Sanoat iqtisodiyoti va menejmenti


Mavzular bo‘yicha taqdimot


Download 1.1 Mb.
bet65/83
Sana23.12.2022
Hajmi1.1 Mb.
#1047910
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   83
Bog'liq
Korxona iqtisodiyoti va menejmenti

Mavzular bo‘yicha taqdimot


slaydlari
«Саноат иқтисодиёти ва менежменти»
курсининг вазифаси ва мақсади
РЕЖА:

  1. ИҚТИСОДИЙ ФАНЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ.

  2. ИҚТИСОДИЙ ТИЗИМ ТУРЛАРИ.

  3. КОРХОНА ИҚТИСОДИЁТИ ФАНИНИНГ МОХИЯТИ .

  4. КУРСНИНГ БОШҚА ФАНЛАР БИЛАН БОҒЛИҚЛИГИ.


1. Иқтисодиёт инсон хаётининг моддий, маънавий, физиологик ва бошқа эхтиёжлари билан боғлиқ бўлган хар бир жабхасини қамраб олади.Оила қуриш, келажак авлодни тарбиялаш зарурий турмуш тарзини таъминлаш учун одамларга озиқ-овқат кийим-бош, тураржой ва бошқа воситалар зарурдир.Буларни эса иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги корхона ва фирмалар яратадилар.
Ишлаб чиқариш икки томонлама ўрганилади:

  • Табиий ва техник фанлар ижтимоий ишлаб чиқаришни инсон ва табиат орасидаги жараён сифатида, меҳнат буюмлари (ашёлар)нинг хоссалари, физикавий ва кимёвий ўзгаришларини ўрганади;

  • Ижтимоий, социал-иқтисодий фанлар эса ишлаб чиқаришни одамлар орасидаги муносабатлар, яъни ишлаб чиқариш муносабатларини ишлаб чиқариш кучлари билан узвий боғлиқлиги орқали ўрганади.

Инсон жамият аъзоси сифатида иқтисодий билимларсиз яшай олмайди. Овқат, уй-жой, кийим, бўш вақтни ўтказиш усули – буларни ҳаммаси у ёки бу тарзда иқтисодий кучлар билан боғлиқ. Иқтисодиётни ўрганиш ушбу кучларни яхшироқ англаб олишда кўмаклашади ва жўшқинроқ хаёт кечириш имконини беради.
Бозор иқтисодиётини нархлар бошқаради, ресурслар эса, талаб ва таклиф қонунига мувофиқ ишлатилади.

Аралаш иктисодиёт. Ҳозирги кунда соф бозор иқтисодиёти йўқ. Бозор иқтисодиётига эга бўлган мамлакатларда аксарият иқтисодий ечимларни бозор белгиласада, уларда давлатнинг роли тобора ошмоқда. Бозор кучлари билан давлат иштирокининг қўшилуви кўпгина демократик мамлакатлар тизимини “аралаш иқтисодиёт” деб аташ имконини беради (АҚШда давлат мулки 20%, Францияда 29-30%, Англияда 20% ни ташкил қилади. Ҳозирги кунда Хитой, МДХ мамлакатларида хусусий мулк асосида бўлган корхоналар вужудга келганлиги сабабли, бу тизимлар ҳам аралаш иқтисодиёт жумласига кирадилар).
Бозор иқтисодиёти жамиятнинг барча томонларини таъминлай олмаслиги, тўла холда ўз тизимига камрай ололмаслиги туфайли (тўла тариққий этган бозор иқтисодиётини олсак хам, бунда энг камида уч муҳим муаммо - пул муомаласини, туб ижтимоиий истеъмолни ва иқтисодиётнинг ташки самарадорлик таъсири)ларини давлат аралашувисиз эплай олмайди, бозор тизими давлат иқтисодий фаолияти билан тўлдирилиб борилганда умумий юқори натижаларга эришилиб, жамият талаби тўлароқ қондирилади.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling