“Саноат чиқиндилари асосида машинасозлик учун композицион материаллар ва


Диссертация ишининг асосий илмий янгиликлари қуйидагилардан иборат


Download 63 Kb.
bet2/2
Sana19.06.2023
Hajmi63 Kb.
#1609550
1   2
Bog'liq
Тақриз О.Ғ.Абдуллаевга

Диссертация ишининг асосий илмий янгиликлари қуйидагилардан иборат:
техноген маҳсулот ҳисобланган сивуш мойларидан ацилловчи компонент нисбатини ўзгартириб, эритиш қобилияти яхши бўлган эритувчи олиш мумкинлиги асосланган;
этерификация жараёнини амалга оширадиган реактор ва бошқа жиҳозлар мажмуасидан иборат системага қўшимча флорентна жиҳози ўрнатилган;
флорентна жиҳозини этерификация ва ҳайдаш системасига ўрнатиш, хом ашё таркибидаги ва реакция натижасида ҳосил бўладиган сувни системага қайтадан кирмаслигини таъминлаши аниқланган;
«Ўзавтосаноат» АЖ корхоналарида ҳосил бўладиган суюқ чиқиндиларни ҳайдаб эритувчи олишга мўлжалланган технологик қурилма учун мақбул иссиқлик алмаштиргич сифатида сув ости (иммерсион) иссиқлик алмаштиргичи танланган;
суюқ чиқиндилардан ҳайдаладиган турли эритувчиларни фракцияларга ажратиш мумкинлиги кўрсатилган;
Elaeagnus angustica бута елими таркибидан плёнка ҳосил қилиш хусусиятига эга бўлган полисахаридларни мақбул шароитда экстракция қилиш шароитлари ўрганилган;
полисахаридларнинг кимёвий таркиби, баъзи бир физик-кимёвий ва биологик хусусиятлари ўрганилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Сивуш мойлари асосида автобўёқлар учун эритувчи олиш усули» учун ЎзР ИМА (№IAP 20210016/1) ва «ELAEAGNUS ANGUSTICA бута елимидан плёнка ҳосил қилувчиларни ажратиб олиш усули» учун Хитой Халк Республикаси Патент Идорасининг (CN105622773A - Method for preparing elaeagnus angustifolia gum polysaccharide) 2017.8.22 даги №2594216-сонли патентлари олинган. Натижада иккиламчи маҳсулотлардан лак-бўёқлар учун бутловчи компонентлар ишлаб чиқариш имкони пайдо бўлган;
эритувчилар олиш учун таклиф этилган технологиялар «Технологиялар маркази-Наманган» МЧЖ да амалга оширилган ва маҳсулотлар ишлаб чиқарилган;
спирт саноати чиқиндиси эфироальдегидли фракциядан эритувчи олиш учун «Қўқонспирт» ОАЖ да технологик регламент тайёрланган;
қаттиқ карбонатли чиқинди ва тўйинмаган полиэфир смола асосида автошпатлевка ишлаб чиқариш учун «Poymer dizain art» МЧЖ да технологик регламент тайёрланган.
Тадқиқот натижалари 13 та илмий-амалий анжуман, шу жумладан, 5 та халқаро ва 8 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
Диссертация мавзуси бўйича 30 та илмий иш, шулардан 3 та монография, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан 1 та ва Хитой Халқ Республикаси томонидан 1 патент, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг асосий илмий натижаларни чоп этиш учун тавсия этилган илмий нашрларида 12 та мақола, жумладан 4 та республика ва 8 та хорижий журналларда ҳамда 13 та тезис материаллари чоп этилган.
Шунга қарамасдан диссертация ишида қуйидаги етишмовчилик ва камчиликлар мавжуд деб ҳисоблайман ҳамда ушбу диссертация ишига қуйидаги тавсияларни бераман:

  1. Диссертациянинг кириш қисмини ОАК талаблари асосида яна бир бор қайта кўриб чиқилиши керак. Масалан, Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати қисмида одатда адабиётлар келтирилмайди. Тадқиқот натижаларини жорий қилинишидеб номланган қисмида одатда юқори ташкилотларни хатлари ва олинган натижалар келтирилади.

  2. Диссертация ишининг 2-боби спирт саноатининг иккиламчи хом-ашёларидан юқори эритиш қобилиятига эга бўлган эритувчилар ва 3-боби автосаноатнинг лак-бўёқ чиқиндиларидан аралаш эритувчи олишга бағишланган. Аммо диссертация мавзусида ушбу олинган натижалар кўринмайди. Менимча диссертация мавзусини шунга мослаб ўзгартириш керак.

  3. Диссертациянинг “Машинасозликнинг халк хўжалигида тутган ўрни ва унинг хом-ашё ресурслари” деб номланган I-бобида адабиётлар шарҳи келтирилган. Ушбу боб 81-бетдан иборат бўлиб жуда ҳажмга эга, шунинг учун ушбу боб ҳажми 40 бетгача келтирилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бундан ташқари ушбу бобда тадқиқот вазифалари деган бўлим олиб ташланиши керак, чунки у кириш қисмида келтирилган.

  4. Адабиётлар шарҳида келтирилган бўлимларнинг сони жуда кўпайиб кетган. Уларни баъзиларини бирлаштириш керак. Адабиётлар шарҳида келтирилган расм ва жадваллар бобга мос равишда рақамланиши керак. Масалан 1-расм 1.1-расм, 1-жадвал 1.1-жадвал ва ҳоказо.

  5. Диссертациянинг кириш қисмида келтрилган Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва қарорлари янгиланиши керак. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 7.02.2017 йилдаги ПФ-4947 сонли «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» Фармони ўрнига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2026 йилларда 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистонни тараққиёт стратегияси» тўғрисидаги Фармони ва шунга ўхшаш.

  6. Диссертациянинг 2.6-паргарафи Эфироальдегидли фракциядан этилацетат олиш технологиясини йўлга қўйишга бағишланган. Бунда этилацетат унумига ҳарорат, дастлабки компонентлар нисбати ва катализатор миқдорининг таъсири ўрганилди деб ёзилган. Ушбу катталиклар диссертация матнида кўринмайди.

  7. Диссертациянинг 2.6-параграфи Эфироальдегидли фракциядан этилацетат олиш технологиясини йўлга қўйишга бағишланган. Ушбу параграфда этерификациядан кейин қолган қолдиқ таркибида этил спирти, сирка кислота ва сульфат кислота бўлганлиги учун аралашма нейтралланади ва чиқинди сув сифатида шаҳар тармоғига ва этерификация натижасида ҳосил бўлган ва иссиқлик алмашиниш аппаратларида, дефлегматорда ишлатилган сув ҳам чиқинди сув сифатида шаҳар тармоғига ташланади деб ёзилган. Ушбу маълумотларни рақамларда келтириб берсангиз мақсадга мувофиқ бўлар эди.

  8. Диссертациянинг 3-боби Автосаноатнинг лак-бўёқ чиқиндиларидан аралаш эритувчи олишга бағишланган, аммо ушбу боб ҳажми бор-йўғи 8 бетдан иборат холос. Менимча ушбу бобни бойитиш керак.

  9. Диссертациянинг 14- расмида Гуммиарабик ва Elaeagnus L. смоласининг солиштирма таркиби келтирилган. Нима сабабдан ушбу солиштириш Гуммиарабик смоласи билан келтирилган?

  10. Диссертациянинг 5.2-параграфида карбонатли қаттиқ чиқиндиларнинг таркиби ўрганилиган на натижалар 25-жадвалда келтирилган. Нима сабабдан ушбу жадвалда СО2 нинг миқдорлари кўринмайди? Бундан ташқари СО2 (148-бет) ва бошқа компонентларнинг миқдорларини йиғиндиси 100% дан ошиб кетиши кузатилади.

  11. Диссертациянинг “Лок-бўёқ компонентлар ишлаб чиқариш учун таклиф этилаётган иккиламчи маҳсулотлардан фойдаланиш натижасида кутиладиган иқтисодий самарадорлик” деб номланган 6-бобини бошқа бобларга мос равишда қўшиб юборилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

  12. Диссертацияда айрим орфографик ва техник хатоликлар учрайди. Бундан ташқари русча сўзлар ҳам учрайди. Масалан, 11-жадвалда картофель-картошка, оптимал-мақбул, ГОСТ-Дав.Станд., сутка-кун ва ҳоказо (Айниқса 17-жадвал маълумотларида).

Аммо юқоридаги келтирилган етишмовчилик ва камчиликлар ушбу илмий ишнинг салоҳиятини камайтирмайди. Юқорида келтирилган камчиликларни тузатса бўлади ҳамда етишмовчиликларни бартараф этса бўлади. Бу илмий иш тугалланган характерга эга бўлиб, спирт саноатининг иккиламчи хом-ашёларидан юқори эритиш қобилиятига эга бўлган эритувчилар олиш; автосаноатнинг лак-бўёқ чиқиндиларидан аралаш эритувчи олиш лок-бўёқлар учун дарахт елимларидан плёнка ҳосил қилувчилар олиш «Фарғонаазот» АЖ да ҳосил бўладиган карбонатли қаттиқ чиқиндидан тўлдирувчи сифатида фойдаланиш асосида автошпатлёвка ишлаб чиқариш технологиялари келтирилган.
Хулоса қилиб айтганда Абуллаев Олимжон Ғуломжоновичнинг ушбу диссертацияси ЎзР Олий, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги ОАК томонидан техника фанлари бўйича 05.02.01 - Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси ва 02.00.07 - Композицион, лок-буёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси ихтисосликлари бўйича техника фанлари доктори (DSc) илмий даражаси талабларига тўлиқ мос келади ва унинг кейинги семинарларда муҳокама этишга тавсия этаман.
Тақризчи:
Наманган давлат университети
Ноорганик кимё кафедраси профессори
техн.ф.д. проф. Б.Э. Султонов
Download 63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling