Саноатгеоконтехназорат” босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари
Download 488.36 Kb.
|
2 5443074417145941934
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14 §. 12-17 б ў лимлар
- 15 §. Иловалар
- Босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва
- Идишларни ўрнатишга, рўйхатга олишга, техник курикдан ўтказишга, фойдаланиш учун рухсат беришга талаблари
- § . Идишларни ўрнатишга қўшимча талаблар
Эслатма: Назорат қилинадиган пайванд чокларнинг барча участкалари, шунингдек чоклар кесишган жойлари ҳам, схемада белгиланган бўлиши керак.
“Назорат ўтказилганлиги ҳақидаги хужжатнинг тартиб рақами ва санаси” устунида бузмайдиган назорат ўтказилганлиги ҳақида хужжатнинг (баённома, хисобот ёки далолатнома) тартиб рақами ва санаси кўрсатилади. “Назорат усули” устунида қўлланилган бузмайдиган назорат усули (радиографик, ультратовушли) кўрсатилади. “Назорат ҳажми устунида ўтказилган назоратнинг ҳажми кўрсатилади. “Камчиликларни (дефектларни) таърифи” устунида аниқланган камчиликлар (камчиликнинг тавсифи, сони ва ўлчами) кўрсатилади ёки “Камчиликсиз” деган ёзув ёзилади. “Бахолаш” устунида назорат натижасининг бахоси ва меъёрий-техник хужжатга асосан кўрсатилади (масалан: “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси қоидаларига мос келади). §. “9. Бошқа синовлар ва тадқиқотлар ҳақидаги маълумотлар” бўлими Бўлимда ушбу паспортнинг олдинги бўлимларида назарда тутилмаган синаш ва тадқиқотларнинг усуллари (кристаллит орасидаги занглашга қарши чидамлилигини синаш, услубий нусха кўчириш ва бошқалар) кўрсатилади. 12 §. “10. Қиздириб ишлов бериш ҳақидаги маълумотлар” бўлими “Элемент номи" устунида қиздириб ишлов беришга жалб этилган йиғма бирликларнинг, деталнинг ёки элементнинг номи кўрсатилади. “Хужжатнииг тартиб рақами ва санаси” устунида қиздириб ишлов бериш ўтказилганлиги ҳақидаги хужжатнинг (баённома, далолатнома) тартиб рақами ва санаси кўрсатилади. Бўлим ушбу бўлимдаги барча маълумотларни уз ичига олган, қиздириб ишлов бериш диаграммаси билан алмаштирилиши мумкин. 13 §. “11. Гидравлик (пневматик) синовлар ҳақидаги маълумотлар” бўлими Бўлим, агарда синов тайёрловчи - корхонада ўтказилган бўлса идиш тайёрловчиси томонидан, ёки монтаж қилиш жойида (ўрнатиш жойида) ўтказилган бўлса синов ўтказувчи ташкилот томонидан тўлдирилади. “Идишнинг синаладиган қисми” устунида синашдан ўтказиладиган ишчи бўшлиқ (қобиқ, кўйлак (рубашка), қувур бўшлиги ва шу кабилар) кўрсатилади. “Синов утказилган мухит” устунида “Сув” ёки бошқа суюқлик ишлатилган бўлса суюқлик номи кўрсатилади. Синаш даврида идишнинг ўрнатилишига қараб (горизонтал ёки вертикал)тегишли устунга “Ха” деб кўрсатилади. 14 §. 12-17 бўлимлар 12-17 булимлар идиш эгаси томонидан тўлдирилади. Идиш тайёрловчи паспортнинг 15-бўлими учун камида икки бет, 16-булим учун эса - камида 10 бет қолдирилишини назарда тутиши керак. 15 §. Иловалар Идиш чизмси қабул қилинган ўлчовларнинг хисоблаб текшириш ва идишнинг конструкторлик хужжатлари талабларига мослигини назорат қилиш имконини бериши керак. Чидамлилик хисоб-китоблари босим остида ишлайдиган элементлар учун бажарилган бўлиши керак. Стандартлар бўйича қабул қилинган, ишлатиш шароитлари (босим, ҳарорат) қўлланилган, элементларни чидамлиликка хисобланишини (хисоб - китобларини) илова қилмасликка рухсат берилади, ва бу ҳолатда ҳам тегишли стандартга хавола қилиш керак. Кам циклли эскирган хисоб-китоблар 103 дан кўп бўлган юкланиш цикллигида бажарилади. Ишлатиш бўлимда қўлланма, идишни ишлаб чиқарувчи томонидан тузилади ва очиқ майдонда ёки очилмайдиган хонада ўрнатилган идишни қиш вақтида ишга тушириш (тўхтатиш ёзиб борилишига регламентни хам ўз ичига олиши керак. Босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш Қоидаларига 13-илова Идишларни ўрнатишга, рўйхатга олишга, техник курикдан ўтказишга, фойдаланиш учун рухсат беришга талаблари §. Идишларни ўрнатишга қўшимча талаблар Идишга хизмат кўрсатилиши қулайлиги учун майдоналар ва нарвонлар қурилган бўлиши керак. Идишларни текшириш ва таъмирлаш учун, люлькалар ва бошқа мосламалар ишлатилиши мумкин. Кўрсатилган мосламалар, идишнинг мустахкамлигини ва чидамлилигини бузмаслиги керак, уларни идишга пайвандлаб уланиши эса, ушбу Қоидалар талабларига мувофиқ лойиха бўйича бажарилган бўлиши керак. Материаллар, нарвон конструкциялари ва майдонларнинг конструкциялари, амалдаги меъёрий-техник хужжжатларга мувофиқ бўлиши керак. §. Идишларни рўйхатга олиш бўйича талаблар “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси органларидан қуйидагилар рўйхатдан ўтмайдилар: девор ҳарорати 200 0С дан юқори бўлмаганда ишлайдиган 1-гурух идишлар, улар суратида босим MPa (kgf/cm2)да сиғими m3 (литрда) 0,05 (500)дан ошмаганида, шунингдек 2-, 3-, 4-гурухдагилар, кўрсатилгандан юқори ҳароратда ишлайдигалар, уларда суратдаги босим MPa (kgf/cm2)дa сиғими m3 (литрда) 1,0 (10000)дан ошмаганида. Идиш гурухлари 14-жадвал (7-илова) бўйича аниқланади; иссиқлик изоляцияли кожух ичида жойлашган ҳавони тақсимлайдиган (бўладиган) мосламалар ва газни тақсимлайдиган (бўладиган) аппаратлар (регенераторлар, колонналар, иссиқлик алмаштиргичлар, конденсаторлар, адсорберлар, ажраткичлар, буғлантиргичлар, фильтрлар, переохладителлар - совиткичлар ва иситкичлар-иситувчилар); хаволи электр ўчиргич резервуарлари; стационар ўрнатилган, 100 литргача сиғимли балллонлар, суюлтирилган газларни ташиш учун, шунингдек транспортда ташиш учун ва (ёки) сиқилган, суюлтирилган ва эритиладиган газларни сақлаш учун бочкалар; нефт ва газни қазиб олиш ёпиқ тизимига (скважина-қудуқдан-магистрал қувурларгача) киритилган идишлар, уларга тегишли идишлар, транспортга ва нефтгазни ва газ конденсатини утилизацияга тайёрлаш технологик жараёнга киритилган: сепараторлар (газ линиясида, машъалада), абсорберлар ва адсорберлар, конденсатни газлаштириш сиғимлари, абсорбентлар ва ингибиторлар, нефт, газ ва конденсатни назорат қилувчи ва ўлчовчи идишлар; босим остидаги суюлтирилган газларни, суюқликларни ва сочилувчи жисмлар, сақлаш ёки транспортда ташиш учун, даврий уларни бўшатишдаги идишлар; сиқилган ва суюлтирилган газлар билан идишлар, транспорт воситалари двигатели ёқилгисини таъминлаш учун мулжалланган; тоғда ер остидан қазиб олиш учун ўрнатилган идишлар. Идишни рўйхатга олиш, идиш эгасининг ёзма аризаси асосида бажарилади. Рўйхатга олиш учун қуйидагилар тақдим этилиши керак: белгиланган шаклдаги идиш паспорта; монтаж қилиш учун сифат ҳақидаги гувохнома; идишни қўйиш схемаси, босим манбаи, унинг ишчи мухит параметрларини, арматураларни, назорат-ўлчаш асбобларини, автоматик бошқарув воситалари, сақловчи ва блокланувчи мосламаларни кўрсатилиши билан. Схемани ташкилот рахбари тасдиқлаши керак: сакловчи клапанларнинг паспорта, унинг ўтказиш имкониятларини хисобга олган ҳолда. Монтаж сифати ҳақидаги гувохнома, монтажни амалга оширган ташкилот томонидан тузилади ва бу ташкилот рахбари томонидан имзоланиши керак, шунингдек идиш эгаси ҳисобланган ташкилот рахбари томонидан имзоланган ва мухрлар билан тасдиқланган бўлиши керак. Гувохномада қуйидаги маълумотлар келтирилган бўлиши керак: монтаж қилувчи ташкилотнинг номланиши; идиш эгаси - ташкилотнинг номланиши; тайёрловчи-ташкилот номланиши ва идишнинг завод рақами; паспортда кўрсатилганга қўшимча монтаж қилувчи ташкилот фойдаланган материаллар ҳақида маълумотлар; пайвандлаш тури, электродлар хили ва маркаси киритилган пайвандлаш ҳақидаги, қиздириб ишлов бериш, қиздириб ишлов бериш режими ва диаграммалар ҳақидаги маълумотлар; пайвандчиларнинг ва термистларнинг исм-шарифи (фамилияси) ва уларнинг гувохнома рақамлари (номер); назорат бириктириш (учма-уч, намуналар) синов натижалари, шунингдек бириктиришнинг бузишсиз дефектоскопия назорати натижалари; ушбу Қоидаларга, лойихага, техник шартларга, монтаж қилиш бўйича йўриқномага ишлаб чиқилган монтаж ишларининг мослиги ҳақидаги ва паспортда кўрсатилган параметрларда фойдаланишга унинг яроқлилиги ҳақидаги хулоса; идишни монтаж қилишда, қонунчиликда белгиланган тартибда олинган рухсатноманинг нусхаси. “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекция органлари тақдим этилган хужжатларни 5 кун мобайнида кўриб чиқади. Ушбу Қоидалар талабларига идишнинг хужжатлари мос бўлганида, “Саноатгеоконтехназорат” органлари идиш паспортида рўйхатга олиш ҳақида штамп қуяди, хужжатларни сурғучлайди (пломбирует) ва идиш эгасига уларни кайтаради. Рўйхатга олиш ҳақида рад жавоби идишнинг эгасига ёзма равишда, рад жавобининг сабабларини кўрсатади ва Қоиданинг тегишли бандларига таянганлиги кўрсатилади. Идишни янги жойга қайта ўрнатиш ёки идишни бошқа шахсга-эгалик учун берилганда, шунингдек уни ишга тушириш (ёқиш) схемасига (чизмасига) ўзгартириш киритилганда, идиш ишга туширишгача “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси органларида қайтадан рўйхатга олиниши керак. Рўйхатга олинган идишни ҳисобдан чиқариш учун идиш эгаси . “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси органларига ҳисобдан чиқариш сабаблари кўрсатиш билан аризани ва идиш паспортини тақдим этиши шарт. Тайёрловчининг техник хужжатларига эга бўлмаган идишларни рўйхатга олиш учун, 12-илова шакли бўйича идиш паспорта, саноат хавфсизлиги экспертизасини ва техник қурилмалар (идишлар) паспортизациясини ўтказишга эксперт ташкилоти тузиши мумкин. 3§. Техник кўригидан ўтказиш. Идишдан фойдаланиш бўйича қўлланмада ҳажми, услублари ва кўрикни ўтказиш даврийлиги ҳақида кўрсатмалар бўлмаган ҳолатида, техник кўригидан ўтказилиши мазкур Қоидаларнинг 19-24-жадваллар талабларига мувофиқ ўтказилади. 19-жадвал Фойдаланишда бўлаётган ва “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси органларида рўйхатдан ўтиши шарт бўлмаган идишларни техник кўрикдан Download 488.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling