Пул маблағларини ўтказиш (перевод) усуллари сотиб олинган товарлар (хизматлар) учун хисоб-китоб усуллари хисобланади. Уларнинг негизи товарлар (хизматлар) олди-сотдисидаги пул муносабатлари хисобланади.
Пулни орттириш учун капитални жойлаштириш – бу инвестицион битим. Бу узоқ муддатли қўйилма билан боғлиқ.
Спекулятив операция- қиска муддатли битим. Бунга, қарзга олиниб кредитга берилган пул суммасининг фоиз фарқи ва хоказолар киради.
Натижаларнинг катта даромад олиб келиш қобилиятини сақлашга қаратилган усуллар, хўжалик холати ноаниқ бўлганда ва хавф-хатар шароитида капитал харакатини бошқариш, усуллари қиёфасини олади.
Молиявий ишлар бўйича менежер
Бухгалтер
Иқтисодчи
Функциялари:
Молия - пул маблағларини шакллантириш, тақсимлаш (қайта тақсимлаш) ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ иқтисодий муносабатларнинг аниқ соҳаси.
Сизнинг фикрингизча молиявий ишлар бўйича менежер нималарни билиши керак?
- Сиз компаниянгизнинг молиявий ҳолати ва ишлаб чиқариш самарадорлигини баҳолаш учун молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни таҳлил қилишни билишингиз керак. Масалан, инвестицияланаётган капиталнинг фойдалилиги ва даромадлилиги қандай? Дебиторлик ҳисобидаги воситаларингиз ва маҳсулот-моддий заҳиралари ҳажмининг айланувчанлиги қандай ва ҳоказо.
- Бюджетни шакллантириш, сиз билишингиз муҳим бўлган тушунчалардан биридир. Бизнесингиз муваффақиятли бўлиши учун бюджетни ишлаб чиқариш харажатлари, компаниянинг умумий харажатлари, сотишдан кутилаётган даромад ва касса фойдасини ҳисобга олган ҳолда режалаштиришингиз лозим, яъни сизнинг бюджетингиз - сизни муваффақиятга элтувчи йўл харитаси демакдир.
- Молиявий менежер сифатида, сиз, пулнинг даврий қиймати тушунчасини: долларни олиш учун вақт қанча кўп талаб қилинса, у қийматини шунча кўп йўқотишини ўрганиб олишингиз лозим. Пулнинг қиймат тушунчаси пулнинг фоиз микдорларини ҳисобга олган ҳолда пул маблағларининг келгусидаги тушуми жорий қийматини, ссуда бўйича даврий тўловлар ва уларнинг вақтини аниқлашни ўз ичига олади.
- Сиз узоқ муддатли инвестицияга капитал қўйилмалар фойдалилик даражаси ҳисоби бўйича муқобил вариантларни танлаш тўғрисида қарор қабул қилишингиз керак. Сотиб олиш керакми ёки ижарага олиш қулайми? Компания филиалини сотиш керакми? «А» ёки «В» турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш керакми? Ўз фаолият доирангизни кенгайтиришингиз керакми?
- Бу қарорларни қабул қилишда сизга капитал қўйилмалар фойдалилик даражасини ҳисоблаш усуллари ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |