Устунлар пасти-баландлиги турларини камайтириш мақсадида пойдевор тепа сатҳини, пойдеворини чуқурлигидан қатъий назар, цех поли сатҳи 0,15 м чуқурликда олинади, яъни пойдевор тепа сатҳи ер сатҳи билан баробарлаштирилган бўлади (3-расм). Бунда устунларни монтаж қилишни ҳандақлар тупроқ билан тўлдирилиб ва пол остини тайёрлаш ишлари тугаллангач ҳамда ер ости коммуникацияларини ўтказиб бўлингач (нол цикл ишлари тугаллангач) олиб борилади. - Устунлар пасти-баландлиги турларини камайтириш мақсадида пойдевор тепа сатҳини, пойдеворини чуқурлигидан қатъий назар, цех поли сатҳи 0,15 м чуқурликда олинади, яъни пойдевор тепа сатҳи ер сатҳи билан баробарлаштирилган бўлади (3-расм). Бунда устунларни монтаж қилишни ҳандақлар тупроқ билан тўлдирилиб ва пол остини тайёрлаш ишлари тугаллангач ҳамда ер ости коммуникацияларини ўтказиб бўлингач (нол цикл ишлари тугаллангач) олиб борилади.
- Пойдеворлари жуда чуқур ўрнатиладиган ҳолларда уларни остига “банкет”лар ўрнатилиб, улар устидан маҳкамланади.
- Кейинги пайтларда саноат пойдеворларини техник-иқтисодий асосланган қозиқли пойдеворларидан қилинмоқда. Қуйма пойдеворларни қўллаш натижасида ер ишлари, бетон ишлари ҳажмини 30-40 % қисқартириш, нархини эса тахминан 50 % га ва қурилиш ишларини тезлигини 1,5-1,7 маротаба оширишга имкон беради.
ПОЙДЕВОР ТЎСИНИ. Каркасларнинг алоҳида турувчи пойдеворларига ички ва ташқи девор конструкцияларини ўрнатишда уларнинг токчаларига ўрнатилган пойдевор тўсинларидан фойдаланилади (3 - расм).
3-расм. Чекка қатор устун ости пойдеворлари деталлари: а – пойдевор тўсини турлари; б, в – деталлар. Қум; чақиқ тошли тўкма; асфальт ёки темирбетон устунчалари; пойдевор тўсини.
Пойдевор тўсинларини узунлиги устунлар қадамига кўра 5,95:4,75:5,05:4,45 ва 4,03м баландлиги 450мм га тенг бўлади, бунда тўсин тепа қисмини эни 200:260:300:400 ва 600мм бўлиши мумкин. - Пойдевор тўсинларини узунлиги устунлар қадамига кўра 5,95:4,75:5,05:4,45 ва 4,03м баландлиги 450мм га тенг бўлади, бунда тўсин тепа қисмини эни 200:260:300:400 ва 600мм бўлиши мумкин.
- Устунлар оралиғи 12м., бўлган ҳол учун эса тўсин узунлиги 10700мм баландлиги 400 ёки 600мм тепа қисми эни 300, 400мм ва остки қисми эни 240мм га тенг бўлади (3-расм).
- Ташқи девори остидан қўйиладиган пойдевор тўсинлари ички қиррасини устунларини ташқи сирти тўғрилаб ўрнатилган, ички деворларда эса тўсинлар устун ўртаси бўйича қўйилади.
- Транспортдан тушадиган юкни кўтаришга мўлжалланмагани учун дарвоза ўрни остига бундай тўсинлар ўрнатилмайди.
- Одатда пойдевор тўсинлари плитаси ёки “башмакни” горизонтал супаси устига цемент қоришмаси ёрдамида ўрнатилган маҳсус бетон устунчалар устига қўйилган бўлади.
- Пойдевор тўсини юқори юзаси пол сатҳидан минус -0,03м чуқурликда ўрнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |