САНОАТ БИНОЛАРИ ПОЙДЕВОРЛАРИ ВА ПОЙДЕВОР ТЎСИНЛАРИ. - САНОАТ БИНОЛАРИ ПОЙДЕВОРЛАРИ ВА ПОЙДЕВОР ТЎСИНЛАРИ.
- Саноат биноларида пойдеворларини ўрнатиш учун меҳнат талаблик бинога сарфланадиган умумий меҳнатни 6-8 % ни ташкил қилади, темирбетон сарфи эса умумий ҳисобдан 20 % гача етади. Шундан кўриниб турибдики, пойдеворларнинг тури ва формасини танлаш бино умумий нархини туширишга олиб келиши мумкин (1- расм).
- Пойдеворларни ўрнатиш икки хил: йиғма ва қуйма усулда амалга оширилади.
- Ҳозирги кунларда йирик ўлчамли пойдеворларни қуришдаги меҳнат талаблик катта бўлишига қарамай қуйма усулда олиб борилади.
- Агарда замин грунти ўта чўкувчан ва унга катта динамик кучлар таъсир этадиган бўлса ва булардан ташқари зилзила таъсири ҳам кузатиладиган жойларда лентасимон пойдеворларини қўллаш фойдали ҳисобланади.
- Амалиётда бир, икки ва кўп блокли йиғма пойдеворлар ишлатилади.
- Уларнинг қалинлиги 100 мм дан кам бўлмаган қумли ёки бетонли асосга ўрнатилади.
- Пойдеворларда пирамида шаклида бўлган “стакан” кўринишидаги чуқурлар бўлиб, уларга устунлар ўрнатилиши кўзда тутилган (1-расм).
- “Стакан” чуқурлиги 0,8; 0,9; ва 1,25 м поғоналар баландлиги эса 0,3 ва 0,45 м тенг қилиб қабул қилинган.
1-расм. Саноат биноларининг пойдеворларини турлари: а- қуйма; б-йиғма тузилган; в-қозиқли; г-йиғма қовурғали; д-йиғма ковакли; е-устун ости “тўнкасимон” қисми бўлган 1 - ростверк; 2 - қозиқ. 2 - расм. Темирбетон устунларнинг пойдевор билан туташган жойлари а,б - тирқишлари бетон билан тўлдирилган ; в,г - учлари чиқарилган арматуралар ёрдамида; д - анкер болтлари ёрдамида туташтирилган ; 1 - бетон; 2 - арматура; 3- пўлат прокладка; 4-пўлат труба; 5-пўлат плита; 6-анкер. Пойдевроларнинг катта кичиклиги ва ер сатҳидан чуқурлиги ҳисоблаб топилиб, улар устунлардан тушадиган юк ва асос грунти ҳусусиятига боғлиқ бўлади. - Пойдевроларнинг катта кичиклиги ва ер сатҳидан чуқурлиги ҳисоблаб топилиб, улар устунлардан тушадиган юк ва асос грунти ҳусусиятига боғлиқ бўлади.
- Бир блокли пойдевор кўп блокли пойдеворга нисбатан ашё варфи бўйича тежамли бўлиб, монтаж ишлари енгил ҳисобланса, уни ишлатиш чегараси чеклангандир.
- Саноат биноларининг ҳарактерли томонлардан бири пойдеворлари битта бинода ҳар хил чуқурликда жойлашган бўлишидадир. Бундай пойдеворларни конструктив ечимлари ҳамда устунларни уларга таяниши бир неча вариантларда бўлиши мумкин:
- пойдеворларни баландликлари бир хил қабул қилиниб, устунлар баландликлари бир хил;
- пойдеворлар баландлиги бир хил, устунлар баландлиги бир хил;
- пойдеворлари пасти баланд қилиб қўйилган жойларда маҳсус вставка ва устунлар ости элементлари қўлланиб устунлари баландлиги эса бир хил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |