган “шарқ мавзуси” 
(“Иккинчи хотин”, “Авлиё қизи” ва б.) ўз манфаати йўлида ишлатилгани 


27 
билан ўлчанган. Шубҳасиз, уларнинг кўпчилиги миллий ижодкор кадрларни 
ўқитиб, уларга рус кино ишлаб чиқариш тажрибаси ва маданиятини улашиб, 
маданий алоқалар юзага келиши учун ёрдамлашгани ҳолда, ёш ўзбек 
кинематографияси шаклланишида фаол кўмаклашди.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling