Саноатгеоконтехназорат” босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари
Download 488.36 Kb.
|
2 5443074417145941934
- Bu sahifa navigatsiya:
- Арматурага, назорат-ўлчаш асбобларига
- қурилмаларига талаблари
- §. Босим ошиб кетишидан са қ ловчи мосламалар
- Идишларни таъмирлаш тартиби.
- Цистерналарга ва бочкаларга талаблар
Босим остида ишлайдиган
идишларнинг тузилиши ва хавфеиз фойдаланиш Қоидаларига 14-илова Арматурага, назорат-ўлчаш асбобларига, сақланиш қурилмаларига талаблари 1 §. Умумий қоидалар Бошқариш ва фойдаланишда хавфсиз шароитларни таъминлаш учун, идишлар вазифасига боғлик холда, қуйидагилар билан таъминланган бўлишлари керак: қулфловчи ёки қулфловчи тартибга солувчи (регулирующей) арматура билан; босимни ўлчаш учун асбоблар билан; ҳароратни ўлчаш учун асбоблар билан; сақлагич мосламалар билан: суюқлик сатхининг кўрсаткичлари билан, Тез ечилувчи қопқоқлар билан таъминланган идишлар, қопқоқ тўлиқ ёпилмаганда ва идишда босим борлигида, идишга босим бериш имкониятига йўл қўймайдиган сақлагич мосламаларига эга бўлиши керак. §, Қулфловчи ва қулфловчи-тартибга солувчи арматура Қулфловчи ва қулфловчи-тартибга солувчи арматура, идишларга бевосита бириктирилган штуцерларга ёки ишчи мухитни идишга олиб келувчи ва ундан олиб кетувчи қувурларга ўрнатилиши керак, Бир нечта идишлар кетма-кет бириктирилган холатида, улар орасида шундай арматурани ўрнатиш зарурияти лойихани ишлаб чиққан мутахассис томонидан аниқланади. Арматуралар қуйидаги маркировкага эга бўлиши керак: тайёрловчининг номланиши ёки товар белгисига; шартли очиқ жойига, mm; шартли босимга, МРа (ишчи босимни ва рухсат берилган ҳароратни кўрсатишга йўл қўйилади); мухит оқимининг йўналишига; корпус материалининг маркасига. Арматура сони (миқдори), тури ва ўрнатиш жойи, фойдаланишнинг муайян шартларидан ва Қоида талабларидан келиб чиққан холда, идишнинг лойихасини ишлаб чиққан мутахассис томонидан танланиши керак. Қулфловчи арматура маховигида, арматура очилишида ёки ёпилишида унинг айланиш йўналишини кўрсатиш керак. Портлаш хавфи, ёниш хавфи бор моддалар, ГОСТ 12.1.007 бўйича хавфлилиги 1- ва 2-синфдаги моддалар учун идишлар, шунингдек олов ёки газ билан иситиладиган буғлаткичлар, насосдан ёки компрессордан олиб келувчи линияда, идишдаги босим билан автоматик ёпилувчи қайтарма клапанга эга бўлишлари керак. Қайтарма клапан, насос (компрессор) ва идишнинг қулфловчи арматураси ўртасига ўрнатилиши керак. Легирланган пўлатдан ёки рангли металлдан тайёрланган, 20 mm дан кўп шартли очиқ жойига эга арматура, белгиланган шаклдаги паспортга (сертификатга) эга бўлиши керак. Унда кимёвий таркиби, механик хусусиятлари, қиздириб ишлов бериш режимлари бўйича маълумотлар ва бузишсиз усулда тайёрланишнинг сифат назорати натижалари кўрсатилган бўлиши керак. Маркасига эга, лекин паспортсиз арматурани, уни ревизия қилишдан, синовдан ва материал маркасини (белги) текширишдан сўнг, қўллашга рухсат берилади. Бунда арматура эгаси томонидан паспорт тузилиши керак §. Манометрлар Ҳар бир идиш ва ҳар хил босимли мустақил бўшлиқлар тўғри таъсирли манометрлар билан таъминланган бўлишлари керак. Манометр, идишнинг штуцерида ёки идиш ва қулфловчи арматура орасидаги қувурда ўрнатилади. Манометрлар қуйидагидан кам бўлмаган аниқлик синфига эга бўлиши керак: 2,5-идишнинг ишчи босими 2,5 МРа (25 kgf/cm2)гача, 1,5 - идишнинг ишчи босими 2,5 МРа (25 kgf/cm2)дан юқори бўлганида. Манометр шундай шкала билан танланиши керакки, ишчи босимнинг чегара ўлчами шкаланинг иккинчи учдан бир қисмида жойлашсин. Идиш эгаси томонидан манометр шкаласида, идишда ишчи босимни кўрсатувчи қизил чизиқ чизилган бўлиши керак. Қизил чизиқ ўрнига, қизил рангга бўялган ва манометр ойнасига жипс ёпишган металл пластинка манометр корпусига бириктиришга рухсат берилади. Манометр, хизмат кўрсатувчи персоналга кўрсаткичлари яққол (аниқ) кўринадиган жойга ўрнатилиши керак. Манометр қобиғининг номинал диаметри, уларни кузатиш майдони сатхидан 2 m гача баландликда ўрнатилганда, 100 mm дан кам бўлмаслиги, 2дан 3 m гача баландликда - 160 mm дан кам бўлмаслиги керак. Майдон сатхидан 3 m дан юқори баландликда манометрларни ўрнатишга рухсат берилмайди. Манометр ва идиш орасида уч ходли кран (жумрак) ёки манометрни назорат манометр ёрдамида вақти-вақти билан текширишни имкон берувчи, унинг ўрнини босувчи мослама ўрнатилиши керак. Идишда жойлашган манометрнинг ишлаш шароитларига ва мухит хусусиятларига боғлиқ холда зарурий вазиятда, мухит ва ҳароратнинг бевосита таъсиридан уни сақловчи ва унинг ишончли ишини таъминловчи сифонли трубка, ёки мойли буфер, ёки бошқа мосламалар билан таъминланиши керак. 2,5 МРа (25 kgf/cm2)дан юқори босим остида ишлайдиган ёки 250 0С дан юқори мухит хароратидагилар, шунингдек портлаш хавфи бор мухит билан ёки ГОСТ 12.1.007 бўйича 1- ва 2-синф хавфлилиги билан захарли моддалар билан идишларда уч ходли жумрак (кран) ўрнига иккинчи манометрни бириктириб улаш учун беркитувчи орган билан алохида штуцер ўрнатишга рухсат берилади. Стационар идишларда, Қоидаларда белгиланган муддатда, манометрни идишдан олиш йўли билан текшириш имконияти мавжуд бўлганида уч ходли кран ёки унинг ўрнини босувчи мосламани ўрнатиш шарт эмас. Кўчма идишларда уч ходли кран ўрнатиш заруриятини, идишнинг лойихасини ишлаб чиққан мутахассис аниқлайди. Манометрлар ва уларни идиш билан боғловчи (бириктирувчи) қувурлар, музлашдан химояланган бўлиши керак. Манометрлар қуйидаги холатларда ишлатишга (фойдаланишга) рухсат берилмайди, агарда: текшириш ўтказилгани ҳақидаги белги қўйилган пломба (сурғич) ёки тамға (клеймо) йўқ бўлса; таққослаш муддати ўтиб кетган бўлса; ушбу асбоб учун рухсат берилган хатоликнинг ярмидан ошган катталикда шкала кўрсаткичи учирилганда нолга стрелка қайтмаса; ойна синган ёки унинг кўрсаткичлари тўғрилигига таъсир қилиши мумкин бўлган шикастланишлар мавжуд булса. Пломбалаш (сўрғичлаш) ёки тамғалаш (клеймо) билан манометрларни таққослаш, 12 ойда бир маротабадан кўп бўлмаган вақтда ўтказилиши керак. Бундан ташқари, идиш эгаси томонидан 6 ойда бир маротаба, назорат журналига натижаларни ёзиш билан назорат манометри ёрдамида ишчи манометрларни қўшимча таққосланиши керак. Назорат манометри бўлмаганида, таққосланган манометр билан бир хил шкалага ва аниқлик синфига эга таққосланган ишчи манометр билан қўшимча таққослашни ўтказишга йўл қўйилади. Идишдан фойдаланиш жараёнида хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан манометрларни созлигини текшириш тартиби ва муддатлари, идиш эгаси — ташкилот рахбарияти тасдиқлаган идишларни ишлаш режими ва хавфсиз хизмат кўрсатиш бўйича йўриқномада белгиланиши керак. 4 §. Ҳароратни ўлчаш учун асбоблар Деворларининг хароратлари ўзгарувчан холатда ишлайдиган идишлар, идишнинг узунлиги ва баландлиги бўйича иситилиш тезлигини ва бир текисталигини назорат қилувчи асбоблар, ҳамда иссиқликни алмашувчи (жойини ўзгаришини) назорат қилувчи реперлар билан таъминланган бўлиши керак. Кўрсатилган асбоблар ва реперлар билан идишларни таъминлаш зарурияти, шунингдек идишларни рухсат берилган иситиш ва совутиш тезлигини, лойихани ишлаб чиққан мутахассис томонидан аниқланади ва тайёрловчи томонидан идиш паспортига ёки фойдаланиш бўйича қўлланмага ёзиб қўйилади. §. Босим ошиб кетишидан сақловчи мосламалар Ҳар бир идиш (комбинацияланган идиш коваки-бўшлиғи) рухсат берилган қийматдан юқориги босимни ошиб кетишидан сақловчи мосламалар билан таъминланиши керак Сақловчи мослама сифатида қуйидагилар ишлатилади: пружинали сақловчи клапанлар; ричагли-юкли сақловчи клапанлар; бош (асосий) сақловчи клапан (АСК) ва туғри ҳаракатдаги бошқарувчи импульс клапан (ИСК)дан ташкил топган импульс сақловчи мослама (ИСМ); бузишли (бузилувчи) мембрана билан (мембранали сақловчи мосламалар - МСМ) сақловчи мосламалар; Фойдаланиши “Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси билан келишилган холда бошқа мосламалардан. Кўчма идишларда ричагли-юкли клапанларни ўрнатилишига йўл қўйилмайди. Пружинали клапаннинг тузилиши (конструкцияси) белгиланган катталикдан юқори пружиналарни тортиш имконига йўл қўймаслиги керак, пружина эса- рухсат берилмайдиган (йўл қўйиб бўлмайдиган) иссиқликдан (иситишдан-совутишдан) ва бевосита ишчи мухит таъсиридан, агарда булар пружина материалига зарарли таъсир қилаётган бўлса, химояланган бўлиши керак. Пружинали клапан конструкциясида, уни ишлаш вақтида мажбуран очиш йўли билан ишлаш холатида клапаннинг соз харакатини текшириш учун мослама назарда тутилиши керак. Мажбуран очиш учун мосламасиз сақловчи клапанни ўрнатишга рухсат берилади, агарда охиргиси мухит хусусиятлари бўйича (портлаш хавфи бор, ёнувчи, ГОСТ 12.1.007 бўйича хавфлилиги 1-ва 2-синф) ёки технологик жараён шартлари бўйича маъқул бўлмаса. Бу холатда клапанларни ишлаб кетишини текшириши стендларда амалга оширилиши керак. Агарда идишда ишчи босим озиқлантирувчи манба босимига тенг ёки юқори бўлса ва идишда кимёвий реакция ёки иситиш билан босимни кўтаришнинг имкони йўқ бўлса, унда бу ерда сақловчи клапан ва манометр ўрнатиш шарт эмас. Идиш, уни озиқлантирувчи манба босимидан кам босимга хисобланган бўлса, олиб келувчи қувурларда манометр билан автоматик редукцияланган (кичрацтирилган) мослама ва редукцияланган мосламадан кейин паст босим томонидан ўрнатилган сақловчи мосламага эга бўлиши керак. Айланма линия (байпас) ўрнатилган холатида, у редукцияланган мослама билан таъминланган бўлиши керак. Бир хил босимда ишлайдиган гурух идишлар учун, идишларнинг бирига биринчи тармоқланишда умумий олиб борувчи қувурда манометр билан битта редуцияланган мослама ва сақловчи клапан ўрнатилишига йўл қўйилади. Бу холатда идишларнинг ўзига сақловчи мосламани ўрнатиш шарт эмас, агарда уларда босим ошиш эхтимоли йўқ бўлса. Ишчи мухитнинг физикавий хусусиятлари натижасида автоматик редукциялаш мосламаси ишончли ишлашининг иложиси бўлмаган холатида, харажат (расход) регуляторини ўрнатишга йўл қўйилади. Бунда босим ошишидан химоя (воситаси) назарда тутилиши керак. Сақлаш клапанларининг сони (миқдори), уларнинг ўлчамлари ва ўтказиш қобилиятлари, шундай ҳисоб-китоб билан танланиши кераки, бунда босими 0,3 МРа (3 kgf/cm2)гача идишлар учун идишда ҳисобланган босимдан 0,05 МРа (0,5 kgf /cm2)га, 0.3 дан 6,0 МРа (3 дан бОгача kgf/cm2)гача босимдаги идишлар учун -15 %га, 6,0 МРа (60 kgf/cm2)дан юқори босимдаги идишлар учун – 10 %га кўп. Сақлаш клапанларда ишлаётганда бўлмаслиги шарт, идишдаги босимни ишчи босимдан 25%дан кўп (юқори) бўлмаган босимгача оширишга йўл қўйилади. агарда бу лойихада назарда тутилган ва идишнинг паспортида ёзилган шартида рухсат берилади. Сақлаш клапанининг ўтказиш қобилияти ГОСТ 12.2.085 мувофиқ аниқланади. Сақлаш мосламаси тайёрловчи томонидан паспорт ва фойдаланиш бўйича йўриқнома билан етказилиши керак. Паспортда бошқа маълумотлар билан бирга сиқилувчи ва сиқилмайдиган мухитлар учун клапанларнинг сарф (харажат) коэффициенти, шунингдек унга тегишли жой майдони кўрсатилиши керак. Сақловчи мосламалар, идишга бевосита бириктирилган патрубкаларга ёки қувурларга ўрнатилиши керак. Сақловчи мосламаларнинг бириктирувчи қувурлари (олиб келувчи, олиб кетувчи ва дренажли), уларда ишчи мухитнинг музлашидан химояланган бўлиши керак. Битта патрубкада (қувурда) бир нечта сақловчи мосламаларни ўрнатишда, патрубка (қувур) кўндаланг кесимининг майдони, уларда ўрнатилган клапанлар кесими майдони йиғиндисидан 1,25 дан кам бўлмаслиги керак. Узунлиги 1000 mm дан катта бириктирувчи қувурларнинг кесимини аниқлашда, унинг қаршилик катталигини хисобга олиш керак. Сақловчи клапанлар ўрнатишган патрубкалардан (ва идишдан клапанларгача бириктирувчи жойларда) ишчи мухитни танлашга рухсат берилмайди. Сақловчи мосламалар, уларга хизмат кўрсатиш учун бориш осон бўлган жойларга жойлаштирилиши керак. Идишлар ва сақловчи мосламалар ўртасида, шунингдек ундан кейин беркитувчи арматураларни ўрнатилишига йўл қўйилмайди. Сақловчи мосламалардан олдин (кейин) арматура, иккита сақловчи мосламалар ва уларни бир вақтда ўчиришга имкон бермайдиган блокировкаларни монтаж қилиш шарти билан ўрнатилиши мумкин. Бундай холатда, улардан ҳар бири, ушбу илованинг 29-бандида назарда тутилган ўтказиш қобилиятига эга бўлиши керак. Сақловчи мосламалар ва арматуралар гурухини ўрнатишда, унда олдин (кейин) блокировка, шундай бажарилган бўлиши керак-ки, ушбу илованинг 29-бандида назарда тутилган, якуний (умумлаштирилган) ўтказиш қобилиятига эга бўлган, сақловчи мосламалар ёқилиб қолганида, клапанларни ўчириш варианти лойиханинг ҳар қандай холатида назарда тутилган бўлиши керак. Сақловчи мосламаларнинг олиб кетувчи қувурлари ва ИСМ конденсат йиғилиши эҳтимоли бор жойларда импульс линиялари, конденсатни йўқотиш (йўқ қилиш) учун дренажли мосламалар билан жихозланган бўлиши керак. Дренажли қувурларда беркитувчи органларни ёки бошқа арматураларни ўрнатишга йўл қўйилмайди. Сақловчи мосламалардан ва дренажлардан чиқувчи мухит, хавфсиз жойга олиб ўтилиши керак. Захарли (токсик), портлаш ва ёниш хавфи бор технологик мухитларни олиб ташлашда, улар келажакда утилизациялаш учун ёпиқ тизимга ёки оммавий (ташкиллаштирилган) ҳолда ёндириш тизимига йўналтирилиши керак. Аралаштирилишида портлаш хавфи бор аралашма (қоришма)ни ёки стабил эмас бирикмаларни хосил қилиш имконини берувчи моддалари мавжуд чиқиндиларни бирлаштиришга рухсат берилмайди. Мембранали сақловчи мосламалар қуйидаги холатларда ўрнатилади: ричагли-юкли ва пружинали сакловчи клапанлар урнига, агарда бу клапанларни муайян мухитда ишлаш шароитида уларнинг инерцияси натижасида ёки бошқа сабабларда қўллаш мумкин бўлмаса; сақловчи клапанлар олдида, қуйидаги вазиятларда, агарда ишчи мухитнинг зарарли таъсири натижасида (коррозия, эрозия, полимеризация, кристалланиш, тагига олишда - қирмоч-прикипание, музлашида) ёки ёпиқ клапандан портлаш ва ёниш хавфи бор, захарли, экологик зарарли ва бошқа моддалар оқиб кетиши эҳтимолида ишончли ишлаш мумкин бўлмаса. Бу ҳолатда мембрана созлигини назорат қилиш имконини берувчи мослама назарда тутилган бўлиши керак; босимни тушириш тизимида ўтиш имкониятини кўпайтириш учун сақловчи клапанларга параллел тарзда; олиб ташлаш тизими томонидан ишчи мухитни зарарли таъсирини олдини олиш учун ва сақловчи клапанларнинг аниқ ишлаб кетишида бу тизим томонидан босимга қарши силкиниш (колебаний) таъсирини йўқ қилиш учун сақловчи клапанларнинг чиқиш томонидан. Мембранали сақловчи мосламалар ва уларнинг конструкцияси (тузилиши) ўрнатиш зарурияти ва жойини лойиха ташкилоти аниқлайди (белгилайди). Мембранани тайёрлашда ташкилот, қонунчиликда белгиланган тартибда рухсатномага эга бўлиши керак. Сақловчи мембраналар, маркаланган (белгиланган) бўлиши керак, бунда маркалаш, мембраналарни аниқ ишлаб кетишига таъсир кўрсатиши керак эмас. Қуйидагилар маркалашнинг мазмунидир: тайёрловчининг номланиши ёки товар белгиси; мембраналар партияси рақами (номер); мембраналар тури; шартли диаметри; ишчи диаметри; материали; берилган ҳароратда ва 20 0С ҳароратдаги мембраналарнинг партияда (гурухда) ишлаб кетиш минимал ва максимал босими. Маркалаш, мембраналарнинг четки ҳалка жойи бўйича қуйилади ёки мембраналар, уларга бириктирилган маркаланган хвостовик (этикеткалар) билан таъминланган бўлиши керак. Ҳар бир мембраналар гурухи (партияси), тайёрловчи расмийлаштирган паспортга эга бўлиши керак. Паспортнинг мазмуни: тайёрловчининг номланиши ва манзили; мембраналар гурухи раками; мембраналар тури; шартли диаметри; ишчи диаметри; материали; берилган ҳароратда ва 20 °С ҳароратдаги мембраналарнинг партияда (гурухда) ишлаб кетиш минимал ва максимал босими; партияда (гурухда) мембраналар сони; мембраналарни тайёрлашда, уларга мос меъёрий хужжатни номланиши; техник топшириқ (буюртма) бўйича мембраналарни тайёрлаган ташкилотни номланиши; тайёрловчи-ташкилотпинг кафолатли-мажбурияти; мембраналарни фойдалапишга рухсат бериш тартиби; мембраналарни фойдаланиш журналининг намунаси. Паспортда тайёрловчи-ташкилот рахбарининг имзоси бўлиши керак, имзо мухр билан тасдиқланади. Паспортга, ушбу партиядаги мембраналарни фойдаланишга рухсат берадиган, вакуумга қарши тирговичлар, қисқич-қистирувчи ва бошқа элементларнинг йиғмасидаги-техник хужжатлар илова қилиниши керак. Қуйидаги ҳолатда техник ҳужжатлар илова қилинмайди, агарда истеъмолчида бир-бирига бириктирувчи боғламлар мавжуд бўлганида, ишлатилишга тайёрланган мембраналар учун. Сақловчи мембраналар, махкамлаш боғламлари (узел) фақат улар учун мўлжалланган бўлса, ўрнатилиши керак. Мембраналарни йиғиш, монтаж қилиш ва фойдаланиш бўйича ишларни махсус ўқитилган ходим бажариши керак. Мембранали сақловчи мосламалар, кўриш (текшириш) ва монтаж-демонтаж қилиш учун очиқ ва боришга қулай жойларда жойлаштирилиши керак, бириктирувчи қувурлар, уларда ишчи мухитни музлашидан ҳимояланган бўлиши керак, мосламалар эса, бевосита идишга бириктирилган патрубкада ёки қувурларда ўрнатилиш керак. Мембранали сақловчи мослама сақловчи клапан билан кетма-кет (клапандан олдин ёки кейин) ўрнатилганида, мембрана ва клапан ўртасидаги бўшлиқ (ковак), сигналли манометр билан узатилиш қувури орқали боғланган - алоқада бўлиши керак (мембраналарнинг созлигипи назорат қилиш учун). Ўчириб-ёқувчи (переключающий) мосламани мембранали сақловчи мосламасидан олдин ўрнатилишига мембранали мосламанинг иккиламчи сони мавжудлигида, унда босим ошишидан идишни химоясини таъминлаш билан, ўчириб- ёқувчи мосламанинг ҳар қандай холатида рухсат берилади. Технологик жараён шароитларидан келиб чиқиб, сақловчи мосламанинг ҳаракат созлигини текшириш тартиби ва муддатлари, белгиланган тартибда идиш эгаси тасдиқлаган, сақловчи мосламадан фойдаланиш бўйича йўриқномада кўрсатилган бўлиши керак. Сакловчи мосламаларнинг созлигини текшириш натижалари, уларни созлаш ҳақидаги маълумотлар, кўрсатилган операцияни бажараётган шахс томонидан идишни ишлатиш смена журналида ёзиб қўйилади. §. Суюқлик сатхининг кўрсаткичлари Мухитнинг бўлим чегарасига эга идишларда суюқлик сатхини назорат қилиш заруриятида, сатх (даража) кўрсаткичлари ишлатилиши керак. Идишларда сатх кўрсаткичларидан ташқари, сатх бўйича товушли, чироқли (ёритувчи) ва бошқа сигнализаторлар ва блокировкалар ўрнатилиши мумкин. Суюқлик сатхнинг кўрсаткичлари, тайёрловчининг йўриқномасига мувофиқ ўрнатилиш керак, бунда бу сатхни яхши кўриш имконияти таъминлаши керак. Аланга (олов) ёки ёнувчи газлар билан иситиладиган идишларда, уларда рухсат берилгандан паст суюқлик сатхини пасайиши эхтимолида, туғри ҳаракатдаги иккитадан кам бўлмаган сатх кўрсаткичлари ўрнатилган бўлиши керак. Сатх кўрсаткичларининг конструкцияси (тузилиши), сони ва ўрнатиш жойи, идишнинг лойихасини ишлаб чиққан мутахассиси томонидан аниқланади. Суюқлик сатхи кўрсаткичларининг ҳар бирида, рухсат берилган сатхнинг юқори ва пастки белгилари белгиланган бўлиши керак. Идишда суюқликнинг рухсат берилган сатх юқори ва пастки белгиларини, лойихани ишлаб чиққан мутахассис томонидан белгиланади. Суюқлик сатхининг рангсиз (ялтирок) кўрсаткичлари баландлиги, суюқлик сатхининг рухсат берилган пасткидан пастрок ва юқоригидан юқорирок, ҳар бирининг узига тегишли ҳолда 25 mm дан кам бўлмаслиги керак. Баландлик бўйича бир нечта кўрсаткичлар ўрнатилиши заруриятида, уларни шундай жойлаштириш керакки, улар суюқлик сатхи кўрсаткичларини узлуксизлигини таъминлансин. Сатх кўрсаткичлари, идишлардан уларни ўчириш ва хавфсиз жойга ишчи мухитни олиб кетиш билан пуфлаш учун арматура (кран-жумрак ва вентиллар) билан таъминланган бўлиши керак. Ойна ёки слюдани (шаффоф минерал) рангсиз (ялтирок) элементлар сифатида сатх кўрсаткичида ишлатилганида ходимларни ёрилиш (портлаш)да жарохатланишидан сақлаш учун уларда химоялаш мосламаси назарда тутилган бўлиши керак. Босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш Қоидаларига 15-илова Идишларни таъмирлаш тартиби. Идишни соз холатда тутиш (сақлаш) учун, идиш эгаси жадвалга (графикка) мувофиқ уни ўз вақтида таъмирлаши шарт. Таъмирлашда сохавий хавфсизлиги, техника қоидалари ва йўриқномаларда баён қилинган талабларга риоя қилиши керак. Идишларни таъмирлаш тартиби, қонунчиликда белгиланган тартибда рухсатномага эга ташкилотлар бажариши керак. Босим остида ишлайдиган идишларни ва уларнинг элементлари пайвандлашни қўллаш билан таъмирлаш, ишларни бажаришдан олдин тайёрловчи ишлаб чиққан технология бўйича конструкторлик ёки таъмирловчи ташкилот томонидан бажарилиши керак, таъмирлаш натижалари эса идиш паспортида ёзилиши керак. Босим остидаги идишлар ва унинг элементларини таъмирлашга рухсат берилмайди. Идишлар ичида ишларини бошлашдан олдин умумий қувурлар билан бошқа ишлаётган идишларга бириктирилган идиш, улардан заглушкалар билан ажратилган ёки узилган (отсоединён) бўлиши керак. Ажратилган (узилган) қувурлар заглушка қилинган бўлиши керак. Фланецлар орасида ўрнатилган, идишни ўчирш учун (тўхтатиш) қўлланиладиган заглушкалар, тегишли (ўзига хос) мустахкамликка (чидамлили) ва чиқиб турувчи дум қисмга эга бўлиши керак (заглушкага), бундан заглушка мавжудлиги аниқланади. Фланецлар орасига прокладкалар ўрнатишда, улар хвостовиксиз бўлиши керак. Идишнинг ичида ишлашда (ички кўрик, таъмирлаш, тозалаш ва бошқалар), 12V дан юқори бўлмаган кучланишдаги хавфсиз ёриткичлар (светильники) қўлланиши, портлаш хавфи бор мухитда эса - портлаш хавфсизлигини бажариш керак. Зарурият бўлганида, зарарли ёки бошқа моддаларнинг концентрацияси рухсат берилгандан ошганида (КРБЧ-ПДК), ҳаво мухитида, йўқлигининг тахлили ўтказилиши керак. Идиш ичидаги ишлар, наряд-рухсатнома (рухсатнома) бўйича бажарилиши керак. Босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш Қоидаларига 16-илова Цистерналарга ва бочкаларга талаблар Download 488.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling